Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хамидов мухамадхан



Download 9,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/109
Sana29.04.2022
Hajmi9,7 Mb.
#590050
TuriУчебное пособие
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   109
Bog'liq
suv tezhamkor sugorish texnologiyalari

Томчилатиб суғориш усулида,
сув суғориш даласи бўйлаб, махсус
тарқатилган қувурлар ѐрдамида ва уларга махсус ўрнатилган томизғичлар 
орқали кичик ҳажм (томчи) кўринишида, ўсимлик илдиз қатлами устига 
узатилади. Бу усулда ўсимликнинг вегетация даврида, тупроқни фаол 
қатламида тупроқни мақбул намлигини мунтазам ҳосил қилиш, сув билан 
бирга, озуқа элементларининг ҳам ўсимликка узатиш, сув ресурслари чекланган 
ва ноқулай рельеф шарт-шароитли майдонларда маданий экинларни 
етиштириш мумкин (17-расм). 


100 
17-расм. Томчилатиб суғориш 
 
Тупроқ остидан суғориш усули
(субирригация), суғориш майдони 
остидаги чучук сизот сувлар сатҳини сунъий усулда кўтариб, тупроқни фаол 
қатламини капилляр кўтарилиш ҳисобига намлантиришга асослангандир (18, 
19-расмлар). Бу усул, тупроғи шўрланмаган ва яхши капилляр хусусиятга эга 
бўлган нишабсиз суғориш майдонларида қўлланилиб, дала микроиқлимига ўз 
таъсирини кўрсатмайди.
КУН
ЧНС
ТНС
1
2
3
4
2
5
19–расм. Сизот сувлари сатҳини 
кўтариб суғориш схемаси 
1-суғориш тармоғи;
2,3,4- сизот сувлар сатҳи;
5-қувур намлатгич 
18–расм. Капилляр кўтарилиши 
схемаси 
Пуркаб (аэрозол) суғориш усули,
янги суғориш усули ҳисобланиб, бу 
усулда сув махсус туман ҳосил қилиш қурилмалари ѐрдамида, сув туманига 
айлантирилиб, суғориш майдонини ер усти ҳаво қатламига пуркалади (20-


101 
расм). Бу усулни хусусиятлари, ўсимлик барглари орқали бўладиган 
транспирация (буғлантириш)ни камайтириш, ўсимлик атрофида микроиқлим 
ҳосил қилиш, тупроқ донадорлигини тўлиқ сақлаш, ўсимликни ҳаво ҳароратини 
кескин ўзгариш таъсири (гармсель, совуқ уриш ва ҳ.к.) дан ҳимоя қилиш 
ҳисобланади.
Юқорида қайд этилган бирор бир 
суғориш усулини мукаммал деб бўлмайди. 
У ѐки бу суғориш усулини қабул қилиш, 
маълум 
бир 
табиий-хўжалик 
шарт-
шароитларни таҳлил қилиш орқали амалга 
оширилади. Бунда табиий шарт-шароитлар, 
алмашлаб экиш майдонидаги қишлоқ 
хўжалик экинларини таркиби, суғориш 
майдонларини сув билан таъминланганлиги ва мелиоратив ҳолати - электр 
қуввати ва кучи билан таъминланганлиги; тупроқларни сув-физик хусусиятлари 
ва рельеф шарт-шароитлар ҳисобга олинади. Фақат, турли ѐндошишлар 
орқалигина суғориш тизим конструкциясини аниқловчи суғориш усулини 
қабул қилиш мумкин. 
Суғориш усули ва суғориш техникасини турларидан қатъий назар, уларга 
қуйидаги талаблар қўйилади:
-
суғориш сувини суғориш даласи узунаси ва тупроқ фаол қатлам чуқурлиги 
бўйлаб бир текис тақсимланиши;
-
суғориш сувини тупроқ фаол қатлам остига сизилишига, ҳавога 
буғланишига ва ташламаларга йўқолишига йўл қўймаслик;
-
тупроқ донадорлигини сақлаш, тупроқни ботқоқланишига йўл қўймаслик, 
суғоришни тўлиқ механизациялаш ва автоматлаштириш, суғоришда 
юқори иш унуми ва сифатига эришиш; 
-
қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ва мунтазам ҳосил олишга эришиш. 
Суғориш усуллари ва суғориш техникасини мукамаллаштириш, асосан, 
қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилиши керак:
20-расм. Пуркаб суғориш 


102 
-
суғоришда юқори иш унумдорлилигига эришиш учун суғориш жараѐнини 
механизациялаш ва автоматлаштириш;
-
суғориш сувидан, нафақат тупроқни намлантириш, балки ундан ўсимлик 
ўсадиган ер усти ҳаво қатламини намлатиб, ўсимлик учун микроиқлим 
ҳосил қилиш, сув билан озуқа, гербицид ва пестицидлар киритиш, ҳавони 
кескин ўзгариши (гармсел, музлаш)га қарши курашиш;
-
тупроқни ўсимлик илдизи озуқа оладиган фаол қатламини сув, ҳаво, 
иссиқлик, туз ва озуқа режимларини бошқариш, суғоришни сув ҳимоя 
тадбири сифатида қўллаш; 
-
бир суғориш майдонида икки-уч хил суғориш усули ва суғориш
техникасини мужассамлаш, суғориш майдонини оқилона ташкил этиш, 
суғоришда иштирок этадиган ходимларни қўнимсизлигини
 
йўқотиш. 
Маълум бир суғориш майдонида, суғориш усулини танлашда иқлим, 
тупроқ, ер рельефи, гидрологик, гидрогеологик, биологик, хўжалик, сув-
хўжалик, иқтисодий ва бошқа омиллар ҳисобга олинади. 
Қишлоқ хўжалик экинлари ѐппасига эқиладиган экинларга ва қаторлаб 
эқиладиган экинларга, бир йиллик ва кўп йиллик экинларга фарқланиб, уларни 
ҳар қайси ўзига мос суғориш усулларини талаб қилади: 
-
кўп йиллик экинлар учун, асосан, томчилатиб, ер устидан эгатлаб 
суғориш; 
-
ѐппасига эқиладиган экинлар учун эса ер устидан тахталаб, бостириб 
(шоли), ѐмғирлатиб, сизот сувлар сатҳини кўтариб (беда). 
-
қаторлаб эқиладиган экинлар учун ер устидан эгат олиб, тупроқ ичидан 
намлатиб, баъзан ѐмғирлатиб ѐки пуркаб суғориш усулларини қўллаш, 
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 

Download 9,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish