Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети



Download 1,52 Mb.
bet18/208
Sana21.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#64741
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   208
Bog'liq
Ижтимоий ишда бошқарувчанлик кўникмалари

Режалаштириш турлари

Режалаштириш умумий (асос буладиган) стратегия, тактик, оператнв булади.
Умумий режалаштириш боскичида ташкилотнинг асосий максадлари, унинг миссияси, тамойили ва фаолият концепцияси аникланади.
Стратегии режалаштириш - бу ташкилот асосий фаолиятининг узок муддатли режасини караб чикишга харакат килишдир Бу режалаштириш ташкилотнинг максади асосида амалга оширилади. Тактик режалаштириш стратегик режа асосида амалга оширилади. Стратегик режанинг бажарилиши кадам бакадам тузиб чикилади. Оператив режанинг фаркли томони шундаки (киска муддат ичидаги аник харакатлар), у тактик режанинг амалга оширилишини таьминлайди: режа деталлаштирилади (харакатлар батафсил баен этилади ва тузилади).
Стратегик режалаштириш
Бу стратегик режаларни 3-5 йиллик истикболга кандай йуналтириш мумкин, деган саволга жавоб. Биз аввал кўрсатганимиздек, стратегик режалар вазифаси ташқилотнинг ўзок муддатли истикболини режалаштиришдан иборат булган асосий максадларида намоён булади. Асосий максадлар ташқилотнинг иши тезкор ўзгаришлар таъсири остида вакт ўтиши билан “темпдан чиқиб кетмаслиги”ни кафолатлайди. Масалан, таълимда биз ўсмирлар сонининг келажакда пасайишини аникладик ва дархол тегишли режалаштиришни бошлаймиз. Саноат кувватининг бир кисмини тезда мактаб битирувчилари ва тегишли равишда бўлғуси ходимлар микдори пасайишини олдиндан кўрганча хийла кекса одамларни яна ишга жалб қилиш га жамлашда реакция қилишнн бошлайди.
Стратегик режаларни ифодалаш мумкин булган техникалардан бири менежерлар ва тегишли масъул ходимлар томонидан агентликнинг кучли томонлари, унинг имкониятлари. Ўзгаришлар билан боглик заифликлари ҳамда хатарларига нисбатан амалий хужум усулини кўллашидан иборат. Бу тўрт лахза нигохнинг учта бурчаги остида куриб чиқилиши керак: жорий максадлар, эхтимолий тенденциялар ва бу тенденциялар кейинги 3-4 йилда уйготиши мумкин булган мураккабликлар. Бу ерда мижозлар жтайжини урганиш йули, масалан, аҳоли ёзишмаларининг маълумотлари, Ижтимоий тенденциялар бўйича эксперт адабиётлари ва махаллий тадкикотларнинг шархий материаллари билан эхтимолий ўзгаришларни олдиндан айтиб бериш аҳамиятли фойда олиб келиши мумкин. Марказий ва махаллий хукумат ўтказаётган Ижтимоий сиёсатдаги барча ўзгаришлардан хабардор булиш зарур.
Оператив режалаштириш
Тактик ёки оператив режалар стратегик режалар билан зич боғликдир. Мантикан оператив режалар стратегик режаларга асосланиши зарур. Улар анча киска вакт (тахмипан бир йил) ни кўллайди ва махсус максадларни бажаришга йуналтирилган. Буюк Британияда гуманитар хизмат такдим этиш асосан давлат ва махаллий соликлар, шунингдек, хайр-эхсонлар томонидан таъминланаркан, бу тарзда келувчи молиялаш Ижтимоий ходимнинг ўз хизматини очик режалаштириш ва харажатларни назорат қилинишини амалга ошириш истагига имкон бермайди, деб хисобланади. Оператив режалаштириш бизни ижтимоий хизмат ва уларнинг сифатига эхтиёж яккол хисобланувчи асосий муаммоларга диккатимизни каратишга мажбур қилади. Бу бюджетни тегишли равишда куриб чикиш билан ғамхўрликнинг макбул схемасини такдим этиш заруриятига боглик.
Масалан, уйда ёрдамни ташкиллаштириш учун масъул ходимга куйидаги саволлар берилиши мумкин:

  1. Кейс менежмент. Мижоз эхтиёжини амалга ошираётганнигизда нимага таянасиз? Бошка сўз билан айтганда, сиз нимани баҳолайсиз ва буни кандай қиласиз? Сиз мижоз эхтиёжини тахлил қилишни качон амалга оширасиз? Уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш пакетининг мониторинги ва шаклланиши бўйича сизнинг режаларингиз кандай?

  2. Сизнинг бўлимингизни уюштириш. Сиз агентлнгингизда бошка ходимлар билан уюшганмисиз? Сиз уйда парваришни такдим этишга масъул менежерларингиз учун иш хажмини аникладингизми? Сиз уларга тегишли ходимлар штатини муваффакиятли ва уддабурон бошкаришга имкон берувчи етарлича ваколат берганмисиз?

  3. Манбалар. Сизнинг хизматингизни кейинги йилда ривожланиш истикболиии ўз ичига олган молиявий режангиз борми? Сиз иш камровингиз соҳасидаги манбаларнн кандай таксимлашни аникладингизми? Бу хакда бюджет берувчиларга маълум қилганмисиз?

Оператив режалаштириш кўрсатиладиган хизмат сифатини баҳолаш ва доимий мониторинг билан боглик. Шубхасиз, у харажатлар калькуляцияси билан боглик. Бюджетни тузиш жараёни демографик ўзгаришларни хисобга олиш, баъзи хизматлар (масалан, кекса одамлар учун) хажмини ўртача ошириш, кўрсатилаётган хизматларнинг мавжуд хажми ва даражасини қўллаб-кувватлаш учун зарурий харажатларни ўрганиш билан бошланади. Кейин аввалги йилларда режалаштирилган капитал лойихалар ёки янги ташаббусларни кўриб чикишга олиш мумкин. Бунда режалаштириш хар доим мўлжалдаги молиявий ракамлар доирасида туриши зарур.



Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   208




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish