Мазмун(маъно) муаммоси. Ҳаётни англаш инсон мавжудлигининг асоси ҳисобланади. Умрни тушуниб яшаш уни бой ва тўкисроқ қилади. Мазмундан маҳрум бўлган ҳаёт бўш ва фойдасиздир. Ёлғизлик ва ўзига ишонмаслик даврида мазмун инсонга тетиклик ва ҳаётга бўлган иштиёқни беради. Бироқ, урушдан кейинги Америкага «экзистенциал вакуум» (В. Франкл) - ҳаёт мазмунини йўқотиш феномени хос бўлган. Франкл томонидан йиғилган ва умумлашган бир қатор маълумотларга кўра, ўзини йўқотиш билан боғлиқ кечинма тўғридан-тўғри ўз жонига қасд қилиш, алкоголизм, наркомания, жиноят, жинсий ва бошқа ҳузурларга интилиш каби ижтимоий оғишлар билан боғлиқ. Қадрият ва авторитетлар инқирози шароитида мазмунга эришиш муаммоси – гуманистик психологиянинг пайдо бўлиш давридаги чақириқни ўз ичига олган яна бир ижтимоий муаммо ҳисобланади.
Юқорида келтирилган урушдан кейинги биринчи ўн йилликда америкаликлар оммавий онгининг беш ўзига ҳос қирралари психологиянинг мавжуд шаклларига мос келмайдиган кучли ижтимоий талаб сифатида намоён бўлди. Гуманистик психология ушбу инқирозли вазиятлар ва уларнинг маданият соҳалари ва инсон қарашларидаги оқибатларини назарий англашга бўлган уринишларнинг бири бўлган.
Гуманистик психологияга параллел равишда ҳаётга ҳудди шундай муаммолар билан қарайдиган яна бир ҳаракат пайдо бўлди. Гап 60-йилларнинг ёшлар контрмаданияти, хиппилар ҳаракати, “гул-болалар” ҳақида кетмоқда. Улар ўзининг қарашлари йўналиши бўйича гуманистик психологияга яқин бўлиб, ҳаттоки айрим тадқиқотчилар бу ҳаракатни гуманистик психологияга қисман тенг кўришларига сабаб бўлган ва бундай фикр ҳақиқатдан йироқ бўлмаган. М.Б.Смит конртмаданиятнинг бир қатор дўнёқарашларини белгилайди, уларнинг бир қисми гуманистик психологияга ҳам ҳос: 1) индивидуализм – диққат марказида барча қадриятларнинг меъёри бўлган инсон туради; 2)одамлар ҳаёти ўзгаришининг сиёсий ва этик йўлларини инкор қилувчи инсоннинг мукаммалликка бўлган имкониятига ишониш; 3) Ўзини-ўзи очиқлаш қадрияти, бу контрмаданият тилида “ ҳамма нарса ташқарида бўлсин” дейилади; 4) вазиятларга урғу, ўзининг ҳаётини режалаштиришдан воз кечиш; 5) “шу ерда ва ҳозир” принципи билан боғлиқ гедонизм - «ўзингга нима ёқса, шуни қил»; 6) анъанавий илмга ва муаммоларни рационал ечиш йўлларига ишончсизликни ифодалайдиган иррационализм, интиуцияга таянишга, оккульт ҳодиса ва мистикаларга қизиқиш, онгнинг ўзгарган ҳолатларига, асосан унинг имкониятларини наркотиклар ёрдамида кенгайтиришга интилиш. Ш.Бюлер и МАллен ёшлар контрмаданияти қарашларини икки асосий мотивга ажратишади: Менни ва шахсий тажрибани кенгайтириш, ва истеблишмент – юқори доираларга қарши норозилик. 60-йиллар контрмаданияти, гуманистик психология каби, инсонни қадрсизланишига, шахсни шахссизланишига қарши ўзининг норозилигини ифодалаган.
Психологияда ҳам, катта эҳтимол билан, ҳудди шулар юз берди. Айнан 60-йилларда гуманистик психология ривожланди. 1970-йиллардан кейинги даврда, бир қатор умумлашган трансперсонал йўналишларни ҳисобга олмаса, гуманистик психология учун янги имкониятларни очадиган бирор бир умумназарий ишлар чиқмади. Гуманистик психологияга асос солган авлод кетиши билан ҳаракат ҳам тўхтайди, каби фикрлар ҳам айтила бошланди. Ушбу хулосага гуманистик психология кўпроқ ўзининг ижобий дастурига эга илмий йўналиш бўлиб эмас, балки норозилик ҳаракати сифатида ривожланганлиги асос бўлди. Бунда ишонч билан таъкидлаш мумкинки, гуманистик психология профессионал жамиятда, фақат бунда эмас, инсонни гуманистик ўрганишга қулайлик яратадиган ва ундан воз кечиб бўлмайдиган интеллектуал муҳитни яратиб, ўзининг асосий вазифасани бажарди.
Do'stlaringiz bilan baham: |