Якуний назорат бўйича саволлар - “Ўзбекистон тарихи” фанининг предмети ва тадқиқот объекти.
- Ўзбекистон тарихини ўрганишнинг долзарб муаммолари.
- Ҳар томонлама етук, маънавий баркамол, онгида миллий ғоя ва Ватан равнақи мафкураси устунлик қиладиган, комил инсонларни тарбиялашда Ўзбекистон тарихи фанининг ўрни.
- Ўзбекистон қадимги цивилизация ва маданият бешиги.
- Ибтидоий жамият даврлари ва манзилгоҳлари.
- “Авесто”нинг инсон маънавий ҳаётини шакллантиришдаги ўрни.
- Антропогенез жараёни.
- Уруғчилик жамоасининг шаклланиши. –
- Давлат тузилмаларинин шаклланиш шарт-шароитлари ва омиллари.
- Дастлабки бошқарув тизими.
- Қадимги Хоразм ва Бақтрия давлатлари.
- Буюк ипак йўлининг шаклланиши ва ривожланиш босқичи.
- Хионийлар ва кидарийлар. Эфталийлар хукмронлиги даврида ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт.
- Турк хоқонлигининг вужудга келиши.
- Араб халифалиги томонидан Ўрта Осиёга амалга оширилган истилочилик юришлари.
- Ислом дини таълимотини ривожлантиришда Ўрта Осиёлик олимларнинг ҳиссаси.
- Буюк ипак йўлининг пайдо бўлиши ва ривожланиши.
- Амир Темур ва темурийлар даврида Буюк ипак йўли шуҳратининг янада ортиши.
- Ҳозирги даврда Буюк ипак йўли анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш ишлари
- IX аср бошларида Мовароуннаҳр. Тохирийлар давлати.
- Сомонийлар сулоласи.
- Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар ва Хоразмшоҳлар давлатлари.
- IX-XII асрларда Ўрта Осиёда маданий юксалиш.
- Чингизхон (Темучин) давлати.
- Мўғулларнинг Ўрта Осиёга истилочилик юришлари.
- Жалолиддин Мангуберди – юрт ҳимоячиси.
- Чиғатой улусининг ташкил топиши.
- IX-XII асрларда Ўрта Осиёда илм-фан равнақи.
- Ўрта Осиёлик алломалар ва уларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси
- Ўрта Осиёлик буюк исломшунос олимлар.
- XIV аср ўрталарида Мовароуннаҳрдаги ижтимоий-сиёсий вазият.
- Амир Темур ҳокимиятининг ўрнатилиши.
- Амир Темур даврида давлатнинг ички ва ташқи сиёсати.
-Амир Темур – атоқли давлат арбоби, моҳир дипломат.
- “Темур тузуклари” – давлат бошқарув ишидаги муҳим манба сифатида.
- Мовароуннаҳрда Мирзо Улуғбек хукмронлиги.
- Мухаммад Шайбонийхон. Мовароуннаҳрда шайбонийлар ҳукмронлигининг ўрнатилиш.
- Бухоро хонлигида аштархонийлар (жонийлар) сулоласи хукмронлиги.
- Хива хонлигининг ташкил топиши. Ижтимоий-иқтисодий аҳвол.
- Қўқон хонлигига асос солиниши.
- XIX аср ўрталарида ўзбек хонликлари.
- Россияниг Туркистонни босиб олиши. Туркистонда мустамлакачилик бошқаруви.
- Туркистон иқтисодиётининг чоризм манфаатларига бўйсундирилиши.
- Жадидлар ҳаракатининг юзага келиши.
- Туркистон генерал-губернаторлиги.
- Бухоро амирлиги ва Хива хонлигининг Россия вассалига айлантирилиши.
- Мустамлакачилик зулмига қарши миллий озодлик ҳаракатлари. Жадидчилик ҳаракати.
- 1917 йил февраль буржуа-демократик инқилоби ва унинг Туркистонга таъсири.
- Туркистонда мустабид совет ҳокимиятининг ўрнатилиши.
- Туркистон мухторияти ва унинг фожеали тақдири.
- Фарғона водийси - қуролли ҳаракат марказларидан бири.
- Бухоро амирлиги ва Хива хонлигининг тугатилиши.
- 20- йилларидаги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазият.
- Ўрта Осиёда миллий-давлат чегараланиши.
- XX асрнинг 20-йиллари охирида советлар мамлакатида маъмурий-буйруқбозлик, бюрократик тузумнинг қарор топиши.
- 40-йиллар охири – 50-йиллар бошидаги қатағонлар.
- XX асрнинг 80-йилларда марказнинг Ўзбекистондаги қатағон-зўравонлик сиёсати (“Пахта иши”, “Ўзбек иши” деб номланган сохта ишлар).
- Урушнинг бошланиши ва характери. Ўзбекистон халқ хўжалигини ҳарбий изга ўтказилиши.
- Ўзбек халқининг уруш йилларида кўрсатган фидокорона меҳнати.
- Ўзбекистонликларнинг фронтда кўрсатган жанговар жасоратлари.
-Уруш йилларида фан ва маданият.
- 80-йилларнинг ўрталарида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий ҳаётдаги инқироз. Фарғона фожеаси.
- XX асрнинг 50-70-йилларида Ўзбекистонда сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт.
- Ўзбекистоннинг маданий ҳаёти (фан, адабиёт ва санъат)
- Пахта яккаҳокимлигиниг кучайиши ва экологик муаммоларнинг келиб чиқиши.
- Ўзбекистоннинг мустақиллик йўлидаги ҳаракатлари.
- Республика ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўзгаришлар.
Мустақиллик Декларацияси ва унинг ахамияти.
- Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини эълон қилиниши ва унинг тарихий ахамияти.
- И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланиши.
- Сиёсий ислоҳотлар.
- Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.
- Тараққиётнинг “Ўзбек модели”.
- Иқтисодий барқарорликнинг таъминланиши.
- Тинчликсевар мустақил ташқи сиёсат асосларининг ишлаб чиқилиши.
- 2016 йил, декабрь. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар.
- 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Ҳаракатлар стратегияси.
- Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатида асосий вектор.