ДЕМОКРАТИК ИНСТИТУТЛАР – жамият ҳаётида демократик тамойилларни қарор топтиришга хизмат қиладиган ташкилот ва тузилмалар мажмуаси, давлат ва жамиятда демократик тузумни шакллантирувчи демократик тамойилларни амалга оширишнинг ташкилий шакллари.
ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ – фуқароларнинг қонунда белги-ланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бирлашмалари. Уларга касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимлар жамиятлари, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари киради. Ж.б. – маънавий ёки бошқа номоддий эҳтиёж-ларни қондириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида қонунда белгиланган тартибда бирлашган фуқаролар ихтиёрий бирлашмаси.
Жамоат бирлашмаси қатнашчилари мазкур бирлашмага мулк қилиб берган мол-мулкларига, шу жумладан, аъзолик бадалларига бўлган ҳуқуқларини сақлаб қолмайдилар. Улар аъзо сифатида қатнашаётган жамоат бирлашмасининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, мазкур бирлашма эса ўз аъзолари мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
ИЖТИМОИЙ АДОЛАТ – барча ижтимоий тоифаларнинг жамият-да ўз ўрни мавжудлиги ва қонун олдида уларнинг ўзаро тенг ҳуқуқларга эга эканлигини эътироф этиш.
ЖАМОАТ ФОНДИ – жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти.
ИХТИЛОФ (араб. қарама-қаршилик, келишмовчилик, зиддият, низо) – одамларнинг биргаликда ҳаракат қилиш усули бўлиб, бунда қарама-қаршилик, ғанимлик, эришилган якдиллик, келишув ва ҳамкорликни бузиш тамойиллари устун туради.
КАСАБА УЮШМАЛАРИ – корхона, муассаса, ўқув юрти ва бошқа меҳнат жамоаларида ишлаётган ишчи ва ходимларнинг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш, иш берувчилар билан ишчиларнинг ижтимоий шерикчилигини ташкил этиш мақсадида фаолият юритадиган нодавлат нотижорат ташкилоти.
КОНСЕНСУС (лот. consensus – уйғунлик, якдиллик, келишув) – қарор қабул қилиш, низоларни ҳал этиш усули. Ушбу тушунча фикр, мулоҳазалар бирлиги, ўзаро келишув, овоз берувчилар барчасининг розилиги олинган ҳолдагина кучга кирувчи қарор қабул қилиш маъноларини ҳам беради. Кенг маънода, бирор-бир масала юзасидан эътироз йўқлиги асосий масалалар бўйича умумий келишув бўлади. Кўп фикр асосидаги овоз. Халқаро шартномалар тузишда парламент ёки кенгашларда тегишли қарор қабул қилиш; бунда расман эътироз билдирилмаса, иштирокчиларнинг умумий розилиги асосида расмий равишда овоз берилмайди. K. усули, шунингдек, БМТ органларида тан олинган бўлиб, шу ташкилот доирасида ўтказиладиган ҳалқаро конференция ва кенгашларда қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |