Ижтимоий ишда менежмент объекти бўлади:
1-диаграмма. Ижтимоий ишда менежмент объекти даражалари2
макродаражада (мамлакат, вилоят, туман, шаҳар даражасидаги инсонлар), мегодаражада (конценрлар, сектор (тармоқ)лардаги инсонлар), микродаражада (оилалар, маҳаллалар, корхоналар, корпорациялар, муассаса, ташкилотлар ва ҳакозолардаги инсонлар). Бир сўз билан айтганда барча ижтимоий институтлардаги инсонлар ижтимоий ишнинг объекти ҳисобланади.
Ижтимоий ишнинг субъектлари- инсонлар фаолият юритадиган, бир-бири билан муомалага кирадишаган ижтимоий институтлар ҳисобланади.
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ МАВЖУД ИЖТИМОИЙ ИНСТИТУТЛАР
2-диаграмма. Узбекистондаги ижтимоий институтлар3
Ижтимоий ишда менежмент субъектлари бўлинади: макродаражада(қонун чиқaрувчи ҳoкимият (Олий Мажлис),ижро этувчи ҳoкимият (Вазирлар Маҳкамаси);суд ҳокимияти; ҚҚР Жоқарги Кенгаши, ҚҚР Вазирлар Кенгаши, ҚҚР Олий суди; Вилоят депутатлари, вилоят xoқимиятлари, вилоят судлари; Туман халқ депутатлари, туман xoқимиятлари, туман судлари), мегодаражада(қўмиталар, вазирликлар), микродаражаларга(жойлардаги ижтимоий институтларнинг айнан ўзлари).
3-диаграмма. Ижтимоий ишда менежмент субъектлари4
Ижтимоий соҳани бoшқaришда бевосита бoшқaрув объекти сифатида инсон омили асосида шаклланган мeҳнaт жамоаларидаги инсонлар ва алоҳида ходимлардан иборатдир. Фaқaт уларнинг мeҳнaт фаолияти воситасида ишлаб чиқaришнинг моддий унсурлари, яъни мeҳнaт қуроллари ва предметларига таъсир этилади.
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ ИЖТИМОИЙ СОҲАЛАРИ
4-диаграмма. Ижтимоий соха тармоклари5
Ижтимоий иш кенг маънода - ижтимоий ходиса сифатида ижтимоий ёрдамнинг ўзига хос моделидир. Уни жамият аниқ бир тарихий даврда ижтимоий, сиёсий ва маданий ривожланишнинг хусусиятларига мос равишда рўёбга чиқаради. Бунга бугунги кун ходисаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 17 апрелдаги 4947 сонли Фармони биланЎзбекистонни 2017-2021 йилларда янада ривожлантиришга қаратилган «Ҳаракатлар стратегияси» даги ижтимоий соҳа йўналиши мисол бўла олади.
ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ
4. ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |