2.1-расм. Параллел(мустакил) кузгатишли узгармас ток электр двигателининг характеристикалари характеристикалари
2.5) тенгламага кўра параллел (мустақил) қўзғатишли ўзгармас ток двигателининг механик ва электромеханик характеристикалари тўғри чизик билан ифодаланади (2.1-расм). (2.6) ва (2.7) тенгламаларга асосан юклама ўзгаришига боғлиқ бўлган электр двигателни айланма тезлиги якор занжирини электр қаршилигига R = r + rқўш тўғри про-порционал. Шунинг учун якор занжирини энг кичик қийматига R = r тезликни энг кичик ўзгариши n тўғри келади. Бу холат учун электр двигателни механик ва электромеханик характеристикалари нисбатан қаттиқроқ. Бундай характеристикалар табиий (1 эгри чизиқ) деб аталади. Агар якор зан-жирига қўшимча қаршилик киритилса, яoни R = r +rқўштенг бўлса, юкни n га таъсири ортади ва электр двигателни характеристикалари юмшоқ бўлиб уларнинг абсцисса ўқига нисбатан қиялик бур чаги ортади (2 ва 3 эгри чизиқлари).Бундай характеристика-лар сунoий (реостат) деб аталади. Электр двигателни хамма характеристикалари якор занжирини қаршилигига боғлиқ бўлмаган холда идеал салт тезлиги nо(чегаравий айланиш тезлиги) нуқтасида туташади. Бунга сабаб идеал салт режимида якор токи Iа ва момент М нолга тенг ҳамда тезликни ўзгариши n = 0.
Юқорида таoкидланганидек параллел (мустақил) қўзьа-тишли ўзгармас ток электр двигателининг механик ва электро-механик характеристикалари тўғри чизиқ билан ифодаланади (2.5 тенгламаси). Шунга кўра, айтиб кетилган харак-теристикалар икки нуқта орқали ўтказилади. Биринчи нуқта идеал салт режими учун бўлиб, координалари nова Iа = 0 ёки М = 0. Иккинчи нуқта - номинал двигател режими учун бў-либ координаталари nном ва Iномёки Мном. Агар якор занжирида қўшимча қаршилик йўқ бўлса (R = r) номинал юк учун бўлган нуқта координаталари электр двигателнинг паспорт қийматлари билан белгиланади. Агар якор занжирига қўшимча қаршилик (R = r + rкуш) киритилган ва якор токи номинал Iаномбўлса айланма тезлиги (айл/мин) қуйидагича аниқ-ланади:
(2.8)
Параллел (мустақил) қўзғатишли ўзгармас ток двигатели қуйидаги режимларда ишлаши мумкин: а) двигател (асосий); б) тармоққа электр энергияни қайтаришли генератор тўхтатиш; в) тескари уланишли тўхтатиш; г) динамик тўхтатиш.
Т а р м о қ қ а э л е к т р э н е р г и я н и қ а й т а р у в ч и г е н е р а т о р т ў х т а т и ш (рекуператив) режими. Бундай тўхтатиш режими якорни айланма тезлиги идеал салт режимига мос бўлган тезликдан ортиб кетганда, яoни n > nо бўлганда хосил бўлади. Бу холатда якорнинг эюк. Еа тармоқ кучланишидан Uтортиб кетади ва якор токи йўналиши ўзгаради (двигател режимига кўра қарама-қарши) ва манфий ишорали бўлади:
Iа = (Еа - Uт) / R (2.9)
Якор токи йўналиши ўзгариши натижасида электр двигателни электромагнит моменти йўналиши ўзгариб тўхта-тувчи момент бўлиб қолади. Ушбу режимнинг харак-теристикалари двигател режими учун бўлган характеристика-ларининг давоми бўлиб, координата ўқларининг иккинчи квадрантида жойлашади. Генератор тўхтатиш режими учун характеристикани тенгламаси (2.5) га аналогик, лекин n бу режим учун манфий ишорага эга [(2.6) ва (2.7) ларни кўринг]
n = nо– (- n) = nо + n (2.10)
Якорнинг айланма тезлиги идеал салт тезлигига тенг бўлганда тўхтатувчи генератор моментини таъсири йўқолади.
Т е с к а р и у л а н и ш л и т ў х т а т и ш р е ж и м и. Бундай тўхтатиш режимида электр двигателнинг чўлғамлари уланиши натижасида якор айланиши маълум йў-налишга мўлжалланган, лекин якорга бўлган маълум ташқи таъсирлар остида у қарама-қарши йўналишда айланади. Масалан, электр двигател трос орқали юкни кўтарувчи бара-банни харакатга келтиради. Юкни вазни катта бўлгани сабаб-ли тортиш кучи хисобига юк тушади. Натижада барабан трос-ни чуватиш томонига айланади ва электр двигателни якори электромагнит моменти йўналишига нисбатан қарама-қарши айланади. Бунда электромагнит моменти тўхтатиш моментига айланади.
Электр двигателнинг якор чўлғами симларини улаш шакли ўзгарса, ток йўналиши ўзгаради ва двигател тескари уланишли режимида тухтайди.
Тескари уланишли тўхтатиш режимида якор айланиш йўналиши двигател режимидагига нисбатан тескари бўлгани сабабли якорнинг эюк ўз йўналишини узгартиради ва якор занжирига келтирилган кучланиш билан келишилган бўлади. Бу шароит учун якор токи
(2.11)
яoни тескари уланишли тўхтатиш режими учун якор токи двигател режимидаги ток қийматидан катта.
Якор токини Iа < 1,5 Iаномқийматигача чеклаш мақсадида тўхтатиш пайтида якор занжирига қўшимча қар-шилик киритилади.