Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хамидов мухамадхан



Download 9,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/109
Sana29.04.2022
Hajmi9,7 Mb.
#590050
TuriУчебное пособие
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   109
Bog'liq
suv tezhamkor sugorish texnologiyalari

Назорат саволлари 
1.
 
Шўрланган майдонларни шўр ювишга тайѐрлаш. 
2.
 
Шўр босган ерларни мелиорациялаш. 
3.
 
Мелиоратив кадастр. 
4.
 
Мелиоратив кадастр. 
5.
 
Тупроқнинг шўрланиш сабаблари ва турлари. 
4. СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ МИСОЛЛАРИ 
СИУлар ҳудудида, суғориш ишларини ташкил қилиш учун ирригация 
тизими бошқармаси ва бошқа сув хўжалиги ташкилотларидан, туман электр 
тармоқлари корхоналари ва бевосита СИУнинг раҳбар-ходимларидан ишчи 
гуруҳлари ташкил қилинади. 
Ушбу суғориш ишчи гуруҳининг асосий вазифаси қуйидагилардан 
иборат: 
-СИУнинг идорасида кечаю-кундуз ишлайдиган штаб ташкил қилади ва
штабда зарур шарт-шароитни яратади; 
-қишлоқ хўжалик экинларини экиш графикларидан келиб чиққан ҳолда 
фермер хўжаликлари кесимида суғориш графикларини ишлаб чиқади; 
-суғориш меъѐрлари асосида аниқ ҳисоб-китоблар билан фермер 
хўжаликларидан сув олиш талабномаларни тузишни ташкил этади; 
-фермер хўжаликларидан тушган талабномаларни умумлаштирган ҳолда 
СИУнинг сувга бўлган талабини ҳисоб-китоб қилиб, сув олиш бўйича туман 
суғориш Штабига талабномани тақдим этади; 


82 
-фермер хўжаликларига суғоришга тайѐрлаш бўйича аниқ таклифлар 
беради ва бажарилишини ташкил қилиб, далолатномалар асосида далани 
суғоришга тайѐргарлигини қабул қилиб олади; 
-фермер хўжаликларининг тўлиқ суғориб бўлгандан сўнг, олинган сув ва 
суғорилган майдон тўғрисида сертификат тузилишини таъминлайди; 
-СИУ каналлари бўйича ажратилган лимитлар доирасида суғориш ва 
насос агрегатларини ишлатиш жадвалларини муддатларини кўрсатган ҳолда 
фермер хўжаликлари кесимида ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда 
жадвалларни ѐзма равишда ирригация тизими бошқармасига, насос 
станциялари, энергетика ва алоқа бошқармасининг жойлардаги бўлимларига 
ҳамда ҳар бир фермер хўжалиги раҳбарига етказади; 
-тасдиқланган суғориш ва насосларни ишлатиш жадваллари асосида 
сувни фермер хўжаликларига етказиб беради ҳамда суғориш ишларини ташкил 
қилади; 
-гидропостларда ва бошқа сув олиш қулоқларида кўчма сув ўлчаш 
ускунлари (вертушка, водослив ва бошқалар) ѐрдамида сувнинг назорат 
ўлчовларини олиб боради; 
-олинаѐтган сувнинг ва электр энергиясининг СИУ ва фермер 
хўжаликлари томонидан олди-берди ҳисоб-китобини юритишни таъминлайди; 
-СИУ бўйича жами ва ҳар бир фермер хўжалиги кесимида каналлардан, 
суғориш қудуқларидан, зовурлардан олинган сув миқдори, ишлатилган насос 
агрегатлари ва фойдаланилган электр энергияси, сувчилар сони, жами 
суғорилган, жумладан, шарбат билан суғорилган майдонлар ва уларнинг 
сифати бўйича кундалик мониторинг юритади; 
-СИУ ҳудудида олиб борилган суғориш ишлари бўйича фермерлар 
кесимида ҳар куни кеч соат 20-00 гача ирригация тизими бошқармасининг 
бўлимига ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимига сувдан фойдаланиш 
бўйича ахборот бериб боради. 


83 
Фермер хўжаликларининг суғориш ишлари бўйича асосий вазифалари 
қуйидагилардан иборат: 
-ер майдонининг шароитига қараб, 40-60 метрдан ўқариқларга бўлиш; 
-олаѐтган ҳар 10 литр/секунд сувга битта тажрибали сувчи ва унга 
ѐрдамчи сувчиларни ажратиш, сувчиларни кетмон, этик ва иссиқ-кийим бош, 
тунги суғориш учун ѐритгич(фонар) билан таъминлаш; 
-далада сувчилар учун иссиқ овқат ва чой ташкил қилиш; 
-тунги суғоришни бош бўлиб ташкил қилиш; 
-ҳар 4-5 гектарга камида битта хандак ковлаш ва уни маҳаллий ўғит ва 
фекал билан тўлдириш; 
-сувни далада кўллатиш ва зовурга ташлашни олдини олиш, сувдан
берилган тавсиялар бўйича мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш; 
-СИУнинг сув етказиш бўйича, насос агрегатини ишлатиш учун электр 
энергияси ҳаражатлари, каналларни механизмларда тозалаш, иншотларни 
таъмирлаш, сув олиш қулоқларини оддий дарвозалар билан жиҳозлаш, янги 
насос агрегатларини харид қилиш ҳаражатларини ўз вақтида тўлаш ва 
бошқалар. 
СИУларга тасдиқланган жадваллар асосида, ажратилган лимит 
доирасидаги сувни етказиб беришга ирригация тизими бошқармаси бошлиғи, 
сув хўжалиги насос станциялари ва СИУ ҳамда фермер хўжаликларининг насос 
агрегатларини, суғориш қудуқларини тасдиқланган суғориш жадваллари 
асосида ишлатишга насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси 
бошлиғи, насос станциялари ва агрегатларини, суғориш қудуқларини 
тасдиқланган жадвал асосида, узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга
вилоят ва туман электр тармоқлари корхоналари раҳбарлари шахсан жавоб 
берадилар. 
Ҳозирги пайтда, Ўзбекистонда 4,3 млн.га.дан ортиқ суғориладиган ер 
майдони мавжуд. Бу ерларни суғориш учун 300 га яқин йирик гидротехника 


84 
иншоотлари, шу жумладан, 20 млрд. м3 сув сиғдирадиган 55 та сув омбори,
65 га яқин йирик гидроузеллар, минглаб кичик гидротехника иншоотлари 
билан 28100 км узунликдаги магистрал ва хўжаликлараро каналлар 
ишлатилади. 
Ҳаммамизга маълумки, йирик гидротехник иншоотларнинг аксарият 
ишчи қисмлари эксплуатация муддатларини ўтаб бўлган.
Масалан, Юқори Зарафшон сув олиш узели
:
Зарафшон дарѐсида 
жойлашган (Ровотхўжа тўғони) 1930 йилда қурилиб, ишга туширилганига
81 йил бўлган бўлса, Каттақўрғон сув омбори (58 йил), Қуюмозор (53 йил), 
Дегрес (50 йил), Чимқўрғон (48 йил), Косонсой ва Пачкамар сув омборлари (43 
йил) ва бошқа 40 дан ортиқ сув омборлари 30-40 йилдан ортиқ муддатдан бери 
эксплуатация қилиб келинмоқда. Сув омборларнинг деярли 60 фоиздан ортиғи 
ўзанли сув омборлар бўлиб, улар лойқа чўкиндилар билан тўлиб бормоқда. 
Давлатимиз томонидан иншоотларини таъмирлаш-тиклаш ва эксплуатация 
қилиш ишларига маблағлар ажратилаѐтган бўлиб, ушбу маблағлар ҳисобига 
гидротехник иншоотларни фақат қисман таъмирлаш ишлари амалга 
оширилмоқда.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг, Республикадаги мавжуд 
гидротехник иншоотларнинг техник ҳолатини ишончлилиги ва ҳавфсизлигини 
таъминлаш, уларни тўғри ишлатиш йўлида таъсирчан ва самарали тадбирлар 
белгиланган.
Ҳозирда сув омборлар тўғонининг мустаҳкамлигини ва зилзилага 
чидамлилигини ошириш мақсадида, вазирлик тасарруфидаги сув омборларда 
қуйидаги ишлари бажарилаѐтган бўлиб, жумладан:
- Туямуюн гидроузелига 2012 йилда 651,9 млн.сўм ва 2013 йилда 526,906 
млн. сўмлик эксплуатация ҳаражатлари 

Download 9,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish