Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи



Download 1,67 Mb.
bet7/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Демокрит Левкиппдан кейин сабабийлик тамойилини ўзида мужассамлаштирган дунёнинг атомистик моделини ишлаб чиқди. Чексиз фазода кўплаб оламларга бирлашган ҳолда ўзгармас қонунлар асосида бўлинмас ва кўзга кўринмайдиган заррачалар учиб юради ва уларнинг ичида бир мунча тезроқ ҳаракат қиладиган ва оловсимон шарсимонлари ҳам бўлиб улар руҳни ташкил қилади, Руҳ шундай қилиб моддийликнинг бошқача кўриниши, холос. Физиканинг тарқалиш қонуни руҳ учун ҳам, вужуд учун ҳам таъсир қилади. Шунинг учун Демокрит руҳнинг ўлмаслигини инкор қилади.
Қадимги Грек файласуфларининг руҳ ҳақидаги тушунчалари салмоқли эди. Бу тушунчалар афсонавий тасаввурлардан илмий тафаккурга ўтишга катта таъсир кўрсатди. Гераклитдаги шартлилик, Анаксагордаги тартиблилик ва Демокритдаги сабабийлик тамойиллари фақат моддий табиат учунгина эмас, балки психик фаолият учун ҳам қўлланиши мумкин деган ғоя тасдиқланди.
Ҳозирги замон материалистик фалсафасида Гераклит, Анаксагор, Демокрит ва Аристотелларни фалсафадаги материалистик йўналиш асосчилари деб тан олинган. Шу ўринда бир нарсани эслатиб ўтиш жоизки, фанда ҳеч қачон абсолют, рад қилиб бўлмайдиган ҳақиқат мавжуд бўлмаган ва бўлиши мумкин эмас. Агар фан фақат догмалар, абсолют хақиқатдан иборат бўлиб қолганда, унда ҳеч қачон илмий тараққиёт ҳам ва ўз-ўзидан маълумки ижтимоий тараққиёт ҳам бўлиши мумкин эмас эди. Шунинг учун фанда, ўйлашимизча, айрим олимнинг позицияси, ғояси тўла-тўкис қабул қилиниб, бошқа бир олимнинг, фикри, ғояси тўла-тўкис рад қилиниши ҳам мумкин эмас. Диалектика қонунига кўра оламда ҳамма нарса ўзгаради. Ҳар қандай воқеа ва ходиса фақат ўша воқеа, ходиса содир бўлган давр нуқтаи назаридан, ўша давр қонунлари ва қарашлари бўйича баҳоланмоғи лозим. Шунинг учун илм тарихи, илмий ғоялар тарихи таҳлил қилинаётганда тадқиқотчи учун энг муҳими холис муносабат бўлса, ўрганувчи учун энг муҳими ғоялар диалектик тараққиёти жараёнини англашга интилиш ва мушоҳада қилишдан иборат бўлмоғи мумкин. Агар тадқиқотчи ва ўрганувчи тарихий фактни шундайича қабул қилса-ю, муносабат билдирмаса, унда илмий тараққиёт йўли тўсилиб қолмайдими? Саволга жавоб шу ерда бор. Илмий ходисани ўша давр нуқтаи-назаридан баҳолаш бизни холисликка ўргатса, унга танқидий муносабатда бўлиш шу ғояга шу кунда муқобил бўла оладиган ғояларни қидириб топишга, изланишга, илмий мушоҳадага ўргатади.
Гераклит, Анаксагор, Демокритлар асос солган материалистик йўналиш конкрет психик ходисаларни табиий илмий тушунтиришнинг методологик асоси бўлиб хизмат қилди. Бу психик ходисалар: ҳиссий идрок, индивидуал фарқлар, туш кўриш, хотира, аффект ва бошқалар бўлиб уларни табиий илмий тушунтириш умуман инсон психикасини тушунтиришда катта аҳамиятга эга эди. Бу методологияга кўра инсон табиий қонунлар асосида яшайдиган, сув, олов ёки ҳаводан, анаксагор гомеомерийлари ёки демокрит атомларидан тузилган моддий оламнинг бир зарраси деб изоҳланди.
Фанда ҳар доим бўлганидек, фалсафий-психологик таълимотдаги бу йўналишга қарама-қарши фикр юргизган илмий мактаблар ҳам вужудга келди. Улардан бири Пифагор мактаби бўлса, иккинчиси Платон мактаби эди.
Пифагорчилар фанда сонларни оламнинг асоси даражасига кўтаришди. Улар таълимотига кўра коинот моддий эмас, балки арифметик-геометрик тузилишга эгадир. Бутун борлиқда, осмон жисмлари ҳаракатидан тортиб грамматикагача сонли ифода бор, гармония бор. Жон эса қарама-қарши жисмлар гармониясидир.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish