Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи



Download 1,67 Mb.
bet64/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Адлер Альфред (1870 – 1937), австриялик психолог. 1902 йилдан бошлаб З. Фрейднинг психоаналитик тўгарагида қатнашган. 1910 – 1911 йилларда А. Адлер Вена психоаналитик жамиятининг президенти бўлган. 1911 йили А. Адлер З. Фрейд билан муносабатларини узиб, ўзининг шахсий психологик назариясини ишлай бошлайди. Индивидуаль психологиянинг ғоялари дунёда биринчи жаҳон урушидан кейин кенг тарқалди (халқаро конференциялар ўтказилди, “Халқаро индивидуал психология журнали” нашр этилди ва х.к.). бироқ 1934 йилда фашистлар томонидан индивидуаль психология таъқиқлангандан кейин А. Адлер АҚШ га кўчиб ўтишга мажбур бўлди.
Классик психоанализдан фарқли равишда, индивидуал психология тарбияга муҳтож бўлган туғма “ижтимоий ҳис”ни характернинг асоси деб билади. Шахс аҳлоқининг динамикаси ва тузилишида онгсизлик эмас, инсон онги, биологик эмас, аксинча, ижтимоий мақомлар асосий роль ўйнайди. Инсонлар шахс сифатида ночор мавжудот, жабрланувчи ёки ўтмишдаги тажрибаларининг пассив соҳиби ҳисобланмайдилар. Улар фаолдир ва ўзларининг ҳозирини яратадилар, шунингдек, ўз келажакларини ихтиёрий равишда танлай оладилар. Бу жараёнда инсон интеллекти ва ўзининг шахсий қадриятлари ва идеалларини англаш муҳим аҳамиятга эга. Индивидуал психологияда Фейд либидосидан фарқли равишда шахснинг асосий ижтимоий фаоллигини ҳаракатлантирувчи куч унинг онг остида илдиз отган ҳокимиятга интилиш ва етишмовчилик комплекси ҳисобланади. Ушбу комплексдан келиб чиқадиган асосий инсоний иллатлар – беҳуда умр ва шуҳратпарастлик, фазилатлар эса жасорат ва ҳамкорликка интилишдир. Индивидуал психология ХХ асрнинг 1920—1940-йилларида АҚШ ва Ғарбий Европа давлатларида машҳур бўлиб, неофрейдизмнинг юзага келишида муҳим таъсир кўрсатган.
Адлер инсон психикасининг янги, ижтимоий-психологик ёндашувига асос солди. Айнан ўз концепциясининг янги ғояларини ривожлантиришда у Фрейддан олдинлаб кетди. Унинг “Тажанг характер ҳақида” (1912), “Индивидуал психология назарияси ва амалиёти” (1920), “Инсоншунослик” (1927), “Ҳаёт мазмуни” (1933) каби китобларида келтирган назарияси классик психоанализ билан кам боғланган мутлақо янги йўналиш бўлиб, шахс ривожланишининг яхлит тизимидан иборат.
Адлернинг асосий ғояси шундан иборатки, у Фрейд ва Юнгнинг инсон ҳулқ атвори ва унда онгсиз жалб қилувчиларнинг ҳукмронлиги ҳақидаги ҳолатни ва булар инсонни жамиятга қарама қарши қўйишини инкор қилади. Адлер – туғма қизиқишлар, туғма архетиплар эмас, балки бошқа одамлар билан мулоқот қилиш, ижтимоий алоқаларни рағбатлантириш ва бошқаларга йўналтириш, шу одамларнинг хулқ-атвори ва ҳаётини белгилайдиган асосий кучдир, деб ҳисоблайди. Лекин ушбу учта психологларни жамлайдиган бошқа бир умумийлик бор: улар инсон ўзида шахсни шакллантиришга таъсир кўрсатадиган ўзгача ички табиатга эга, деб ҳисоблашган. Бунда Фрейд ҳал қилувчи аҳамиятни сексуал омилларга, Юнг эса – тафаккурнинг бирламчи турларига қаратган бўлса, Адлер ижтимоий қизиқишларнинг ролини қайд этган.
Шу билан бирга Адлер ўзининг индивидуаллигини бутунлигича сақлаб, уни тушуниш ва ривожлантириш истаги инсон шахси ривожланишининг муҳим йўналиши, деб ҳисоблаган. Фрейд принципиал равишда ҳар бир инсон шахсининг ўзига ҳослигини рад этиб, онгсизликка ҳос бўлган умумийликни ўрганган. Юнг етарли даражада кеч бўлсада, 50-60-йилларда шахснинг бутунлик ва мустақил бўлиш ҳақидаги фикрга келган. Шахснинг бутунлиги ва ўзига ҳослиги ҳақидаги фикр Адлернинг психологияга қўшган беқиёс ҳиссаси ҳисобланади.
Унинг ижодий “Мен” ғояси ҳам муҳимдир. Туғма қўзғалиш мақсадларига хизмат қиладиган ва шу сабабли шахснинг маълум бир йўналишда ривожланиш йўлини аниқ белгилайдиган, Фрейд ўрганган "Эго" дан фарқли ўлароқ, Адлер ўрганган "Мен" - бу шахснинг ривожланиш йўналишини ўзгартиради, инсоннинг ҳаётий тажрибасига бошқа маъно беради. Бундан ташқари, “Мен”нинг ўзи инсонга ўзининг шахсий, ўзига ҳос ҳаёт тарзини барпо этишда ёрдам берадиган тажриба турларини танлайди.
Адлернинг шахс назарияси яхши тузилган тизим бўлиб, у шахс ривожланишининг кўплаб турлари ва йўлларини тушунтирадиган бир қатор асосий низомларга таянади: 1) фиктив (сохта) финализм, 2) устунликка интилиш, 3) етишмовчилик ва компенсация туйғуси, 4) ижтимоий қизиқиш, 5) ҳаёт тарзи, 6) иқтидорли «Мен».
Адлер шахс қурилмасининг шаклланишида унинг оиласи, ҳаётининг илк йилларида уни қуршаб турган одамлар катта аҳамиятга эга, деб ҳисоблайди. Ижтимоий қуршовнинг аҳамияти, айниқса, Адлер томонидан таъкидланган (психоанализда биринчилардан бўлиб), бу, бола тайёр шахс қурилмаси билан дунёга келмаслиги, аксинча бутун ҳаёти давомида шаклланадиган тимсоллари билан туғилишини таъкидлаган. Адлер, энг муҳим шахс қурилмаси, бу ҳаёт тарзи, деб таъкидлайди.
Инсон ҳулқ атворини шакллантирадиган ҳаёт усули ғоясини ривожлантириб, Адлер бу инсон тажрибасини аниқлайдиган ва тизимлаштирадиган детерминант эканлигини асослади. Ҳаёт усули учта туғма онгсиз ҳиссиётнинг бири бўлган жамоачилик билан узвий боғлиқ, у “Мен” қурилмасини ташкил этади. Жамоачилик, ёки ижтимоий қизиқиш ўзига хос ўзак бўлиб, ҳаёт усулининг бутун қурилмасини ушлаб туради, унинг мазмуни ва йўналишини белгилайди. Жамоачилик туғма ҳисоблансада, ривожланмай қолиши мумкин. Жамоачилик ҳиссининг ривожланмаслиги турмушнинг асоциал тарзига, неврозлар ва зиддиятларга сабаб бўлади. жамоачиликнинг ривожланиши болани ёшлигидан қуршаб турган яқинлари билан, асосан, онаси билан боғлиқ. Совуқ табиатли ва чегара сақлайдиган оналар билан ўсган болаларда жамоачилик ривожланмайди. У тантиқ болаларда ҳам ривожланмайди, чунки она билан бўлган туйғу умумийлиги болага бегона бўлган бошқа инсонларга ўтмайди. Жамоачилик ривожланишининг даражаси ҳар бир инсонда шаклланадиган ўзи ва ҳаёт ҳақидаги тушунчалар тизимини белгилайди. Бу тизимнинг ноадекватлиги шахсий ўсишга тўсиқ бўлиб, неврозларнинг ривожланишига олиб келвди.
Инсон ўзининг ҳаёт усулини шакллантириш билан бирга ўз шахсининг ижодкори ҳисобланади, уни эса инсон ирсият ва тажрибаларнинг ҳом ашёсидан яратади. Адлер шундай ёзади: Ижодий “Мен” ўзига хос кўринишда бўлиб, атроф борлиқ фактларига таъсир кўрсатади ва бу фактларни “субъектив, ўсиб борувчи, яхлит, индивидуал ва ноёб усулга эга бўлган” ўз шахсига кўчиради. Адлер қарашлари бўйича, иқтидорли “Мен” инсонга ҳаёт мазмунини ўргатади, у ҳаётнинг мақсади билан бирга унга эришиш учун зарур воситаларни ҳам яратади. Шундай қилиб, Адлер ҳаёт мақсадлари ва турмуш тарзи шаклланиши жараёнларини инсон шахсига ноёблик, онглилик ва ўз тақдирини бошқариш имкониятини берувчи ижодкорлик омиллари сифатида ўрганган. Фрейдга қарама-қарши равишдв у, инсонлар – бу ташқи кучлар қўлидаги пиёдалар эмас, улар ўз ҳаётини мустақил ва ижодий тузаоладиган онгли яхлитлик, дея таъкидлаган.
Агар жамоачилик ҳаёт йўналиши ва унинг тарзини белгиласа, икки туғма ва онгсиз ҳиссиёт – тўлақонли эмаслик ва устунликка интилиш эса – инсонга унинг ривожланиши учун зарур бўлган энергия манбаси ҳисобланади. Бу икки ҳиссиёт ҳам позитив бўлиб, шахсий ўсишга ва мукаммалликка бўлган стимуллардир. Агар тўлақонли эмаслик ҳисси инсонга ўзининг камчилигини енгишга бўлган ҳоҳишни пайдо қилган ҳолда таъсир кўрсатса, устунликка интилиш эса ҳаммадан яхши бўлиш ҳиссини ўйғотади, фақатгина камчиликарни енгишни эмас, балки энг билимдон ва маҳоратли бўлишга ундайди. Бу туйғулар, Адлернинг қарашлари бўйича, нафақат индивидуал ривожланишни, балки алоҳида инсонлар томонидан қилинган кашфиётлар ва камолотга етиш туфайли бутун жамият ривожини кучайтиради. Ушбу ҳисларни ривожлантириш учун махсус механизм ҳам мавжуд – бу, компенсация (ўрнини қоплаш).

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish