Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги и. Каримов номидаги тошкент давлат техника университети



Download 477,06 Kb.
bet30/56
Sana13.10.2022
Hajmi477,06 Kb.
#852808
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   56
Bog'liq
Инн ва тадб. Маъруза

4. Тадбиркорлик фаолияти шакллари



Якка тартибдаги тадбиркорлик тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг энг оддий шакли бўлиб, уни ташкил қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низом» билан белгиланади. Ушбу низомга мувофиқ якка тадбиркор ўз фаолиятини юридик шахс ташкил қилмай амалга ошириши мумкин. Якка тартибдаги тадбиркорлар одатда майда ишлаб чиқариш билан шуғулланадилар.
Якка тартибдаги тадбиркорлик ўз навбатида икки турга бўлинади:
- шахсий тадбиркорлик;
- биргаликдаги тадбиркорлик.
Хусусий тадбиркорлик фуқаролар (алоҳида фуқаро) томонидан ўз таваккалчиликлари ва мулкий жавобгарликлари остида, шахсий даромад (фойда) олиш мақсадида амалдаги қонунчилик асосида амалга ошириладиган ташаббускор хўжалик фаолиятидир.
Хусусий тадбиркорликнинг якка тартибда фаолият юритаётган тадбиркорликдан фарқи шундаки, бу ерда фаолият юритувчилар ўз фаолиятини ёлланма ишчи кучи ёрдамида олиб борадилар. Улар юридик шахс сифатида иш кўрадилар ва ўз корхоналарини давлат рўйхатидан ўтказишга мажбурдирлар.
Жамоа тадбиркорлиги бир гуруҳ фуқароларнинг ўзларига маъқул бўлган мулкчилик шаклларида жамоаларга бирлашиб, жамоа корхоналарини ташкил этишлари ва шу асосда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишларидир.
Жамоа тадбиркорлиги фаолияти фирмалар фаолиятида ўз ифодасини топади. Фирма муайян турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган, бозордаги талаб ва таклифга қараб иш тутадиган, иқтисодий жиҳатдан эркин ва мустақил корхонадир.
Хусусий фирма деганда айрим шахс ёки оилага тегишли, якка хусусий мулкка асосланиб фаолият юритадиган корхона тушунилади.
Масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фонди фақат таъсисчилар маблағ (акция)лари ҳисобига барпо этилади. Жамият қатнашчилари қўшган улушлари доирасида жавобгар бўлади. Ширкат ўз фаолияти учун устав фонди миқдорида жавобгар ҳисобланади.
Масъулияти чекланган ширкат фирмалар номига «лимитед» сўзи қўшилади, бу инглизча сўз бўлиб, «чекланган» маъносини билдиради.
Масъулияти чекланган фирманинг бир қатор турлари мав­жуд. Уларнинг энг кенг тарқалган шакли акциядорлик жамиятлари вакорпорациялардир. Акциядорлик жамиятларини тузиш ва фаолиятини ташкил қилиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнингҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда ифодаланган.

Download 477,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish