Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хамидов мухамадхан



Download 9,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/109
Sana29.04.2022
Hajmi9,7 Mb.
#590050
TuriУчебное пособие
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   109
Bog'liq
suv tezhamkor sugorish texnologiyalari

 
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ 
КИРИШ 
Республикамизда сув стратегик аҳамиятга эга ресурс ҳисобланади. Чунки 
мавжуд сув ресурсларининг асосий қисми иқтисодиѐтимиз ривожида муҳим 
ўрин тутувчи аграр соҳа эҳтиѐжи учун сарфланади. Қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларининг салкам 97% эса айнан суғориладиган ерлардан олинади.
Бугунги кунда Республикамизда қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талаб 
кун сайин ортиб бормоқда. 
Қишлоқ хўжалигида суғориш сувидан унумли фойдаланиш ва суғориш 
ишларини ўз вақтида юқори савияда амалга оширишда хўжалик ички суғориш 
тармоқларини, мелиоратив техникани ва суғориш майдонларини сувни қабул 
қилиб олишга сифатли тайѐрлаш муҳим ўрин тутади. Суғориш тармоқларида 
сув исрофгарчилиги қиймати жуда катта миқдорларни ташкил этиб 
Республикамиз суғориш тизимларида сув манбасидан суғориш учун 
олинадиган сувнинг 50% га яқинини ташкил этади.
Суғориш тизимларида сувни исрофи канал туби ва ѐн деворларида 
сизилишидан, сув юзасидан буғланишдан, иншоотларни нотўғри ишлаши, 
носозлиги ва сувни ташламаларга ташлашдан ҳосил бўлади. Шу сабабли, 
бугунги кунда суғориш сувидан оқилона фойдаланишда каналардаги 


185 
фильтрацияга қарши қўлланиладиган тадбирлар билан бир қаторда мақбул 
суғориш тартиблари ва суғориш техникаси элементларига ҳам боғлиқдир.
Сув исрофининг аксарият қисмини уни сизилишга бўлган исрофи, техник 
исрофлар ҳамда буғланишга бўлган исроф ташкил этади. Сизилишга бўлган 
исроф қиймати канал ўзани тупроғини сув ўтказувчанлиги, каналнинг
узунлиги ва ундаги сув сарфлар миқдорига боғлиқ бўлиб, унинг миқдори 
суғориш тармоғининг иш режимига, канал тубини ҳолатига, иш мавсумига, 
табиий шарт-шароитларга боғлиқдир. 
Шу сабабли, тобора сув танқислиги ошиб бораѐтган шароитда фермер 
хўжаликлари худудида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш муҳим 
аҳамият касб этади. Чунки қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий 
қисми бўлган пахта ва бошоқли дон экинларини етиштириш бевосита сув 
таъминоти билан чамбарчас боғлиқдир. Ушбу стратегик хом ашѐларни 
етиштиришда уларнинг мақбул суғориш тартибларини экинларнинг ўсиш 
даврлари бўйича тўғри тақсимлаш, иқлим ва тупроқ-мелиоратив шароитларга 
асосан тўғри жойлаштиришга эътибор бериш зарурдир. 
Аҳоли сони ошиб бораѐтган ва иқтисодиѐтнинг барча тармоқлари
ривожланиб бораѐтган ҳамда сув ресурси чекланган бундай шароитда 
иқтисодиѐт тармоқларини сув ресурсларига бўлган талабини қондириш учун 
биринчи галда барча соҳада, айниқса қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида 
сувни иқтисод қилувчи технологияларни жорий қилишни кескин кўпайтириш 
талаб этилади. 
2013 йилнинг 19 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
«2013-2017 йиллар даврида ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва 
сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-
1958-сон қарори қабул қилинди. 
Ушбу қарор билан 2013-2017 йиллар даврида республикамизда 25 минг 
гектар боғ-токзор ва бошқа экин майдонида томчилатиб суғориш, 46,4 минг 
гектар майдонда ғўзани эгатга плѐнка тўшаб суғориш, 34,0 минг гектар 


186 
майдонда эса ғўзани кўчма эгилувчан қувурлар ѐрдамида суғориш 
технологияларини жорий қилиш вазифалари юклатилган. 
Суғориш – бу тупроқни сунъий намлантириш ѐки табиий намлиги етарли 
бўлмаган ерларга сув келтириш деганидир. 
Марказий Осиѐ минтақаси, жумладан, Ўзбекистон ҳудуди, қурғоқчил 
ерлар туркумига мансуб булиб, бу ерларда суғоришсиз қишлоқ хўжалик 
экинларидан барқарор ҳосил олиш қийиндир.
Ушбу услубий кўрсатма магистрларда намунавий майдон мисолида 
фермер хўжалик ҳудудини ташкил этиш, унда суғориш тармоқларини ҳосил 
қилиш, қишлоқ хўжалик экинлари истеъмоли учун керакли миқдордаги сув 
миқдорини аниқлаш, суғориш тармоқларидаги ҳисобий сув сарф қийматларини 
аниқлаш, суғориш тармоқларини, жиҳозлари турини ва сув тежамкор суғориш 
технологияларини
 
танлаш ҳамда бу борадаги иш ҳажмлар ҳисобини бажариш, 
суғориш тармоқларига хизмат қиладиган суғориш иншоотлари, йўллар, ҳимоя 
дарахтлари, сув ўлчаш мосламаларини қабул қилиш кўникмалари 
шакллантирилади. Бунинг учун магистр раҳбаридан топшириқ бланкасини ва 
12 форматдаги фермер хўжалиги майдонини жойлаштирилиши керак бўлган 
горизонталлар билан ифодаланган ер рельефи (планшет)ни олиб ушбу 
қўлланма ѐрдамида топшириқни мустақил бажариши шарт.

Download 9,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish