Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи


Грек фалсафий - психологик фикри ўзининг энг жозибали ривожидан бирини шу даврниинг ва кейинги асрларнинг ҳам энг машҳур файласуфларидан бири Сократ



Download 1,67 Mb.
bet8/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Грек фалсафий - психологик фикри ўзининг энг жозибали ривожидан бирини шу даврниинг ва кейинги асрларнинг ҳам энг машҳур файласуфларидан бири Сократ фалсафасидан топди. Сократ ўз таълимотини тарғиб қилишда энг қулай усулни танлади. У ҳамма ерда, кўчада, бозорда одамлар саволига жавоб бериши, баъзан соатлаб бир жойда мушоҳадага берилиб туриб қолиши мумкин эди. Уни халқ орасида "Ўйлаётган файласуф" деб аташарди. Унинг диалектикаси - суҳбат орқали ҳақиқатни топиш услуби махсус танланган саволлар ёрдамида суҳбатдошига ҳақиқатни топишига ёрдам бериш (Сократ методи) ва шу йўл билан уни ноаниқ тасаввурлардан муҳокама қилинаётган предмет ҳақида мантиқий, аниқ билимга олиб келиш эди. Сократ суҳбатларининг мавзусини ҳаётий тушунчаларининг кенг кўламидан тортиб адолат, адолатсизлик, эзгулик, гўзаллик, мардлик ва ҳоказолар ҳақидаги тушунчалар ташкил қилар эди. Сократнинг шиори "Ўз-ўзингни англа" тўла маънода психологиядаги интроспекция методи эди.
Лекин Сократ интроспекцияси инсоннинг ўз "ички дунёсига", ўз кечинмаларига ва онг ҳолатига (у пайтда ҳали онг тушунчаси алоҳида ажратилмаган эди) мурожаат қилиши бўлмай, балки ўз хатти ҳаракатлари ва унга ўз муносабатини, ахлоқий нормалар ва уларнинг баҳоси, инсон хулқи ва турли ҳаётий вазиятларни тахлил қилишдан иборат эди.
Сократгача фалсафий-психологик таълимотларида руҳнинг табиатдаги ўрни масаласи биринчи ўринда турарди. Қонуний, ходисаларнинг сабабий боғланиши ҳисобланган детерменизм тамойили психика соҳаси учун ҳам қўлланилган эди.
Лекин инсонга ва унинг бошқа одамлар билан муносабатига қизиқишнинг ортиши, интеллектуал фаолият маҳсулотларининг ва хулқнинг ижтимоий-ахлоқий регуляторларини чуқурроқ анализ қилиш шуни кўрсатадики тирик мавжудотнинг моҳияти ҳақидаги эски натурфалсафий изоҳлар инсоннинг мавҳум тушунчалар воситасида мушоҳада қилиш қобилияти, юксак мақсадларга интилиши, виждон амри билан иш тутиши каби ходисалар билан чиқишолмай қолди. Лекин бу қобилиятлар инсоннинг алоҳида сифатлари тўплами сифатида реал мавжуд. Сократ "жон" термини остида ақлли мавжудот сифатида индивиднинг психик сифатлари, яхшиликни тушуна олиш каби хусусиятларини тушунган ҳолда ўз диққат эътиборини айнан шу нарсаларга қаратди. ЖОН атамаси шундай қилиб қадимги Грек тафаккурида кўпроқ инсоннинг иродавий ва ақлий сифатлари белгиси сифатида талқин қилина бошлади.
Сократ фалсафаси инсоннинг иродавий ахлоқий сифатлари ҳақидаги таълимот сифатида шу қадар машҳур эдики, унинг трактатлари араб тилига таржима қилиниб, мусулмон оламида у Суқрот номи билан машҳур бўлди.
Ўзбеклар миллий психологик қиёфаси ва ҳарактери сифатларининг шаклланишида ҳозиргача халқ орасида машҳур Суқрот ҳақидаги ривоятлар, унинг хикматли сўзлари ҳам ниҳоятда катта рол ўйнаган.
Шундай бир ривоят бор. "Суқротдан сўрабдилар: Нега чеҳрангизда ҳеч қачон маҳзунлик аломатини кўрмаймиз? Ҳамиша димоғингиз чоғ?" Чунки, менинг йўқотганда хафа бўладиган нарсам йўқ, деб жавоб берибди Суқрот.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish