Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети табиий фанлар факультети


-Мавзу:Саноат тармоқларини географик ўрганиш



Download 0,73 Mb.
bet12/30
Sana21.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#687094
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30
Bog'liq
19 й ГТУ 8-сем ММ ва АМ

8-Мавзу:Саноат тармоқларини географик ўрганиш

Режа
1. Тармоқлар ҳақида умумий тушунча.


2. Тармоқлараро мажмуалар.
3. Ўзбекистн саноатининг тармоқлар таркиби.
4. Агросаноат мажмуи ва унинг ички тузилиши.
Иқтисодий ва ижтимоий география гарчанд район йўналиши асосида яратилган бўлсада, унда тармоқларни ўрганиш ҳам муҳим ўринни эгаллайди. Албатта, бу ерда тармоқлар ўз ҳолича, қуруқ статистик йўсинда эмас, балки географик нуқтаи назардан, яъни уларни ҳудудий ташкил этилиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўрганилади. Айни пайтда минтақа иқтисодиётини таҳлил қилиш, уни ташкил этувчи тармоқлар тизим-таркиб услубига асосланиб амалга оширилади.
Демак, тармоқлар районлар ёки уларнинг ҳудудий таркиби, районлар эса тармоқлар тузилиши воситаси билан ўрганилади. Худди ана шу икки турли кўринишдаги тизим-таркиб услубидан бир-бири билан боғлиқ ва уйғунлаштирилган тарзда фойдалана олиш географик фикрлашнинг муҳим мезони ва талабидир.
Бу мавзуни ёритишдан олдин, одатдагидек умумий тушунчаларни очиб бериш лозим. Акс ҳолда ҳар қадамда бу умумий тушунчаларсиз "қоқилиш", беҳуда орқага чекинишлар бўлиши турган гап. Шу боис энг аввало тармоқ тушунчасини таҳлил қилишимиз ўринлидир.
Маълумки, халқ хўжалигини ташкил этувчи тармоқлар муайян белгиларга асосланган ҳолда ажратилади. Ушбу масалани саноат тармоқлари мисолида кўриш мумкин. Саноат тармоқлари қуйидаги кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда ажратилади. Булар:
— хом ашё бирлиги;
— ишлаб чиқарилган маҳсулотни кайси мақсадда яратилганлиги;
— технологик бирлик;
Хом ашё асосида машинасозлик, ўрмон ва барча тоғ-кон саноат тармоқлари ажратилган. Машинасозлик ва металлни қайта ишлаш тармоғида, жумладан, турли технология ёрдамида ҳар хил маҳсулот — музёрар кемалар ёки гигант экскаваторлар, самолётлар автомобил, станок, асбоб-ускуналар, ва ҳаттожуда кичик игналар, найларни ишлаб чиқариш ва бошқалар киради, чунки уларнинг асосида фақат металл ётади. Ўрмон саноатида ҳам худди шундай: ўрмон-ёғоч негизида ҳар хил технологияни қўллаб, турли мақсадлар учун қоғоз, гугурт, қурилиш материаллари, ёғоч уйлар, темир йўл шпаллари, гидролиз спирти каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Иккинчи белги асосида озиқ-овқат, енгил, электроэнергетика, металлургия, қурилиш саноати ва бошқа тармоқлар ажратилади. Чунончи, озиқ-овқат саноат корхоналари турли хом ашё ва ҳар хил технологиядан фойдаланиб, фақат бир мақсадда, яъни аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш учун ишлайди. қолган саноат тармоқлари ҳам шундай: металлургия машинасозликни, электроэнергетика бутун халқ хўжалигини таъминлашга қаратилган.
Технологик жараённинг умумийлиги биргина тармоқни белгилаш учун хизмат қилади, холос. Бу ҳам бўлса кимё саноати, чунки унга кирувчи барча корхоналар ҳар хил хом ашё, турли мақсадлар (кимё маҳсулотлари барча соҳаларда бор) кўзлаб ишлайди. Уларнинг барчасига умумий мезон — технологик жараённинг бирлиги ҳисобланади.
Саноат тармоқлари, улар ишлаб чиқарадиган маҳсулот хусусиятига кўра, икки гуруҳга ажратилади: оғир саноат ёки "А" гурухи ва енгил, озиқ-овқат саноати ёки "Б" гуруҳ. Бу ерда биринчиси ишлаб чиқариш воситаларини, иккинчиси эса истеъмол молларини ишлаб чиқаради. Умумий қонуният "А" гуруҳини "Б"-га нисбатан устувор, тезроқ ривожланишидан иборат, чунки ишлаб чиқариш воситаларисиз (машина, ёқилғи, қурилиш материаллари, металл ва х.қ.) истеъмол маҳсулотлари, қолаверса, бутун халқ хўжалигини ривожлантириш қийин.
Бироқ бу қонуният барча мамлакатларда ҳам бирдай эмас. Масалан, собиқ Иттифоқ халқ хўжалигини индустриялашда айнан шу мақсад кўзланган эди, яъни аввал оғир саноат — ишлаб чиқариш воситалари, сўнг қолганлари. Натижада мамлакатда жуда йирик саноат корхоналари — машинасозлик, қора ва рангли металлургия, кимё заводлари, электр станциялари барпо этилди. Аммо қолган тармоқларга, ижтимоий жабҳаларга эътибор кам эди. Эҳтимол, шу ҳам география фанининг кўпроқ иқтисодий бўлишига, жамиятда инсонга, ижтимоий соҳаларга эътиборсизликка олиб келган бўлса ажаб эмас.
Хорижий мамлакатларда эса индустриялаш бошқача йўсинда олиб борилган: Бу ерда аста-секинлик (эволюцион йўл) билан, яъни аввал енгил (тўқимачилик), сўнгра бошқа саноат тармоқлари барпо этила бошлаган. Бизда тракторсозлик пахтачилик учун керак деб ривожлантирилган бўлса, хорижда текстил учун машина, дастгоҳлар, улар учун эса, ўз навбатида, металл зарур деган маънода амал қилинди (яъни «пастдан юқорига»).
Ўрта Осиё республикаларида ўша даврда, жумладан ҳудудимизда фойдали қазилмаларнинг очилмаганлиги, темир йўлларнинг камлиги, миллий ишчи кадрларнинг йўқлиги қишлоқ хўжалиги асосида ривожланувчи енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналарини қуришни талаб этарди. Саноат тармоқларининг бундай ривожланиши шаҳарлашув жараёнининг ҳам муҳим минтақавий хусусиятини аниқлаб берди.
Ҳозирги даврда республикамизда оғир саноат билан истеъмол молларини ишлаб чиқарувчи тармоқлар ўртасида бироз номувофиқликлар вужудга келган, яъни иккинчи гуруҳ тармоқлар анча орқада қолиб кетди. Шу сабабли Ўзбекистон Республикасида "Б" гуруҳ ривожини фаоллаштириш, ички бозорни истеъмол моллари билан тўлдириш муҳим масала сифатида олдинга сурилган.
Ҳозирги даврда жаҳон саноат тармоқлари таркибида қуйидаги жараёнлар намоён бўлмокда:
 илмий-техника тараққиётини белгиловчи соҳаларнинг (элект­роэнергетика, машинасозлик ва кимё) илдамроқ ривожланиши;
 илмий-техника тараққиёти негизида янги-янги тармоқларнинг вужудга келиши;
 тармоқлар ўртасидаги алоқаларнинг кучайиши, тармоқлараро мажмуаларнинг шаклланиши ва ҳ.к.
Юқорида асосан саноат тармоқларига эътибор берилди. Бу бежиз эмас, чунки айнан уларнинг шаклланиши ва ривожланиш хусусиятлари кўпроқ нотабиий шароитларга боғлиқ бўлади. қишлоқ хўжалик ва транспорт тармоқларида ҳам дифференциация ва диверсификация (турланиш) ҳамда интеграция (қўшилиб бориш, умумлашиш) жараёни кечмоқда. Бироқ, бу масалалар саноат тармоқлари таркибида равшанроқ намоён бўлади.
Мустақил мамлакатимиз миллий иқтисодиёти таркибида бир қатор тармоқлараро мажмуалар вужудга келмоқда. Улар орасида ёқилғи-энергетика, металлургия, машинасозлик, агросаноат мажмуаларининг аҳамияти катта. Сабаби, ёқилги-энергетика ва озиқ-овқат мажмуаси яхши ривожланмаган ҳар қандай мамлакатни том маънода иқтисодий баркамол ва мустақил деб бўлмайди. Шу боис бу мажмуаларга тааллуқли корхоналарни кўпроқ ва тезроқ ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.
Металлургия (қора ва рангли металлургия) мажмуасини ривожлантириш ҳам катта аҳамиятга эга. Айниқса металлургия асосида ривожланувчи машинасозликка эътиборни кучайтириш лозим. Машинасозликни тармоқлараро мажмуа сифатида қаралишига сабаб унинг таркибий жиҳатдан жуда мураккаб, кўп тармоқлардан ташкил топганлигидадир.
Машинасозлик корхоналари турли омилларга кўра жойлаштирилади. Улар орасида хом ашё (металл), истеъмол, малакали ишчи кучи ва иқтисодий географик ўрин асосий мавқеларни эгаллайди.
Кўп металлни талаб қилувчи корхоналар қора металлургия районларига, малакали кадрларга асосланган машинасозлик эса йирик, илмий-техника юқори даражада ривожланган шаҳарларда жойлашади.
Ўзбекистон Республикасида мазкур саноат таркиби асосан Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт чизиғидан кўчирилиб келтирилган заводлар, уларнинг асбоб-ускуналари негизида вужудга келди. Бунга мисол тариқасида ҳозирги "Ўзбекқишлоқмаш", "Чириқхиммаш", Самарқанддаги киноаппаратура, Андижондаги "Коммунар" ва бошқа заводларни кўрсатиш мумкин. Бугунги кунда республикамизда машинасозликнинг турли тармоқлари ва хусусан автомобилсозлик юқори даражада ривожланган. Бошқа соҳалар орасида қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик машинасозлиги, самолётсозлик, электр лампаси, кабел, трактор, трансформатор заводлари ажралиб туради. Йирик машинасозлик марказлари: Тошкент, Самарканд, Андижон, Чирчиқ, Наманган, Асака ва бошқалар.
Аммо республикамизда ҳозирча замонавий машинасозлик яхши ривожланмаган, металлни қайта ишлаш, турли хил машиналарни таъмирлаш ва шунга ўхшаш "пассив" машинасозлик асосий ўринда турибди. Бинобарин, келажакда радио, телевизор, компь­ютер, суратга олиш аппаратлари, соат ва шулар каби аниқ ва замонавий машинасозликнинг ривожланишига эътибор кучайтириш керак. Бунинг учун энг аввало маҳаллий аҳолидан юқори малакали ишчи кадрларни тайёрлаш лозим. Меҳнат ресурсларини қайта тайёрлаш ва улардан самарали фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётини илдам ривожлантиришнинг асосий омилларидан биридир.
Мамлакатимизнинг мустақилликка эришиши туфайли замонавий машинасозлик корхоналарини чет эл фирмалари билан ҳамкорликда қуриш тажрибаси ҳам амалга оширилмоқда. Масалан, Асакада (Андижон вилояти) Жанубий Корея, Самарқандда Туркия билан биргаликда автобус ишлаб чиқарувчи корхона яратилган, мавжуд йирик саноат корхоналарида ("Зенит", "Миконд", "Алгоритм" ва б.) чет мамлакатлар сармояси ва технологиясидан фойдаланилган ҳолда замонавий электротехника маҳсулотлари, жумладан, радио, телевизор ва бошқаларни ишлаб чиқиш йўлга қўйилмоқда. Келажакда бундай корхоналар сони янада кўпайиб, машинасозлик саноатининг ички таркиби анча фаоллашади.
Халқ фаровонлигини, аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини қондиришда агросаноат мажмуасининг роли катта. Бу мажмуа кенг маънода қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни транспорт орқали ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва ниҳоят бутун ишлаб чиқариш жараёни учун керак бўлган барча саноат корхоналарини ўз ичига олади. Унинг ўзагини эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи ва уларни қайта ишловчи саноат тармоқлари ташкил этади. Давлат ва умумхалқ аҳамиятига молик расмий ҳужжатларда агросаноат мажмуасига қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати киритилади.
Бундай мажмуаларнинг шаклланиши объектив бўлиб, унинг асосида қишлоқ хўжалиги билан саноатнинг бир-бирига яқинлашуви, ҳамкорлиги (кооперацияси) ётади. Агросаноат мажмуасини тўғри ривожлантириш жуда катта ва кенг ижтимоий-иқтисодий, экологик мазмунга эга. Масалан, улар қишлоқ жойларга саноат корхоналарини киритишга, қишлоқ меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга, саноат корхоналари чиқиндиси негизида чорвачиликни ривожлантиришга имкон яратади.
Агросаноат мажмуалари икки кўринишдаги таркибга эга: тармоқ ва ҳудудий таркиб. Географик нуқтаи назардан уларнинг ҳудудий ташкил этилишидаги қонуниятларни ўрганиш муҳимроқдир. Бу ерда қишлоқ хўжалиги тармоқларининг жойлашувидаги хусусиятларни, уларнинг мавсумийлиги ҳамда ареал ва минтакавий ташкил этилишидек томонларини алоҳида таъкидлаш лозим.
Агросаноат мажмуалари деҳқончилик ва чорвачилик негизида шаклланади. Бизнинг шароитимизда кўпроқ биринчиси, энг аввало узумчилик, боғдорчилик билан боғлиқ бўлган саноат корхоналари тарқалган.
Табиий шароитнинг қулайлиги асосан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришга, бу эса енгил ва озиқ-овқат саноатини ривожлантиришга, ички бозорни истеъмол моллари билан таъминлашга ва натижада халқ фаровонлигини оширишга олиб келади. Шундай экан, миллий иқтисодиётнинг асоси бўлган қишлоқ хўжалигига, ва айниқса, деҳончиликка эътиборни кучайтириш мамлакатимизда долзарб масала ҳисобланади.
Тармоқлараро мажмуалар Н.Н.Колосовский томонидан 1947 йилда яратилган энергия ишлаб чиқариш циклларига ўхшаб кетади. Унинг моҳияти-муайян хом ашё в энергия асосида ишлаб чиқаришнинг узлуксиз технологик жараёнини амалга оширишдан иборат. Масалан, коксланувчи кўмир ва темир рудаси асосида чўян, пўлат, прокат ҳамда уларнинг чиқиндиларидан фойдаланиб, ҳар хил кимёвий маҳсулотлар, қурилиш материклари ва бошқаларни ишлаб чиқариш ёки меҳнат ресурслари ва суғориш иншоотлари негизида пахта етиштириш, пахта хом ашёсини тўплаш қайта ишлаш, ип газлама ва ундан турли маҳсулотларни тайёрлаш энергия ишлаб чиқариш цикллари (қора металлургиянинг пирометаллургия ва тўқимачилик индустриал цикллар) асосида ташкил этилади.
Ўзбекистонда агроиндустриал циклнинг деҳқончилик саноат ҳамда чорвачилик-саноат йўналишлари, тўқимачилик-индустриал, нефт-газ, киме, рангдор металлар цикллари шаклланмоқда. Ишлаб чиқаришни мазкур цикллар асосида ташкил этиш муҳим иқтисодий ва экологик аҳамиятга эга. Бунда транспорт ҳаражатлари қисқаради, чиқиндилардан фойдаланиш эса атроф-муҳитга бўлган салбий таъсирни камайтиради ва ҳ.к.
Шу ўринда тармоқлараро ва ҳудудий мажмуалар ўртасидаги фарқни ҳам англамоқ зарур. Чунки уларнинг ҳар иккаласи ҳам мажмуа, аммо бири тармоқлар ва технологик негизда вужудга келса, иккинчиси турли тармоқларнинг муайян бир ҳудудда уйғунлашувини билдиради. Бинобарин, ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари тармоқлараро мажмуаларга кўра географияга яқинроқдир. Аммо бу ерда ҳам тизим — таркиб қоидасига мувофиқ уларни бир-бирига боғлиқ ҳолда қарамоқ лозим. Айниқса, ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуаларини таҳлил этишда уларнинг ичидаги тармоқлараро алоқаларни очиб бериш ниҳоятда аҳамиятлидир. Шу билан бирга тармоқларни ўрганишда уларнинг ҳудудий ташкил этилишига эътибор бериш керак.
Шундай қилиб, тармоқлараро ва ҳудудий мажмуалар иқтисодий ва ижтимоий географиясининг муҳим тадқиқот объектлари ҳисобланади. Табиийки, мажмуани ёки шунга ўхшаш мураккаб воқеликни комплекс, ҳар томонлама ўрганиш талаб этилади. Демак, иқтисодий ва ижтимоий географиянинг асосий тадқиқот объекти-ҳудудий ижтимоий-иқтисодий тизимлар ёки комплекслар кенг қамровли ёндошишни назарда тутади. Географик билимнинг муҳим хусусиятидан бири бўлмиш чинакам комплекс услубиёти ҳам шундан келиб чиқади.



Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish