2. Агар "Ишга тушириш" кнопкасини Л контактлари билан шунтланмаса, схема ишлайдими?
3. Л контактининг тормозлаш контактори занжиридаги 21-23 контактларининг вазифаси нима?
4. Б контактори ва Р4 рубилниги нима учун ўрнатилган?
5. Электр двигателини тўртта босқичда юргизиш учун бошқариш схемасига кандай ўзгартиришлар киритиш керак?
№ 7 ИШ
УЧ ФАЗАЛИ АСИНХРОН ДВИГАТЕЛНИНГ ҚАРШИ УЛАНИШЛИ ТОРМОЗЛАШ БИЛАН БИРГА РЕВЕРСИВ БОШҚАРИШ СХЕМАСИ
Ишнинг мақсади.Қисқа туташтирилган роторли уч фазали асинхрон двигателнинг юргизиш ва қарши уланишли тормозлашни автоматик бошқаришни реверсив схемасини амалий текшириш. Ишнинг дастури. 1. Лаборатория қурилмаси билан танишиш, электр двигателининг паспортидаги маълумотлари-ни ва реле-контактор тузилмаларининг кўрсаткичларини ёзиб олиш керак.
2. 7.1-расмдаги схемани йиғиш ва уни ўқитувчи текшириб бергандан кейин схемани ишлатиб қуриш ва уни созлаш керак.
3. Ўтказилган иш хақида хулоса тузиш керак.
Ишга тайёргарлик. Назарий матерални такрорлаш керак: қисқа туташтирилган роторли асинхрон двигателни бошқариш схемаларини тезлик функцияси бўйича қарши уланишли тормозлаш ва тескари айлантириш принпипини; тезлик релесининг тузилиши.
А д а б и ё т. Кацман М.М. Электрические машинқ и электропривод автоматических устройств.- М.: Вқсшая школа, 1987, с. 300-302. Ишни бажариш тартиби. А в т о м а т и к б о ш қ а р и ш с х е м а с и. Текширилаетган схема қисқа туташтирилган роторли асинхрон двигателини реверсив бошқариш ва тезлик функциясида қарши уланишли тормозлаш имконини беради. Схеманинг куч қисми (тармоққа Р1 рубилник билан уланади) М электр двигателидан иборат бўлиб, унинг статор чўлғами тармоққа икки гурух куч контактлари орқали уланган: уланганда двигател йўналишда (олдинга) айландиган В контактлари ва уланганда двигател бошка томонга (оркага) айланадиган Н контактлари. Бу икки гурух контактлар қарши уланишли тормозлаш учун хам ишлатилади. Бундан ташкари куч қисмида двигател ўқи билан механик уланган РС тезлик релеси ҳам бор. Бу реленинг контактлари двигателнинг бошқариш қисмига киритилган. РС релеси асинхрон двигателсингари ишлайди ва қуйидагича тўзлиган (7.2-расм). 1-доимий магнит вали М двигатели вали (ўқи) билан богланган ва "олмахон қафаси" ичида айланиб, кафаснинг стерженларида токлар юргизади. Бу токлар магнитнинг айланувчи магнит майдони билан ўзаро таъсирлашиб, электромагнит майдон ҳосил қилади. Қисқа туташтирилган қафас бу момент таъсирида буралади ва 6 таянч билан 5 еки 7 контактларини ротор айланиш йўналишига боглик холда 4 еки 8 контактлари билан уланади. Двигател тормозланганда ўзгармас магнитнинг айланиш частотаси камаяди ва унинг қиймати номинал айланиш частотасининг 5-10% га етганда электромагнит момент шундай кийматга камаядики, бунда релени харакатидан ўзилади ва тормозлаш жараени тугаб, қарши уланишли тормозлашда реверс пайдо булишини олдини олади. 3 еки 9 пружиналарини ростловчи винтларини бураб, реле контактлари ўзиладиган айланиш частотасини ўзгартириш мумкин.
Схеманинг бошқариш қисми Р2 рубилник ёрдамида уланади ва кнопкали контактлардан, контактлардан, релелардан ва уларнинг контактларидан иборат.
7.1-расмда тасвирланган схема қуйидагича ишлайди. Электрдвигателни "олдинга" айлантириш учун Вп кнопкасини босилади. Бунда 3-5 контактлари В контактор галтагини улайди ва бир вақтда 3-13 контакторларни ўзилиб, Н контактори галтаги занжирини тасодифан уланиб коли-шини олдини олади, чунки акс холда куч қисмида қисқа туташув содир булиши мумкин эди.
В линия контактлари ишлаганда 3-5 контактлари уланиб Вп кнопкасини шунт-лайди ва М двигателини уч фазали тармоққа уловчи В куч контактлари епилади. Бир вақтда 15-17 контактлари ўзилиб, Н контакторини уланишини олдини олади ва 1-19 (В) контактлари уланади. Двигател ишга тушган-дан сўнг РС тезлик релеси ишлаб кетади ва унинг 11 урта контакти четки РСВ контакти би-лан уланади. Двигателни тўхтатиш учун "Тўхта-тиш" кнопкасини босила-ди. Бунда 1-21 кон-тактлари епилиб, РТ тормозлаш релесининг чўлғамини улайди. Бу реле ишлаб кетиб, унинг 1-3 контактлари ўзилиб, В контакторининг ьалта-гини ўчиради, 19-21 контактлари ва РС зан-жиридан 11-15 контакт-лари узилади.
Д