Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги физика-математика



Download 30 Kb.
bet3/3
Sana21.02.2022
Hajmi30 Kb.
#63381
1   2   3
Bog'liq
мустакил иш

3.Металлокерамик қаттиқ қотишмалар.
Металлокерамик қаттиқ қотишмалар бир қатор металл карбидларидан ташқил топган ва уч гурухга бўлинади; волфрам-кобалтли қаттиқ қотишма (ВК), титан-волфрам-кобалтли қаттиқ қотишма (ТК), титан-тантал-волфрам-коболтли қаттиқ қотишма (ТТК) (10-жадвал).
жадвал 10

Мате- риал тури

Кўриниши ва сифати

Белгиланаши

Тавсифи

Қаттиқ қотиш малар

Бир карбидли

ВК2, ВК3, ВК4, ВК6, ВК10, ВК11, ВК15, ВК20, ВК25,

Рақам кобалтнинг фоиз ҳисоботидаги миқдори




Иккикарбидли

Т60К6, Т30К4, Т15К6, Т14К8, Т5К10, Т5К12, Т8К7

Рақам титан карбиднинг, иккинчиси кобалт карбиди, қолгани волpфрам карбидининг фоиз ҳисобидан миқдори




Учкарбидли

ТТ7К12, ТТ20К9, ТТ21К9, ТТ15К6, ТТ8К6, ТТ8К7, ТТ6К8, ТТ10К8Б, ТТ20К9А, ТТ39К9

Биринчи рақам титан ва тантан карбидларининг йиғиндиси миқ-дорини билдиради




Озволфрамли

ТВ4







Волфрамсиз

ЦТУ, НТН30, ТНМ25, МНТ-Л2










ТМ1, ТМ3

Нисбий билан қотишмалар







КНТ16, ТН20, ТН25, ТН30, ТН50

Никелемолиденли боғловчили қотишмалар




Колбалторенийли боғловчи-лар билан

ВРК9, ВРК15,

Р – рений рақам рений ва колбалтнинг умумий мақсади




Яхшиланган структура билан

ВК6ВС, ВК3М, ВК10М, ВК60М, ВК10ОМ, ВК15ОМ, ВК6ХОМ, ВК10ХОМ, ВК15ХОМ, ВК4В, ВК8В, вк8ВХ, ВК15ВХ, ВК4М5, ВК8МП, ВК6ЛП, ВК8ЛП, Т5К12В

ВС – волфрамнинг юқори температурали карбиди.
М – майда заррачали карбидлар,
О – жуда майда заррачали карбидлар,
В –куйдириш учун катта заррачали кукун,
Х -хром,
ВХ- ванадий хром,
МП – майда микропли кукун
ЛП - легирланган кукун

Волфрамли қотишмаларнинг таркиби кобалт (Со) билан боғланган Волфрам карбиди доналаридан (WC) ташқил топган. Айрим холларда ванадий (VC), ниобий (NbC) ва тантал (TaC) карбидлари ҳам қўшилади.


Титан-волфрамли қотишмаларнинг таркиби коболт билан боғланган титан карбидлари (TiC) ва WC-нинг кўп доналаридан ташқил топган.
Титан-тантал-волфрамли қотишмаларнинг таркиби кобалт билан боғланган TiC-TaC-WC қаттиқ аралашма доналаридан ва WC-нинг кўп доналаридан ташқил топган.
Қаттиқ қотишмалар – қаттиқ ва мўрт карбид доналаридан ва кобалт фазаларидан, ташқил топган бўлади.
Қаттиқ қотишмалар волфрамнинг эриш ҳароратидан анча кичик бўлган ҳароратда (1350 – 14500С) куйдириб пишириш йўли билан олинади. Металл карбидлари коболт билан аралаштирилади ва аралашма ҳосил бўлгунча майдаланилади. Хомаки ўлчамлари тайёр буюм ўлчамларидан катта бўлиши керак, чунки куйдириб ичкарисида қаттиқ қотишманинг киришуви ҳосил бўлади (20-30 % гача узунлик бўйича).
Майда кесувчи асбоблар (пармалар, фрезалар ва бошқ.) юмшатилган (пластиклилиги орттирилган) хомакидан тайёрланади.
Қолипланган материал 7000С атрофидаги ҳароратда дастлабки куйдириб пиширилади, сўнг эса органик юмшатгич (масалан парафин) билан тешикли масса ҳосил қилинади. Сўнгра 1400-1500o C ҳароратда якуний куйдириб пиширилади ва кесувчи асбоб чархланади.
11-жадвалда қаттиқ қотишмалар учун уларнинг кимёвий таркиби, физик-механик хоссалари ва кесиш тезлигининг нисбий коэффициенти келтирилган.
Волфрам гурухидаги қаттиқ қотишмалар чўян, бронза, тобланган пўлат ва мўрт материалларга ишлов бериш учун қўлланилади.
ВК қотишмасида кобалт миқдорининг ошиши унинг қаттиқлиги ва ейилишга бардошлигини пасайтиради, лекин мустаҳкамлиги ортади.
ВК2 қотишмаси жуда юқори ейилишга чидамлиликка эга ва ярим тоза, тоза ва охирги ишлов бериш учун қўлланилади.
ВК3М қотишмаси карбид фазаларнинг майда доналарига эга, шунинг учун у жуда қаттиқ. Тобланган пўлат ва қаттиқ чўянни тоза ва ярим-тоза ишлов бериш учун қўлланилади.
ВК4 ва BK6 қотишмалари чўян, рангли металларга ва қотишмаларга, титан ва унинг қотишмаларига, металлмас материалларга тоза, ярим тоза ва юпқа қатламда ишлов бериш учун қўлланилади.
Майда донали ВК6М қотишмаси аустенит синфидаги зангламайдиган пўлатларга, иссиқбардош ва титаннинг махсус маркаларига, қаттиқ бронза, шунингдек юпқа қатламда кам углеродли ва легирланган пўлатларга ишлов бериш учун тавсия этилади.
Жадвал 11

Бел-гила-ниши
(ist)

Қаттиқ қотишма
гурухи

Қаттиқ қотишма маркаси

Кимёвий таркиби (тахминан) %

Физик-механик хоссалари

Роквелл бўйича қаттиқ-лиги
HRC

Кесиш тезлиги-
нинг нисбий коэф-фициенти

WC

TiC

TaC



Эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси

Зичлиги г/см3 (103кг/м3)







Кгк/мм2

Мн/м2







КО1
К30
К10
К20
К40



Волфрамли

ВК2
ВК3М
ВК4
ВК6М
ВК6
ВК8
ВК8В
ВК15

98
97
96
94
94
92
92
85







2
3
4
6
6
8
8
15

100
110
130
130
135
140
155
165

1000
1100
1300
1300
1350
1400
1550
1650

15,0-15,4
15,0-15,8
14,9-15,1
14,8-15,1
14,6-15,0
14,4-14,8
14,4-14,8
13,9-14,1

90,0
91,0
89,5
90,0
88,5
87,5
86,5
86,0

1,25
1,25
1,15
1,15
1,10
1,0
0,80
0,65

Р01
Р10
Р20
Р30
Р40

Титан-волфрам ли

Т30К4
Т15К6
Т14К8
Т5К10
Т5К12В

66
79
78
85
83

80
15
14
6
5




4
6
8
9
12

90
110
115
130
150

900
1100
1150
1300
1500

9,5-9,8
11,0-11,7
11,2-12,0
12,3-13,2
12,8-13,3

92,0
90,0
89,5
88,5
87,0

1,45
1,0
0,75
0,65
0,45

Р40
М20
М10
Р25

Титан-тантал волфрам ли

ТТ7К12
ТТ10К86
ТТ10К8А
ТТ20К9

81
82

4
3

3
7

12
8

155
140

1550
1370

13,0-13,3
13,5-13,8

87,0
89,0

0,45
0,45

ВК8, ВК8Б ва ВК15 қотишмалар зарбавий юкланишга ва титрашга яхши бардош беради. Улар кулранг ва оқ чўянларга, тобланган пўлатга катта кесиш чуқурлигида қора ишлов бериш учун тавсия этилади.


Пўлат материалларга ишлов беришда ТК ва ТТК гурухдаги қотишмалар ВК гурухдаги қотишмалаларга нисбатан юқори турғунликка эга.
Т30К4 маркали қотишма (30%TiC, 4%Co,66%WC) - катта қаттиқликка ва мўртликка эга ва углеродли ва легирланган пўлатларга тоза ишлов бериш учун қўлланилади.
T15K6 қотишмаси (15%TiC, 6%Co) пўлатларга қора, яримтоза ва тоза ишлов бериш учун қўлланилади;
T15K8 қотишмаси (14%TiC, 8%Co) узлуксиз кесишда қўллашга тавсия этилади.
T15K10 қотишмаси (6%TiC, 9%Co) пўлат ва пўлат қуймаларни қора йўниб ва фрезалаш, тоза рандалаш учун қўлланилади;
T5K12Б (5%TiC, 12%Co), TТ7К12 ( 4%TiC, 12%Co, 3%TaC), TТ7К12 (3%TiC, 8%Co, 7%TaC) қотишмалари чўққи ва ботиқ бўйича пўлат ва пўлат қуймаларга узлукли ишлов беришда кесиб ишлашнинг қийин шароитларида қўлланилади.
Қаттиқ қотишмаларнинг таркибини ва карбид фаза доналарининг ўлчамларини ўзгартириш билан унинг хоссаларини созлаш мумкин.
Дона ўлчамларининг 1 мкм гача камайиши, мустаҳкамликнинг бирмунча пасайиши билан қаттиқликни ва ейилишига чидамлиликни сезиларни орттиради. Қарама-қарши натижа карбид фаза доналари ўлчамларини 3 мкм дан юқори бўлган ҳолда ҳосил қилинади. Қаттиқлик (HRС бирлигида 1 - 1,5 гача) камаяди, мустаҳкамлик чегараси эса 10 - 15 % га ошади.
Кейинги пайтларда қаттиқ қотишмаларни тайёрлаш учун карбидлар билан бир қаторда металл боридларни қўллай бошланди. Боғловчи сифатида молибден ва никелдан фойдаланилади.
Тенг миқдордаги молибден ва никелдан ташқил топган боғловчи 15% ,титан бориди 25% ва титан карбиди 60% бўлган қаттиқ қотишмадан фойдаланишни мисол тариқасида келтириш мумкин.
Халкаро ташқилот (ISO) томонидан кесиб ишлов беришда қўлланиладиган қаттиқ қотишма маркаларининг ягона классификацияси таклиф этилган.
Металларга ишлов бериш учун узлуксиз қиринди берувчи қотишмалар (пўлат, пўлат қуйма, болғаланувчан чўян) Р ҳарфи билан ифодаланади, майдаланувчан қиринди берувчи материаллар (қўлранг чўян, рангли материаллар ва уларнинг қотишмалари, металлмас материаллар) К ҳарфи билан ва иккала материаллар гурухига яроқли бўлган қотишмалар М ҳарфи билан ифодаланади. Қотишмаларнинг гурухлари икки хонали сон билан белгиланади (масалан РO1, M40, K10). Соннинг ўсиши билан мустаҳкамлик ошади ва қаттиқлик, ейилишига чидамлилик ва кесиш тезлиги пасаяди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР


1. Б. Н. Файзиматов, А. А. Мирзаев. «Материалларни кесиб ишлаш асослари» Фарғона, Техника-2003 й.

2. Мирзаахмедов Н.Т., Файзиматов Б.Н. «Ишлаб чикариш корхоналарида кесувчи асбоблар ва уларни лойихалаш» фанидан лабаратория машгулотларини бажариш учун услубий курсатма. ФарПИ, Фаргона 2000й.




3. А.В.Перегудов, А.Н.Хошимов, И.К.Шалагуров, С.Л.Перегудов Автоматлаштирилган корхона станоклари. Тошкент. «Узбекистон» 1999 й.
Download 30 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish