Синхрон машинани ўзгармас қувват ва ўзгарувчан қўзғатиш токи билан ишлаши
Айтайлик, синхрон машина U=const ва f= const бўлган чексиз катта қувватли тармоқ билан параллел ишлаётган бўлсин. Синхрон машинанинг якор токини Iда қўзғатиш чўлғамидаги қўзғатиш токи iқ билан орасидаги боғлиқликни кўриб ўтамиз. Масалани соддалаштириш мақсадида аёнсиз қутбли синхрон машинани тахлил қиламиз. Чунки
Расм- .
олинган натижаларни аён қутбли синхрон машиналарига ҳам қўллаш мумкин. Бу режимни ўрганишда қўзғатиш токининг якор токига келтирилган қийматларидан фойдаланамиз. Қабул қилинган шартга кўра шунинг учун якор токининг актив ташкил этувчиси . Шунинг учун 35-15 вектор
диаграммадаги якор токининг вектори АВ тўғри чизиқ бўйича сирпанади. Агар соддалаштириш учун деб қабул қилсак, якор чўлғамида индукцияланган ички э.ю.к. ва қўзғатиш токини ташкил этувчиси ҳам ўзгармайди, бу ток ҳаво бўшлиғидаги умумий магнит оқим Фδ ни ҳосил қилади. Тўла қўзғатиш токи:
(17.2)
Бу ток вектор диаграммадан осон аниқланади. Қўзғатиш токининг векторини боши 0` нуқтада бўлиб охири АВ чизиғи бўйлаб сирпанади. Расмда тўғри чизиқ билан қўзғатиш токининг битта қиймати учун чизилган, узилган чизиқ билан эса нинг бошқа қийматларига чизилган. Якор токи I нинг вектори охири ва токнинг векторини охирлари АВ чизиқдаги 1,2,3,4, 5 нуқталарида жойлашган, Вектор диаграммалардан кўриниб турибдики, қўзғатиш токи ўзгарганда якор токи I ва қувват коэфициенти cosφ ҳам узликсиз ўзгармоқда. Қўзғатиш токи нинг аниқ битта қийматида якор токи I ўзининг энг кичик қийматига эришади, cos φ=1 бўлади. Агар катталаштирилса ва камайтирилса (етарлича қўзғатилмаган) якор токи ортади. Чунки якор токининг реактив ташкил этувчиси ортади.
Якор токи I билан қўзғатиш токи орасидаги боғлиқлик (35-16) расмда келтирилган. Расмдаги эгри чизиқлар ни хар хил қийматларига таалуқли. Бу боғланишнинг кўпинча синхрон машиналарнинг U кўринишдаги характеристикаси деб аталади. Хар бир эгри чизиқдаги якор токи I нинг энг кичик қиймати унинг актив ташкил этувчисини ифодалайди ва қувват P=mUIa Характеристикадаги энг пастдаги эгри чизиқ Р=0 га, яъни салт ишлаш режимига тўғри келади. Характеристикадаги қўзғатиш токи if0 якор чўлғамида номинал кучланишга тенг бўлган э.ю.к.ни индукциялаш учун керак бўлган қўзғатиш токи бўлиб ҳисобланади. Расмдаги эгри чизиқнинг Расм- .
ўнг томони ўта қўзғатилган машинага
тааълуқли бўлиб, тармоққа индуктив ток ва
реактив қувватни узатади, чап томонида эса етарлича қўзғатилмаган машинага тегишли бўлиб, тармоққа сиғим характеридаги токни узатади ва тармоқдаги ортиқча реактив қувватни исътемол қилади. Расмда φ=0 ва cos φ=1 чизиқ қувват ортган сари ўнг томонга оғиб боради, чунки I кучланишнинг пасайиши катталашган сари Еδ ва cos φ=1 даги қўзғатиш токи ҳам ортади. Расмдаги А нуқта етган чизиқ қўзғатилмаган синхрон машинанинг идеал салт юриш характеристикаси бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |