Рафидаскаридоз. Қўзғатувчиси - Anisakidae оиласига мансуб Raphidascaris acus нематодасининг личинкалик ва вояга етган шакллари чақиради. Вояга етган нематодалар йиртқич балиқларнинг ичагида ва жигарида паразитлик қилади. Биринчи оралиқ хўжайини сифатида сув умуртқасиз ҳайвонлари (ҳашаротлар личинкалари, олигохетлар, моллюскалар, хирономидлар) қайд этилган. Иккинчи оралиқ хўжайин вазифасини карп балиқлари бажариб, улар организмида нематодаларнинг личинкалик шакллари паразитлик қилади. Личинкалар оралиқ хўжайиннинг тана бўшлиғига ўтиб, инвазион босқичга етади. Личинкаларнинг кейинги ривожланиши карп балиқлар яъни қўшимча хўжайинлар организмида ўтади. Балиқлар зарарланган хирономидларни ва олигохеталарни ютиш орқали рафидаскарис билан зарарланади.
АКАНТОЦЕФАЛЁЗ
1. Фарғона водийси худудида олиб борган тадқиқотларимиз натижасида Сирдарёнинг юқори оқими ҳавзасида тарқалган 15 тур балиқларда 37 гельминт турлари учраб, уларнинг 11 тури цестодалар, 10 тури трематодалар, 4 тури акантоцефаллар ва 12 турини нематодалар вакиллари ташкил қилди.
2. Тадқиқотимиз жараёнида овланадиган ва хўжаликларда етиштириладиган балиқларда цестодаларнинг 6 тури личинкалик ва 5 тури вояга етган шаклида учрайди. Шулардан 1 та тур жинсий вояга етган бошқа хўжайинда ва 1 тур личинкалик шакли бошқа хўжайинда илк бор рўйҳатга олинди. Хусусан, Ligula intestinalis тури тоғ дарёларида ва юқори Сирдарё ирмоқлардаги қора балиқда илк бор қайд қилинди.
3. Тадқиқ этилган худуд сув ҳавзаларида акантоцефала синфининг қайд этилган 4 турлари ҳавфли патоген турлар бўлиб, балиқларда жинсий етилган даврида паразитлик қилади, шулардан 3 тур оддий қорабалиқда рўйхатга олинди, хусусан мазкур балиқ Neoechinorhynchus rutile тури учун янги хўжайин сифатида биринчи бор таъкидланди.
ХУЛОСАЛАР
4.Нематодалар синфининг 14 тури балиқларда жинсий вояга етган шаклида ва 3та тури турлари личинкалик шаклда паразитлик қилади, шулардан Capillaria tomentosa ва Dioctophyme renale турлари илк бор бошқа хўжайинда (Тибет ялангбалиғи ва оддий қорабалиқ турларида ) топилди. Тадқиқотимизда Rhabdochona hellichi turkestanica кенжа тури Марказий Осиё ва МДХ мамлакатларидаги биринчи бор қайд этилди.
5. Оддий қорабалиқда цестодаларнинг вакилларидан 3 тур, трематодалардан 3 тур, акатоцефаллардан 3 тур ва нематодалардан 8 тур - жами 17 турлар яъни балиқ гельминтларнинг 45,94 % , Сазанда (карпда) цестодалардан 7 тур, трематодалардан 5 тур, акантоцефаллардан 2 тур, нематодалардан 2 тур, яъни гельминтларнинг 43,24 %, Оқ дўнгипешона балиғида эса цестодалардан 2 тур, трематодалардан 1 тур, нематодалардан 2 тур рўйхатга олинди.
6. Тоғли Осиё фаунасининг вакиллари, қорабалиқлар Марказий Осиё худудида кенг тарқалган. Фарғона водийсида оддий қорабалиқнинг икки географик ирқлари, типик Schizothorax intermedius ва S. intermedius euricephalus морфалари мавжуд. Исфайрамсой ва бошқа тоғли дарёларда 1+ ва 7+ ёшлардаги индивидларнинг кўрсаткичлари мазкур балиқ турининг катта морфологик ўзгарувчанлигини, экологик жиҳатдан юқори мосланувчанлигини намойиш қилади.
7. Тоғли Осиё ихтиофаунасининг эндемиги оддий қорабалиқ Schizothorax intermedius eurystomus морфаси, юқори морфологик ўзгарувчанлиги ва экологик мосланувчанлиги, ғоят чидамлилиги туфайли балиқ гельминтларининг ҳозирги кунда тобора кенг кўламли тарқалишида паразитларнинг нафақат оралиқ, резервуар, балки асосий хўжайин ўрнини ҳам эгаллайди.
8. Балиқларнинг лигулидоз касалигига албен (20%) дори препарати 95%, балиқларни нематодозларига қарши эса мебендозол (10%) дори препарати 90% биологик самара берганлиги қайд қилинди.
1.Мухаммадиев.М,Нажмиддинов Э,Мухаммадиева.И, Набиев.И Фарғона водийси балиқларининг паразитлари ва касалликлари ҳақидаги дастлабки маълумотлар// ”Ҳозирги замон тупроқшунослик ва дехқончилик муоммолари” ” Respublika ilmiy-amaliy konferentsiya materiallari. Toshkent. 2018. -B 183-185
2. Нажмиддинов Э.Х., Кучбоев А.Э., Амиров О.О., Абдиназаров Х.Х., Мадумаров М.Э. Фарғона вилояти сув ҳавзаларидаги балиқлар гельминтлари // НамДУ илмий ахборотномаси - Научный вестник 5-сон НамГУ 2020. – 74–80 бет
3. Нажмиддинов.Э, Кучбоев.А, Амиров.О, Абдуназаров.Х, Мадумаров.М. Фарғона вилояти сув ҳавзаларидаги балиқлар гельминтлари // НамДУ илмий ахборотномаси № 5. 2020 йил. 73-79 бет
4. Э.Нажмиддинов, Мухамедиев. М, Кучбоев. Сирдарёнинг юқори оқими сув хавзаларидаги балиқлар гельминтлари // “Ўзбекистонда зоология фани хозирги замон муаммолари ва ривожланиш истиқболлари” республика конференцияси. Тошкент, 2020 й.
162-165 бет
5.Нажмиддинов.Э, Мухамедиев.М, Кучбоев.А. Фауна гельминтов обикновенной маринки Schizothorax eurystomus Kessler, 1972 верховьев реки сырдари // Ўзбекистон биология журнали, 2020 йил 5-сон 55-59 бет
6. E.Kh. Najmiddinov, A.E.Kuchboev, and O.O.Amirov. The helminth parasites of freshwater fishes in Fergana region, Uzbekistan // Pakistan congress of zoology (International) March 10-12, 2020 199 бет
7. Э.Х.Нажмиддинов. А.Э.Кучбоев, М.А.Мухаммадиев, Б.Б.Соатов Эколого-морфологические характеристики нематод рода Rhabdochona –Характеристика нематод рода характеристики нематод rhabdochona – паразитов обикновенной маринки// Теория и практика борьбы с паразитарными болезнями Сборник научных статей по материалам международной научной конференции Москва-2021 йил 22-сони 387-391 ст
8. Э.Х.Нажмиддинов Морфология и экология нематоды рода Rabdoxona-паразитов обыкновенной маринки из верховьев реки сырдарьи// Хоразм маъмун академияси Ахборотномаси 60-65 б.
9. Э.Х.Нажмиддинов, М.А.Мухаммадиев, А.Р.Хамдамов. Фарғона водийси балиқларининг лигулёз ва диграммоз касалликларини тарқалиши бўйича маълумотлар //Инновацион ғоялар, ишланмалар амалиётга; муоммолар, тадқиқотлар ва ечимлар халқаро онлайн илмий-амалий анжуман 2021 йил 21 апрел Андижон 154-158 б.
10.Abdurakhim. E. Kuchboev, Eldor.Kh.Najmiddinov.Muzaffar. A.Mukhamadiev, Rokhatoy. R. Karimova, Kader Yildiz “Morphological and ecological Feoturist of Som Nematodes of the genus Robdochana in Marinka obtained from Fergana valley, Uzbekistan”// Resuarch Square
11.Э.Нажмиддинов, С.Кимёназаров, Б.Соатов, А.Кучбоев, О.Амиров. Балиқ эндопаразити Pomphorhymchus laevis Аконтацефала турининг морфологик ва молекуляяр идентификацияси Agro inform 2021 йил 1-сон 37-40 б.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
Do'stlaringiz bilan baham: |