Ишчи ўқув дастурининг мустақил таълимга оид мавзулари
Ажратилган вақт(соат)
Адабиёт
1.
Амалий, лаборатория ва семинар машгулотларига тайёргарлик ва уй вазифаларини бажариш.
80
1-16
2.
Голограммани қайд этиш ва тасвирни тиклаш геометрияси.
8
1-16
Жами
88
Мустақил таълимнинг турлари бўйича талабалар томонидан рефератлар тайёрланади ва уни тақдимоти ташкил қилинади.
Баҳолаш тартиби ва мезонлари: Фан бўйича талаба тўплаши мумкин бўлган максимал балл- 100. Лаборатория, семинар машғулотлари бўйича жорий жорий назоратлар (ЖН) белгиланади. Ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллангандан кейин оралиқ назорати (ОН) ўтказилади. ЖН ва ОН лар учун 70 балл, якуний назорат ЯН учун 30 балл ажратилади.
5-жадвали
№
Рейтинг назорати
1-ЖН
2-ЖН
3-ЖН
ОН
ЯН
Баллар йиғиндиси
1.
Максимал балл
15
15
10
30
30
100
2.
Шакли:
(тест, ёзма, оғзаки)
Оғзаки ва ёзма
Оғзаки ва ёзма
Реферат
ёзма
ёзма
3.
Муддати (ҳафталарда)
Лаборатория
машғулотлари
Семинар
машғулотлари
18
15
20
Баҳолаш мезонлари. Лаборатория иши бўйича жорий назоратни баҳолаш мезонлари: 1. 0-54%.Талаба лаборатория бўйича дарсга умуман тайёргарлик кўриб келмаган ёки лаборатория мавзусини тўғри тушунтириб бера олмайди; хисоблаш формулаларини ва ўлчанадиган катталикларнинг маъноларини тўғри тавсифлаб бера олмайди; лаборатория ишини мустақил бажара олмайди; тажриба натижаларини хисоблашда қўпол хатоликларга йўл қўйади.
2. 55-70 % . Лаборатория мавзусини тўғри тушуниб уни тавсифлай олади. Ўлчанадиган катталикларни маъноси ва бирлигини билади. Ҳисоблаш формулаларини исботсиз тўғри тавсифлайди. Лаборатория ишини мухандис ёки ўқитувчи ёрдамида бажара олади ва тажриба натижаларини тўғри ҳисоблай олади. Ҳисоботда лаборатория ишини физик моҳиятини тўғри тавсифлай олади.
3. 71-85 %. Лаборатория мавзусини тўғри тушуниб уни тавсифлай олади. Ўлчанадиган катталикларни маъноси ва бирлигини билади.Ҳисоблаш формуласини келтириб чиқара олади ва уни тўғри тавсифлай олади. Лаборатория ишини мустақил бажара олади ва натижаларни мустақил ҳисоблай олади. Ҳисоботнинг назарий ва амалий қисмларини мустақил фикрлаб, тушунтириб бера олади.
4. 86-100%. Лаборатория мавзусини тўғри тушуниб уни тавсифлай олади. Ўлчанадиган катталикларни маъноси ва бирлигини билади.Ҳисоблаш формуласини келтириб чиқара олади ва уни тўғри тавсифлай олади. Лаборатория ишини мустақил бажара олади ва натижаларни мустақил ҳисоблай олади. Ҳисоботнинг назарий ва амалий қисмларини мустақил фикрлаб, илмий асослаб бера олади.Лаборатория ишига тегишли мавзуларни барчасини назариясини тўғри ва тўла тавсифлай олади. Лаборатория методи ва ҳисоблш методикасини ютуқ ва камчиликларини таҳлил қила олади. Лаборатория ишида қўлланиладиган усулдан бошқа усулларни ҳам тавсифлай олади ва таққослайди.