2. ЭЛЕКТР ЮРИТМА ЛАБОРАТОРИЯСИДАГИ ИШЛАРДА ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ
Электр юритманинг лабораториясидаги лаборатория дастгохлари харакатдаги электр қурилмалари бўлиб ундаги айрим элементлар кучланиш остида бўлади. Шунинг учун маълум бир шароитларда, ўрнатилган қоидаларни бузиш натижасида, лаборатория дастгохлари инсонни электр токи уриши мумкин бўлган ёки турли кўринишдаги жарохатланиши мумкин бўлган манбага айланади. Студентларни яқинлаштириши, кириши мумкин бўлган асбоблар машиналар ва ишга тушириш аппаратлари таркибига кирган лаборатория жихозларини монтаж қилганда вазият яна хам жиддийлашиб лаборатория ишларини бажаришда яна хам хавф кучаяди.
Инсон бадани электр ўтказувчанликка эга бўлганлиги сабабли кучланиш остида бўлган иккита, электрдан изоляция қилинмаган элементга тегиб кетиш натижасида (шундай элементлардан бири электр машинасининг ёки трансформаторнинг устки қобиғи бўлиши мумкин) инсон баданидан электр токи ўтади. Токнинг хавфли қийматларида бу нарса ёки кучли қўйишга (электр жарохат), ёки инсон организ-мидаги (жисмидаги) асаб, юрак ва нафас олиш йўлларини лат ейишига олиб келади (электр зарбаси). Электр токи билан шикастланиш оқибати ёмон бўлиб, баъзан ўлим билан якунланиши хам мумкин.
Студентларни электр юритмалар билан ишлашининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслиги натижасида фақатгина электр токи билангина шикастланиб қолмай, балки, электр машиналарининг тормозлаш (тўхтатиш) қурилмаларининг айланувчан қисмлари томонидан механик зарбаларга хам учрашлари мумкин. Шу нарсани эсда тутиш керакки, кучланиш остида лаборатория жихозларини кўп элементлари тегиб кетиши мумкин бўлган масофада жойлашган: айланувчи қисмлар эса химоя қурилмаларига эга бўлишига қарамай кийим - кечакни «илиб» тортиб кетиши ёки қаттиқ тегиб кетиши мумкин. Шунинг учун студентлар лабораторияда ўта эхтиёткор бўлиб, қуйидаги техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари даркор:
1) лабораторияларда бўлиш пайтларида студентлар ўта эхтиёткор, интизомли ва хушёр бўлишлари; ўқитувчи ва лаборантларнинг барча кўрсатмаларини оғишмай бажаришлари; фақат текширилаётган лаборатория дастгохи олдида бўлишлари керак;
2) бошқа қурилмалар ва жихозларга, тақсимловчи пунктларга, пультларга яқинлашиш ва уларни, ўчириб-ёқиш ишларини ўзбошимчалик билан қилиш қатoий тақиқланади; кучланиш остида бўлган схемани унинг изоляция қилинмаган ток ўтказувчи қисмига кимдир тегиб турган бўлса улаш, схема уланишини алмаштириш, электр машиналари ишлаб турганда уни айланувчи қисмларига тегиш ёки устига яқин масофада эгилиш, лаборатория қурилмасини ёки унинг кучланиш остида бўлган айрим асбобларини кузатувчисиз қолдириш мутлақо мумкин эмасдир;
3) Силжигичлар ёки ишга тушириш аппаратураларининг дастаги жилдирилганда албатта қўл изоляция қилинган дастагига тегиб турганлигига ишонч хосил қилиш керак;
4) Студентларни кийимида бўйин ва бош рўмолларининг, галстукларнинг; бошқа нарсаларнинг учлари осилиб турмаслиги, сочнинг турмаклангани ва бош кийими сочнинг осилиб турмаслигини таъминлаш жоиз;
5) агар схемада конденсатор бўлса, уни ўчирилгандан сўнг чиқиш симларини қисқа туташтириб, зарядсизлантириб қўйиш зарур;
6) лаборатория қурилмаси билан ишлаганда ўқувчилар хар бир лаборатория қурилмаси ёнида бўлган резина гиламча устида туриши керак;
7) қурилмага таалуқли бўлган хар бир носозлик ёки техника хавфсизлиги қоидаларини бузилиши тўғрисида хар бир ўқувчи тезда ўқитувчига хабар бериш керак;
8) агар бахтсиз ходиса юз берган бўлса, лаборатория қурилмасини тезда ўчириб, жабрланувчига биринчи ёрдамни кўрсатиш ва ўқитувчини хабардор қилиш керак.
Техника хавфсизлиги бўйича ўтказилган машғулот махсус журналда хар бир студентларни имзоси билан қайд этилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |