4.5. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш:
жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш;
ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳамда хусусий тадбиркорлик соҳасига жалб этиш;
ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш, болалар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш;
ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ёш оилалар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш;
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, таълим муассасалари, ёшлар ва бошқа ташкилотларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш.6
Ижтимоий бошқарув тушунчаси, мазмуни вазифаси
Ижтимоий муаммоларни хал этиш учун аҳолининг ижтимоий ҳимоясини (стратегия 4 йўналиши (4.2)) қўллаб-қувватлаш ва ёрдам бериш ишларини ташкил этиш лозим. Ижтимоий муаммоларни хал этишнинг ҳаракатдаги механизмларидан бири бу- ижтимоий ишдир.
Кенг маънода ижтимоий ишнинг объекти : барча инсонлар ҳисобланади. Бу аҳолини барча қатламлари ва гуруҳларнинг хаётий фаолияти кўп жиҳатдан жамият тараққиётининг даражаси, ижтимоий соҳанинг аҳволи, ижтимоий сиёсатнинг мазмуни, уни амалга ошириш имкониятлари билан аниқланадиган шарт-шароитларга боғлиқдир.
Ижтимоий иш тор маънода - ижтимоий зарурий фаолият бўлиб, инсонларга, ижтимоий гуруҳларга шахсий ва ижтимоий қийинчиликларни енгишда ёрдам беришга қаратилган фаолият.
Тор маънода ижтимоий ишнинг объектлари :
соғлиғи туфайли хаётий муаммоларни мустақил хал эта олмайдиганлар гуруҳи;
экстремал-энг паст ёки энг юқори даражасидаги кўрчаткичлар билан хусусиятланадиган шароитга тушиб қолган одамлар гуруҳи;
кексалик нафақа ёшига етиб ишдан кетганлиги туфайли хаётнинг қийин вазиятга тушиб қолганлар;
девиант хулқ атворнинг турли шакллари ва турлари билан боғлиқ гуруҳлар;
омадсиз, иши юришмай қолган тоифадаги оилалар, ёшлар;
болаларнинг фавқулоддаги аҳволи (етимлик, саййоқлик ва хоказо);
дарбадарлик, бошпанасиз қолганлар ва бундан бошқа кўплаб гуруҳларга бўлиш мумкин.
Ижтимоий ишнинг самарадорлиги кўп шароитларга, хусусан, ижтимоий иш ходимининг фаолиятини бошқаришга асос бўлувчи, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга эга бўлиш, касбий малака ва кўникмаларга эга бўлган ходимлар ва уларнинг малакасини ошириш имкониятлари, ижтимоий ишни ташкил этиш ва бошқарув сифатига боғлиқ.
1.Аҳолининг ижтимоий-ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий-меъёрий хужжатлари
2. Иж.и.ходимининг билимига, дунёқарашига
Do'stlaringiz bilan baham: |