ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРГОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ИЖТИМОИЙ ГУМАНИТАР ФАНЛАР КАФЕДРАСИ
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Сиртқи бўлим бошлиғи
___________ А.Абдумаликов
(Имзо) (Ф.И.Ш)
Олий таълимнинг бакалавр йўналишидаги талабалари учун
«МАКРОИҚТИСОДИЁТ» фанидан
курс ишларини бажариш бўйича
У С Л У Б И Й КЎРСАТ М А
Фаргона – 2022
Тузувчи:
Р.Мирзаев - “Ижтимоий гуманитар фанлар” кафедраси ўқитувчиси
Тақризчи:
Б.Холматов - “Иқтисодиёт ва сервис” кафедраси
доценти, иқтисодиёт фанлари номзоди
Сиртқи бўлим бошлиғи:
2022 йил “____”____ _______________ А.Абдумаликов
(имзо)
“Ижтимоий гуманитар фанлар”
Кафедраси мудири:
2022 йил “_” _____ _______________ М.Исроилов
(имзо)
Курс ишини бажариш тартиблари ва унга қўйиладиган асосий талаблар.
Курс иши талабаларнинг дастлабки илмий иши ҳисобланади. Курс ишлари талабалар мустақил ишларининг бир шакли бўлиб, уни муваффақиятли бажариш учун фан тўғрисида аниқ тассавурларга эга бўлишлари керак. Талабалар курс ишининг илмий, назарий, ғоявий даражасига, шунингдек, унинг ёзилиши ва расмийлаштириш тартибига эътибор беришлари лозим.
Талабалар курс ишларини бажариш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларидан, маҳаллий ва чет эл етакчи иқтисодчи олимларнинг асарларидан, уларнинг иқтисодий ғояларидан, Ўз.Р Президенти фармонлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар маҳкмасининг қарорлари, Вазирликларнинг меъёрий ҳужжатлари, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси маълумотларидан, фанга тегишли бўлган дарслик ва ўқув қўлланмалардан, интернет маълумотларидан кенг фойдаланиши ҳамда уларни мустақил таҳлил этиши ва ўзларининг фикрларини баён этиши курс ишининг мазмунини янада бойитади.
Курс ишларининг тематикаси (1-илова) кафедра ўқитувчилари томонидан бутун курсни қамраб олувчи мавзулар кетма-кетлиги тартибида тузилади. Бунда гуруҳдаги ҳар талабага камида 4-5 та мавзу тўғри келишига эътибор қаратилади, чунки талаба курс иши мавзуларини танлай олиш имкониятига эга бўлсин. Бунинг учун талабалар исми шарифларининг биринчи ҳарфига мос келадиган мавзулардан бирини танлайди. Бунда профессор-ўқитувчиларнинг асосий вазифаси талабаларга курс иши бўйича мустақил ишлашларининг йўл-йўриқларини кўрсатиш ва курс ишини ёзиш бўйича умумий тасаввурга эга бўлиши ҳақида маслаҳатлар беришдан иборатдир. Курс ишини ҳар бир талаба ўз хусни ҳати билан ёзиши шарт.
Талабалар курс иши мавзусини танлагандан сўнг, мавзуга тегишли бўлган адабиётларни, илмий мақолаларни ва турли хил манбаларни қидириб топиб ўрганишлари керак. Шунингдек, талаба курс иши мавзусига тегишли бўлган рус тили ва бошқа хорижий тиллардаги адабиёт ҳамда материаллардан мустақил равишда кенг фойдаланишлари лозим. Тўпланган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда талабалар курс иши мавзусини тўлиқ ёритиб беришга қаратилган курс иши режасини тузишлари керак ва шу режа асосида курс ишининг моҳиятини ёритишлари зарур. Курс иши режаси наъмуна сифатида илова қилинади (илова-2). Курс ишини ёзиш бўйича тавсия этилган йўриқларга риоя қилиш мавзу мазмунини тўғри ёритиб бериш ва унинг моҳиятидан четга чиқмаслик имконини беради.
Талабаларга курс ишлари мавзуларини курснинг бошида эълон қилиш мақсадга мувофиқдир, чунки кафедра ўқитувчилари курс иши устида ҳар бир талаба билан мустақил ишлашлари керак, қисқа даврда берилган мавзуларни эса курс иши сифатида бажариш мазмун жиҳатидан талабга жавоб бермайди. Бундай ҳолатда тегишли адабиётлардан, олдинги йиллардаги ижобий баҳоланган курс ишларидан кўчириб келишлик ҳолатлари юзага келиши мумкин. Курс ишининг ҳажми ўртача 30-35 бет бўлиши керак.
Талабалар курс ишини оқ қоғозга равон тарзда қўлда кўчириб ёзишлари керак. Курс ишини компьтерда ёзиш мумкин эмас. Саҳифаларга тартиб билан рақам қўйилади ва тақризчи профессор-ўқитувчи учун ўз мулоҳазаларини ёзишга курс ишининг бошига битта оқ қоғоз қўйилади. Курс иши титулини расмийлаштириш 3-иловада келтирилган.
Курс ишининг биринчи бетига курс иши режасига тегишли саволларнинг саҳифалари қўйилади. Ундан кейинги варақларда курс ишининг матни баён қилинади ва мавзудаги ҳар бир саволнинг номи ҳамда унга тегишли бетлари алоҳида берилади. Курс иши фақат варақнинг бир томонига ёзилади ва саҳифалар тартиб рақами билан белгиланади.
Курс ишининг охирига талаба ўз имзосини қўйиб, унга бажарган вақтини кўрсатиши зарур. Курс ишини тайёрлаб кафедра профессор-ўқитувчиларига тақризга бериш муддати йилнинг якуний назорат қадар белгиланади. Чунки ҳар бир курс ишини профессор-ўқитувчи ўқиб чиқиб ўз хулосасини беришлари лозим. Бу вақт талаб этади. Бажарилган курс ишига ижобий тақриз ёзилгандагина у ҳимояга қўйилади. Кейин талбалар курс иши ҳимоясига тайёрланишлари керак. Агар курс иши бўйича профессор-ўқитувчи камчиликлар кўрсатган бўлса, у ҳолда талаба ушбу камчяиликларни тўғрилаб, қайта тақризга топшириши лозим.
Кафедра профессор-ўқитувчилари курс ишларини ҳимоясини йилнинг сессия бошланиб тугагунча муддатда ўтказишлари керак. Курс ишлари ҳимоясини ҳайъат аъзолари қабул қилишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |