Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги и. Каримов номидаги тошкент давлат техника университети


-Мавзу. Инновация фаолиятининг субъектлари



Download 477,06 Kb.
bet10/56
Sana13.10.2022
Hajmi477,06 Kb.
#852808
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   56
Bog'liq
Инн ва тадб. Маъруза

3-Мавзу. Инновация фаолиятининг субъектлари


Режа:

  1. Инновация фаолиятининг субъектлари

  2. Инновацион ташкилотнинг патент лицензияли фаолияти.

  3. Инновацион лойиҳалаштиришнинг асослари



1. Инновация фаолиятининг субъектлари


Инновация жараёнини ташкил этиш ва амалга оширишга доир фаолият инновация фаолияти деб аталади. Шунга кўра, инновация фаолияти- бу якунланган илмий-тадқиқот натижалари ва тажриба-конструкторлик ёҳуд бошқа фан-техника ютуқларидан бозорда сотиш учун мўлжалланган янги ёки такомиллашган маҳсулот, амалий фаолиятда фойдаланиладиган янги ёки такомиллашган технологик жараёнлардан фойдаланиш, уларни тарқатиш, ҳамда шу билан боғлиқ қўшимча илмий-тадқиқотлар, ишланмалар ва тажриба-конструкторлик ишларидан иборат.
Бошқача айтганда, инновация фаолияти инновацияларни яратиш ва тарқатишга доир иш турларининг ўзаро боғлиқ мажмуидан иборат. Инновация фаолиятининг асосий турлари илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ); технологик ишлар, ишлаб чиқаришга тайёргарлик ва саноат синовларидан ўтказиш; патентлар, лицензиялар ва ноу-хауларни сотиб олиш; инновация лойиҳаларини амалга оширишга доир инновация фаолияти; инновацион маҳсулотлар ва буюмларни тайёрлаш учун уларни сертификатлаш ва стандартлаштириш; инновацион маҳсулотлар маркетинги ва бозорларини ташкил этиш; иновация фаолияти учун кадрлар тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш ва бошқалар.
Инновация лойиҳалари ва дастурлари ҳамда уларни амалга оширадиган ташкилотлар инновация фаолияти тузилмасиинг асосий элементлари ҳисобланади.
Инновация фаолияти тузилмасининг муҳим қуйи тизими инновация инфратузилмаси ҳисобланади. Ушбу қуйи тизим инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва унга ёрдам кўрсатиш учун хизмат қилади. Бу қуйи тизимнинг ўзи ҳам мураккаб тузулмага эга бўлиб, инновация фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган лойиҳалар ва дастурлар ҳамда уларни амалга оширувчи ташкилотларни ўз ичига олади. Инновация инфратузилмасининг ушбу элементлари ўзаро ҳамда инновация фаолиятининг тузулмасидаги бошқа элементлар билан ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсирда бўладилар.
Таъкидлаш жоизки, кўпинча инновацион лойиҳа ўзаро боғлиқ ҳужжатлар мажмуйи сифатида бўлиб, маълум даврда муайъан инновация фаолиятини амалга оширишни; инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси инновация инфратузилмасини ривожлантиришни назарда тутади. Биз инновация лойиҳаси тушунчасини кенгроқ маънода ишлатиб, бунда нафақат ҳужжатлар мажмуини, балки фаолият ёки тадбирнинг ўзини тушунамиз. Бу фаолият инновация жараёнининг маълум давр ичида бир қанча ишларни амалга оширишни назарда тутади. Бунда биз инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва инновация инфратузилмаларини ривожлантириш лойиҳаларини инновация лойиҳаларининг бир тури сифатида ўрганамиз.
Шундай қилиб, инновация лойиҳаси инновация фаолиятининг асосий элементи, инновацион инфратузилма эса унинг қуйи тизими ҳисобланади.
Инновация фаолиятининг субъектлари уни амалга оширадиган ва ривожлантирадиган, яъни ташкил этадиган, юритадиган, қўллаб-қувватлайдиган ва рағбатлантирадиган ташкилотлар ва шахслар ҳисобланади.
Ўзбекистонда инновация фаолиятининг субъектлари ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, инновация фаолиятида иштирок этадиган барча юридик шахслар; Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ҳисобланган жисмоний шахслар; Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти органлари; маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари; хорижий ташкилотлар ва фуқаролар ҳисобланади.
Инновация фаолиятининг субъектлари инновация лойиҳалари ва дастурларининг ёки инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаш лойиҳалари ва дастурларининг ижрочилари ёки инвесторларининг функцияларини бажариши мумкин.
Инновация фаолиятини амалга ошириш учун унинг субъектларига ҳар хил ресурслар зарур. Ташкилот, тармоқ, минтақа, давлат инновация фаолиятини амалга ошириш чоғида жалб қилиши мумкин бўлган ресурсларни умумлашган ҳолда тавсифлаш мақсадида инновацион салоҳият тушунчасидан фойдаланилади. Шундай қилиб, инновацион салоҳият(давлат, минтақа, тармоқ, ташкилот)- бу инновация фаолиятини амалга ошириш учун қўлланиладиган ҳар хил, жумладан, моддий, молиявий, интеллектуал, фан-техника ва бошқа ресурсларнинг мажмуйидир.
Масалан, корхонанинг инновация фаолияти жараёнида ишлатиладиган асосий ресурслар одатда, бино ва иншоотлар, ер участкалари, машина ва қурилмалар, номоддий активлар(патентлар, лицензиялар,”ноу-хау”га ҳуқуқ, савдо маркалари, компьютер дастурлари); молиявий ресурслар; инсон ресурслари (ходимларнинг билими, маҳорати ва тажрибаси) ҳисобланади.
Инновация фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилинадиган бундай ресурслар тўплами корхонанинг инновация салоҳиятини ташкил этади.
Шундай қилиб, инновацион фаолиятни ташкил этиш ва уни муваффақиятли амалга ошириш учун мазкур фаолият инфратузилмаларини тўғри шакллантириш ҳамда ресурс таъминотини амалга ошириш лозим.



Download 477,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish