Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим Вазирлиги Фарғ



Download 4,57 Mb.
bet19/86
Sana17.04.2022
Hajmi4,57 Mb.
#559303
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   86
Bog'liq
Фалсафа МАЖМУА

Догматизм - ақидапарастлик демакдир. У бир хил андозада қотиб қолган қоидаларга суянади, янгиланишни, ижодийликни инкор этади. Ҳақиқат шароит, ўрин ва вақтга боғлиқ деган қоидага амал қилмайди. Диалектика номи билан юритилувчи тараққиёт ғояси эса ҳар бир ҳодиса, таълимот вақтга, жойга, шароитга боғлиқ ҳолда ўзгариб туради, деб таълим беради. Эклектика - бир-бирини инкор қиладиган тутуриқсиз фикрларни Сунъий равишда бирлаштирадиган нуқтаи назар, турли қарашларни бир-бирига аралаштириб юбориш усулидир. Индетерминизм ҳодисалар ўртасидаги сабабиятнинг қонуний эканлигини рад этади. Бошқача айтганда, сабабий қонуниятнинг Объективлигини асослаб берувчи детерминизмнинг аксидир. Софистика - энг қадимги сохта мунозара юритиш санoати бўлиб, тингловчини адаштирадиган, ҳақиқатни ёлғон, ёлғонни ҳақиқат деб эълон қиладиган усулдир. Бу ҳақда олдинги Маърузаларда айтиб ўтилди. Регресс - тараққиётнинг юқори босқичидан қуйи босқичига қараб қайтиши бўлса, прогресс тараққиётнинг қуйидан юқорилаб боришини билдиради.
Борлиқни ўрганишда фалсафа ўз тамойил(принцип)лари асосида иш кўради. Тамойиллар борлиқни билиш ва изоҳлашдаги энг муҳим ғоялардир. Ҳозирги замон фалсафасида қуйидаги тамойиллардан кенг фойдаланилади: 1) тараққиёт тамойили; 2) умумий алоқадорлик тамойили; 3) тарихийлик тамойили; 4) сабабийлик тамойили; 5) тизимийлик тамойили ва х.к.
Булардан энг характерлиси тараққиёт ва ўзаро боғланиш тамойили тўғрисида юқорида айтиб ўтилди.Тараққиёт қонунларидан биринчиси миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўзаро ўтиш қонуни деб юритилади. Мазкур қонун сифат, миқдор, меъёр категориялари билан иш кўради.
Сифат деб нарса ва ҳодисаларнинг муҳим хусусиятлари мажмуасига айтилади. Ҳар бир нарса асосий ва асосий бўлмаган, муҳим ва муҳим бўлмаган хусусиятларга эга. Асосий ҳусусиятлар ўзгарса, сифат ҳам ўзгаради. Сифат нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро бир-биридан фарқини билдиради, айни вақтда сифат нарсаларнинг умумий томонларини ҳам ифодалайди. Масалан, пахта ўсимлигини олайлик. Унинг оқлиги, толасининг юмшоқлиги, майинлиги пахтанинг асосий бўлмаган хусусиятларидир. Пахта толасининг узун-калталиги, пишиқлиги, йўғон-ингичкалиги асосий асосий хусусиятлари бўлиб, улар биргаликда ''пахта'' деган сифат(нарса)ни ташкил этади. Шакарнинг сифати унинг майдалиги ёки оқлиги эмас, балки ширинлигидир. Қалампирнинг сифати унинг қизиллигида эмас, балки аччиқлигидир.Сифат миқдор билан боғланган. Миқдор нима? Миқдор деб нарсаларнинг сони, катта-кичиклиги, ҳажми ва бошқа катталикларни ифодаловчи тушунчага айтилади. Миқдор нарсалар ўхшашлиги, бир хиллигини билдиради. Масалан: аҳолининг сони миқдорни билдиради.
Сифат ва миқдор ўзаро боғланган, улар бирлигининг меъёр(ўлчов) таъминлайди. Сифат ва миқдор нисбати шундайки, миқдор ўзгарса, нарса ўзгармай қолиши мумкин. Бироқ унинг ҳам меъёри бор. Халқ мақолида айтилганидек, «тома-тома кўл бўлур, томмай қолса, чўл бўлур», «оз-оз ўрганиб доно бўлар». Бошқа бир мисол: сувни қизитишни маълум нуқтагача давом эттирсак, сув ўз сифатини ўзгартирмайди, бироқ бу жараён янада давом эттирилса, ҳарорат юз даражагача етгач, сув буғга айланади, демак сифат ўзгариши юз беради. Бунда сувнинг меъёри бузилади.

Download 4,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish