ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ,
ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
АХБОРОТ ХАТИ
Самарқанд вилоятида инновацион ривожланиш борасида юзага келаётган муаммоларни илмий ва амалий жиҳатдан ечимини топиш муносабати билан 2020 йил 21-22 февраль кунлари Самарқанд давлат университетида “Самарқанд вилоятини инновацион ривожлантириш: муаммолар ва ечимлар” мавзусида республика миқёсида илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Анжуман қуйидаги шўъбаларда иш олиб боради:
1-шўъба: Инновацион ривожланишнинг умумий ва ўзига хос тенденциялари;
2-шўъба: Инновацион тараққиётнинг иқтисодий асослари;
3-шўъба: Инновацион технологияларни босқичма-босқич жорий этишнинг истиқболлари: ечим ва муаммолар.
Конференцияга тақдим этиладиган илмий мақолаларга қўйиладиган талаблар:
- илмий мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзулар бўйича, илмий таҳлилларга таяниб тайёрланган, тугалланган фикрларга тегишли таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
- илмий маколалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилиши мумкин. Улар ўзбек, рус ва инглиз тилларида резюме ҳамда калит сўзларини келтириш йўли билан тақдим этилади;
- конференция мавзусига мос келмайдиган ва нашр этиш талабларига жавоб бермайдиган маърузалар дастурга киритилмайди ва муаллифга қайтарилмайди;
- маъруза матнида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар жавобгардир;
- сноска ҳар бир бетнинг пастида берилади ва матн охирида адабиётлар рўйхат шаклида келтирилади.
Илмий мақолалар матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см жой қолдириб, бир нусхада расмийлаштирилган бўлиши лозим.
Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилиб, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг исми, отасининг исмини бош ҳарфлари келтирилиб ва фамилияси тўлиқ ёзилади, 1 интервалдан кейин ташкилот (иш ёки ўқиш жойи) ва давлат (шаҳар) номи кўрсатилади сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннииг мазмуни 1,5 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 12 кегел катталигида бўлиши ва умумий хажми 5 бетдан ошмаслиги керак. Ҳар бир муаллифдан 1 та мақола қабул қилинади.
Мақолалар электрон шаклда 2020 йил 15 февралга қадар қуйида келтирилган манзилга тақдим этилади.
Маърузаларни чоп эттириш ва бошқа харажатларни қоплаш мақсадида муаллифлар мақоланинг ҳар бир саҳифаси учун 10000 (ўн минг) сўм миқдорида бадал пули тўлашлари зарур. Бунда тўловларни Click тизими орқали пластик картага ўтказиш мумкин.
Конференция ташкилий қўмитаси: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони кўчаси 15-уй, Самарқанд давлат университети Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими.
Мақолаларни (+99891) 524-86-59 (Орипов Ҳасан Абдуваҳобович)
телефон рақамларига телеграм орқали ҳамда safarov-akbar@mail.ru e-mailга жўнатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |