231
Кўчма эгилувчан суғориш комплектининг таркиби
(эгат узунлиги 100-120 м, бир пайти 2 гектарга сув тараш мумкин)
Жадвал -2
№
Қисмнинг номи
Миқдори
Қиймати, сўм
Ишлаб чиқарувчи корхона
1 донасиники
жами
Номи
1
Қабирғали полиэтилен қувурли сифон,
узунлиги 6 м,
диаметри:
200 мм;
160 мм
1 дона
1 дона
6142
4914
6142
4914
―Махсусполимер‖ ОАЖ
2
Қувурли сув чиқаргич
– узунлиги 1,0 м
қабирғали,
диаметри:
300 мм;
200 мм
1 дона
1 дона
14114
9409
14114
9409
―Махсусполимер‖ ОАЖ
3
Тирсак,
300х200х200 мм
1 дона
32187
32187
―Махсусполимер‖ ОАЖ
4
Сув тақсимловчи эгилувчан қувур,
узунлиги 100 м, диаметри 200 мм
(1 ўрам);
полиэтилен ўзак,
узунлиги 420 мм,
диаметри 90 мм;
10 м қўшимча эгилувчан қувур.
2 ўрам
2 дона
69200
3500
6420
138400
7000
6420
―Жиззахпластмасса‖ ОАЖ
5
Сув тақсимловчи қувурни
тешгичлар,
узунлиги 100 мм:
диаметри 10, 15 ва 20 мм
3 дона
2000
6000
―Суғориш‖ МЧЖ
6
Клапанлар
– диаметри 20, 30 ва 40 мм
дан 50 донадан.
50 дона
200
15000
―Суғориш‖ МЧЖ
7
Клапан диафрагмаларини тайѐрловчи
тешгичлар,
диаметри 30-35 ва 40-45 мм
2 дона
2000
4000
―Суғориш‖ МЧЖ
8
Ғилдирак –
диаметри 550 мм
2 дона
10000
20000
―Суғориш‖ МЧЖ
ЖАМИ
263586
232
Асосий термин ва тушунчалар
Арид минтақа (лот.
Aridus
- қуруқ)
– қуруқ иссиқ иқлимга эга бўлган
минтақа.
Атмосфера ѐғинлари
- сув буғлари
атмосферада конденсацияланиб, ерга
ѐмғир, қор, дўл, қиров, шудринг ва бошқа кўринишларда тушадиган сувлар.
Аэрозол усулда суғориш
(юнон
. Aer
- ҳаво, нем.
Sole
- коллоид
эритмалар) -
ер юзасига яқин ҳаво қатламини намлаш, тупроқнинг ҳарорат
ва намлик тартиботини бошқариш мақсадида, сувни майда томчилар
(диаметри ўртача 0,5 мм) тарзида ѐмғирлатиш.
Босим
- муайян сатҳдан сув устуни баландлиги
билан ифодаланувчи сув
босими.
Бостириб суғориш
- тупроқ устидан суғоришнинг бир тури. Бунда
суғориладиган ер майдонининг юзаси у ѐки бу муддат давомида (бир неча
суткадан бир неча ойгача) сув билан бостирилади.
Буғланувчанлик
- муайян жойнинг сув ва энергетик манбалари билан
аниқланувчи энг кўп мумкин бўлган буғланиш.
Вантуз
(фр.
Ventouse
, лот.
Ventosus
- шамолли)-
суғориш тармоқларидаги
ҳавони чиқариш ва киритиш учун ишлатиладиган мослама.
Вегетация даври -
бир йиллик ўсимликлар учун уруғнинг
унишидан
бошлаб, янги уруғнинг пишиб етилишигача бўлган давр, кўп йиллик
ўсимликлар учун эса кўкламдан қишки тиним давригача кечадиган ҳаѐт
фаолияти, яъни ўсиш, ривожланиш даври.
Гидромодуль
(юнон.
Hydro
- сув, лот.
Modulus
- ўлчов) -
қишлоқ хўжалик
экинларини суғоришда бир гектар майдонга бериладиган солиштирма сув
сарфи.
Гидротехник мелиорация
- мелиорациянинг инженерлик тадбирларидан
фойдаланиш натижасида, ноқулай табиий шарт-шароитларни яхшилаш.
Грунтнинг нам сиғими
- тупроқнинг маълум миқдорда ўзига
сув сингдириш
ва ушлаб туриш қобилияти.
233
Ёмғирлатиш, ѐмғирлатиб суғориш
- экинларни суғориш усулларидан бири
бўлиб, бунда сув махсус машина ѐрдамида сунъий ѐмғир холига келтирилиб,
тупроқ ва ўсимликлар устидан сепилади. Суғориш ҳаракатланадиган
ѐмғирлатиш машиналари ва кўзғалмас қурилмалар ѐрдамида амалга
оширилади.
Ёмғирнинг жадаллиги -
суғориладиган майдонга 1 дақиқа давомида ѐққан
ѐмғир сувининг мм ҳисобидаги қалинлиги:
p=dh/dt мм/мин
., бунда
dh- ѐмғир
суви қатламининг қалинлиги, мм; dt- вақт, мин.;
Ёпиқ эгат
- нишаби 0,001-0,0005 ва ундан ҳам кичик бўлган
ерларда
олинадиган, сув сарфи 1-2 л/с, узунлиги 40-100 м бўладиган, берилган сувлар
оқиб кетмайдиган эгатлар.
Ердан фойдаланиш коэффициенти (ЕФК) -
суғориладиган майдоннинг
умумий фойдаланадиган майдонга нисбати.
Ерни мульчаш (инг.
Mulch
- ўсимлик илдизи билан қопламоқ) -
тупроқ
ѐки экинни мульч қоғоз, чириган гўнг ва бошқа материаллар билан
қоплашдан иборат агротехник усул.
Do'stlaringiz bilan baham: