Тизимли плата (МозерБоард - “она плата”) -компьютернинг асосий платформаси бўлиб, бошқа электрон қурилмалар: микропротсессор, тезкор хотира, тизимли шина, БИОС ва бошқа қурилмаларнинг адаптер (контроллер)лари ана шу платформага ўрнатилади.
Тузилишини қайта кўриб чиқиб ўзгартириш -объектившарт-шароитлар тақозоси билан пайдо бўлган конкрет муаммони позитив тарзда хал этиш мақсадида бирон бир нарсанинг ташкилий тузилишини муайян параметрларга (муддати, вазифаси, кўлами, харажатлар ва хоказо) қараб ўзгартириш. Инқироз хавфининг олдини олишга йўналтирилган бошқарувнинг ўзига хос услубларидан бири (бу ўринда мавжуд қарздорликнинг, корхона, молиявий тизим, технологиялар ва персоналнинг таркибий тузилишини қайта кўриб чиқиб, ўзгартириш).
Франчайзин- йирик ва майда корхоналарнинг ўзаро иқтисодий муносабатларга киришиш услуби. Бу қуйидагича намоён бўлиши мумкин: бош компания кичик корхонага ўзининг савдо белгисидан фойдаланиб муайян турдаги товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш хуқуқини беради. Бунинг учун унчалик катта хақ олинмайди, бироқ асосий фирманинг имижига футур этказмаслик шарти асос қилиб олинади.
Эксперт-у ёки бу масалада асослаб берилган фикр-мулохаза билдириши мумкин бўлган фаолиятнинг муайян сохасида этук билим, тажрибага эга мутахассис.
Ходимларни бошқариш принциплари- айни турдаги фаолият жараёнида рахбарлар, мутахассислар амал қилиши лозим бўлган қонунқоидалар, меъёрлар мажмуи.
Ҳуқуқий таъминот ахборот тизимини яратиш ва функциялаштиришни тартибга солувчи хуқуқий меъёрлар йиғиндисини ўзида намоён этади.
Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Ижтимоий иш таълим ва касб соҳаси нафақат назарий ёндашувлар ва ғоялар балки тўғридан-тўғри ижтимоий ишни бошқаришнинг устуворлиги билан бошқа таълим йўналишларидан ажралиб туради. Бу ҳолат ижтимоий иш соҳаси профессионал кадрларни тайёрлаш жараёнида машғул бўлган профессор-ўқитувчилар ва бўлажак амалиётчи ижтимоий иш ходимлари - магистрлардан назарий ва амалий машғулотларнинг уйғунланишига ижодий ёндашиш ва мустақил таҳлил қилиш маҳоратини эгаллаш талабини қўяди. Ушбу долзарб вазифани рўёбга чиқарилиши бўлажак ижтимоий иш ходимларининг мазкур соҳада талаб этилувчи билимларни эгаллашлари ва зарурий кўникмаларни ҳосил қилишларига боғлиқ.
“Ижтимоий ишда бошқарув кўникмалари” фани юқорида қайд этилган ҳолатлар бўйича магистрларнинг ижтимоий иш юритишда зарурий билим ва кўникмаларини ҳосил қилишга йўналтирилган бўлиб, ушбу фан дастури ижтимоий иш менежментининг асосий назариялари, усуллари, бошқаришдаги эҳтиёж ва манфаатлар, етакчилик ва унинг хусусиятларини билиш қобилияти ва кўникмаларини шакллантиради. Дастур асосида мазкур фанни ўқитиш давомида бакалавр магистрларда ижтимоий иш менежменти асослари тўғрисида батафсил билим ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |