Формацион ёндашув
|
Цивилизацион ёндашув
|
Модернизациявий ёндашув
|
Фуқаролик жамияти тушунчаси капиталистик тизимга боғланади ва кенг (яъни жамиятнинг шакли сифатида) ва тор (яъни иқтисодий ва сиёсий муносабатлар ўратсидаги шаклланадиган муаян ижтимоий ташкилотлар мажмуаси сифатида) маъноларда тушунилади.
|
Фуқаролик жамиятини цивилизация тарраққиёти контекстида кўриб чиқади. Унинг назарий асосларини О.Шпенглер, А.Тойнби ва П.Сорокин асрарларида яратилган. Уларга қараганда, фуқаролик жамияти бошқа ижтимоий шакллардан аввало юксак цивилизация даражаси билан ажралиб туради. Унинг асосий меъзони сифатида эса инсогн, унинг эркинлиги, ривожланиш ва ижодийлик имкониятлари, шунингдек бошқа инсонлар билан тинчлик в тотувликда яшаш қобилиятлари тан олинади
|
Модернизация концепцияларида (А. Турен, Ю. Хабермас, Э. Гидденс, З. Бауман ва б.) фуқаролик жамияти аъанавий жамият урнини эгаллаган ёки замонавий жамиятга хос бўлган белгиларни шакллантирадиган жамияти тушунилади.
|
ХХ аср бошларидан фуқаролик жамияти соҳасида амалга оширилган тадқиқотлар “фуқаролик жамияти” категориясини функционал тавсифларини тушуниш мураккаблашди. Бунинг сабаби фуқаролик жамияти тушунчасини тадқиқ этишда фуқароларнинг ижтимоий ҳаётида долзарб талабларини акс эттирувчи янги мезонларнинг киритилганлигида бўлди. Шу тариқа, фуқаролик жамияти ҳақидаги тасаввурлар ривожини тизимлаштириш қуйидаги шаклларда юз берди: биринчидан, уларнинг ижтимоий-фалсафий асослари таснифлари билан, иккинчидан, мафкуравий асосларнинг хусусиятларига кўра, учинчидан, фуқаролик жамиятининг соф илмий концепцияларини аниқлаш билан белгиланди.
Бироқ, фуқаролик жамияти модели дастлабки таянч ижтимоий-фалсафий назариялар ва концепцияларини икки гуруҳга бўлиш русумга кирди:
- формацион ва цивилизацион ёндашувлар;
- модернизация ва постмодернизм концепцияси.
Шундай қилиб, фуқаролик жамияти ғоясининг қайта жонланишида жамиятни давлатлаштиришга, жамият ҳаётида давлат роли ва таъсирининг фавқулодда ўсишига қарши қарашлар ҳам шаклланди. Ч.Тэйлор, Э.Арато, Р.Дворкин ва бошқа тадқиқотчилардан иборат бўлган ўзига хос норматив дискурс ҳам шаклланди24. Шунингдек, жамиятнинг нодавлат соҳасининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ўз-ўзини ташкиллаштиришнинг аҳамияти боғлиқ бўлган муҳим қуйидаги концепциялар ҳам шаклланди:
- либерал анъана концепцияси;
- американча коммунитаризм концепцияси;
- европача неоконсерватизм концепцияси;
- пост-марксча концепция.
Фуқаролик жамиятининг либерал анъана ғояси умуман олганда янгилик эмас. Фуқаролик жамияти ҳақидаги дастлабки тасаввурлар мумтоз инглиз либерализми давридаёқ ишлаб чиқилган эди.
Мазкур коммуналар ўзини ўзи уюштириши ўзига хос фуқаролик жамияти тури сифатида қўллаб-қувватланган. Бу ҳақда батафсил ахборотлар А. де Токвил асарларида келтирилган. Бунда демократик маданият коммунал ўзаро ҳамкорлик ва шерикчилик, шунингдек христиан ахлоқ қадриятларининг юқори даражада намоён бўлиши билан бошқалардан фарқланади. Шу билан бирга, бу коммунитаристик лойиҳаларга биноан жамоавий қадриятлар индивидуал қадриятлардан устун бўлиб, индивидлар ўзаро ишонч ва ҳамкорлик муҳитида ўз қизиқишларини уюшма қизиқишларига бўйсундиришга тайёр туради25.
Турли манбалар таҳлили шуни кўрсатадики, мумтоз марксизм замонавий дискурснинг алоҳида концептуал йўналиши сифатида фуқаролик жамиятини келиб чиқишини, жамиятнинг феодал-аристократик ва патерналистик тизими ўрнига коммерция капитализми давридаги иқтисодий партикуляризм билан боғлайди. Бироқ, Маркс унда индивидуал эркинлик ва автономияни эмас, синфий жамиятда объектив мавжуд бўлган нотенгликни, эрксизлик ва ижтимоий-иқтисодий бегоналашувни беркитиб турувчи ниқобни, яъни, унинг ташқи шаклини кўрган, холос26.
Фуқаролик жамиятининг замонавий концепцияларини таҳлил этиш шуни кўрсатадики, уларда мазкур феноменнинг онтологик ва гносеологик жиҳатларига нисбатан ижтимоий қарашларнинг хилма-хиллигини кўрамиз. Шуни таъкидлаш ўринлики, фуқаролик жамиятининг замонавий концепциялари ижтимоий муаммолар таҳлилининг тизимли мезонларини ишлаб чиққанлиги ва илмий ҳамжамият олдига муҳим ва зарурий концептуал ва амалий ечимларни талаб қилаётган янги масалаларни кўндаланг қилиб қўйганлиги муҳим аҳамият касб этади. ХХ аср нафақат техник тараққиёт, балки тизимли фикрлашнинг шаклланиши ва ҳукмронлиги даври бўлганлигини ҳам назардан қочирмаслик лозим
Европа неоконсерватизми
Либерал анъаналар
Do'stlaringiz bilan baham: |