5.2-расм. Г – Д тизими-даги ТД нинг механик ха-рактеристикалари
г эюк ни ТД якоридаги номинал кучланишга мос келувчи Ег қийматидан камайиш томонига ўзгартиришгина мумкин, натижада ТД нинг айланиш тезлиги номинал қийматидан камаяди холос. Қўзьатиш токи Iк.м бўлса, фақат унинг номинал қиймати Iк.м.ном дан камайтириш томонига ўзгартириш мумкин. Натижада ТД нинг айланиш тезлиги номинал тезлик nном дан ошади.
Шундай қилиб, Г - Д тизимида ишловчи мустақил қўзғатишли двигателнинг айла-ниш тезлигини ростлаш 2 тури бор: номинал тезликдан пастга (Ег ни ўзгартириш билан) ва номиналдан юқорига (Iк.м ни ўзгартириш билан). Ег эюк ни ўзгартириб айланиш частота-сини ростлашни карраси тахминан D1= =7:1 га тенг, қўзьатиш токи Iк.м ни ўзгартириб тезликни ростлаш диапазони D2= =2:1 га тенг. Иккала усул билан ростлашда умумий ростлаш диапазони D = D1D2 = 72 = 14 тенг.
ТД «Г - Д» тизимида ишлатилганда якор занжирида реостат уланмайди, чунки «Г - Д» тизимида кучланиш охиста оширилиб, юргизиш токлари анча чекланади.
5.2-расмда «Г - Д» тизимида ТД нинг механик характеристика-лари келтирилган (тўғри чизиқлар тўплами). Ордината ўқини nо.т нуқтада (чегара айланиш тезлиги) кесиб ўтувчи n = f(М) графиги табиий механик характеристикадир. Бу характеристика ТД якор занжирида номинал кучланишда ва номинал қўзьатиш токи Iк.ном да олинган.
Чегара айланиш тезлиги
(5.2)
бунда - ТД якор занжиридаги номинал кучланишга мос келувчи генератор эюк и.
Табиий характеристикадан пастда жойлашган тўғри чизиқлар Iк.м.ном қўзьатиш токида, номиналдан кичик кучланишда (Uаном) олинган сунoий механик характерис-тикалардир. Табиий характерис-тикадан юқорида жойлашган тўғри чизиқлар Uа=Uном да ва номиналдан кичик қўзьатиш токида (Iк.мк.м.ном) олинган сунoий механик характеристика-лардир. Бу сунoий характеристикалар ўзаро параллел ва тўғри чизиқлидир, чунки ТД даги ва Г даги якор реакциялари ўзаро компенсацияланади. Бу параллеллик факат iк.м нинг кичик қийматларида бузилади.
Юқорида ёзилганларни умумлаштириб, ТД нинг Г-Д тизимида ишлашининг афзалликларини кўрсатиб ўтамиз: а) айланиш тезлигини ростлаш диапазони катта; б) ТД ни реостатсиз охиста юргизиш мумкин; в) энергияни қисман тармоққа қайтариб, тўхтатиш (тормозлаш) мумкин; г) ТД ни бошқариш двигател ва генератор қўзьатиш занжири орқали булаётгани учун ростловчи аппаратлар арзон ва кичик ўлчамли бўлади. Тизимнинг камчиликлари: а) тизимда электр машиналар сони кўп бўлгани учун электр юритмасининг нархи юқори ва ўлчамлари катта; тизимнинг хамма машиналарнинг фиклари кўпайтмасига тенг бўлган фик си кичик
г-д = дгад , (5.3)
масалан, агар номинал юкланишда д=г бўлса, тизимнинг фик си г-д = 0,80,80,9=0,58 бўлади. Агар ТД нинг юкланиш коэффициенти номиналдан кичик бўлса, фик яна хам кичикроқ бўлади;
в) машиналарнинг (ТД ва Г) якор занжирида анча кучланиш пасайиши ва якор реакцияси таъсирида кичик тезликларда ТД турғун ишламайди.
Л а б о р а т о р и я қ у р и л м а с и Г-Д тизимидаги ўзгармас ток двигателининг ростлаш хоссаларини текширувчи лаборатория қурилмаси (5.1-расм) ўзгармас тезлик билан ишловчи агрегатдан иборат бўлиб, бу агрегат ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантирувчи электр машиналари АД ва Г ни, ҳамда текширилувчи двигател ТД ни (мустақил қўзғатишли ўзгармас ток двигателини) ўз ичига олади. Қисқа туташтирилган роторли асинхрон двигател АД ва мустақил қўзғатишли ўзгармас ток генератори Г нинг валлари механик равишда муфта билан бирлаштирилган. ТД нинг якор занжири генератор Г нинг якор клеммаларига уланган. Ўзгармас ток машиналарининг (ТД ва Г) қўзьатиш чўлғамлари ўзгармас ток тармоьига уланган.
Бу тармоққа Г нинг қўзьатиш чўлғами қўзьатиш токини кенг оралиқда ростлаш имконини берувчи Rп2 потенциометр ва қўзьатиш занжиридаги токнинг йўналишини ўзгартириши мумкин бўлган (ТД ни реверс қилиш керак булганда) П2 переключател орқали уланган. ТД нинг қўзьатиш чўлғами тармоққа Р2 рубилник орқали уланган бўлиб, бу чўлғамдаги қўзьатиш токи Iк.м. rрг реостат билан ростланиши мумкин. ТД учун механик юклама сифатида чўлғами Р1 рубилpник ва Rп1 потенциометр орқали тармоққа уланган ЭТМ электромагнит тормози танланган.
Айланиш частотасини ўлчаш учун "айл/мин" улчов асбоблари билан ТГ тахогенератори қўлланилган. П1 переключатели ТД нинг айланиш йўналиши ўзгарганда "айл/мин" асбобига киришдаги кучланишнинг қутбларини ўзгартириш имконини беради. Якор занжиридаги ток Iа ни ўлчаш учун А3 амперметри, кучланишни ўлчаш учун V волтметр хизмат қилади. Иккала ускуна икки томонлама шкалага эга бўлишлари керак, чунки генератор Г нинг эюк си қутблари ўзгариши мумкин. А1 ва А2 амперметрлари Iк.м ва Iк.г қўзьатиш токларини ўлчаш учун керак. А2 амперметри икки томонли шкалага эга бўлиши зарур.
Лаборатория қурилмаси билан танишиб, хамма электр машиналарининг паспорт маълумотларини ёзиб олиш керак: номинал қувват Рном, номинал кучланиш Uном, номинал ток Iном, номинал айланиш частотаси nном, шунингдек ўзгармас ток машиналари учун номинал қўзьатув токлари Iк.м.ном ва Iк.г.ном.
Қ у р и л м а н и д а с т л а б к и и ш г а т у ш и р и ш. Барча рубилник ва қайта улагичларнинг холатини тек-шириш керак, улар "узилган" холатида булишлари керак. Кейин Р2 ва П2 ни улаш ва потенциометр Rп2 ни қўзьатув токи Iк.р нинг минимал қийматига мос келувчи холатга қўйиш, rр.г реостатни двигателнинг номинал қўзьатиш токига мос келувчи холатга қўйиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |