Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети


-МАВЗУ. ИЖТИМОИЙ ИШДА МЕНЕЖМЕНТ ТИЗИМИ: ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМА ВА УСУЛЛАРИ



Download 1,52 Mb.
bet174/208
Sana21.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#64741
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   208
Bog'liq
Ижтимоий ишда бошқарувчанлик кўникмалари

14-МАВЗУ. ИЖТИМОИЙ ИШДА МЕНЕЖМЕНТ ТИЗИМИ: ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМА ВА УСУЛЛАРИ.



  1. Ижтимоий ишда менежментнинг ташкилий структура ва типлари.

  2. Ижтимоий ишни бошқариш объекти ва субъекти. Ижтимоий ишни бошқаришда ваколатли органлар ва ташкилотлар.

  3. Ижтимоий ишни минтақаларда бошқариш хусусиятлари. Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини бошқариш тузилмаси.

Ташкилотнинг структураси ва шакли
Ташкилий структура — бошқариш ташкилотининг асосий элементларидан биридир. У ташкилот бўлинмалари ва ходимлар орасида мақсадлар ва вазифалар тақсимоти билан тавсифланади. Моҳияти бўйича бошқариш структураси — бошқариш қарорларини қабул қилиш ва амалга ошириш бўйича меҳнат тақсимотининг ташкилий шаклидир.
Шундай қилиб, бошқаришнинг ташкилий тизими деганда бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимларни ўзаро алоқалари таъминланаётган ва қаттиқ бўйсуниш асосида жойлашган бошқариш звеноларининг тўплами тушунилади.Бошқариш таркиби, муносабатлар, жойлашиш ва ташкилотнинг алоҳида тизимларини ўзаро боғлиқлиги бошқариш ташкилий структурасининг ички ифодасидир. У аввало ташкилотнинг алоҳида бўлинмалари орасида аниқ ўзаро алоқалар, улар орасида мажбурият ва масулият тақсимоти ўрнатишга йўналтирилган.
Ташкилотнинг бошқариш структурасида қуйидаги элементларни ажратиш мумкин: бошқариш звенолари (бўлимлар), даражалари (босқичлар), горизонтал ва вертикал алоқалар.
Бошқариш звеносига структура бўлимлари ҳамда бошқаришда ўзига хос вазифалар ёки уларнинг бир қисмини бошқараётган мутахассислар киради. Уларга бир неча структура бўлинмалар фаолиятини созлаш ва мослашни амалга ошираётган менежерлар киради.Бошқариш завеносини ташкил қилишга бўлимларнинг белгиланган бошқариш вазифасини бажариши асос қилиб олинган.Бўлимлар орасида ташкил топган алоқалар горизонтал тавсифга эга.
Ташкилотнинг турли бўлимлари орасидаги алоқалар тавсифига боғлиқ равишда ташкилий структуранинг қуйидаги типлари мавжуд: чизиқли, функционал, чизиқли-функционал (штабли) ва матритсали. Бу энг содда бошқаришнинг ташкилий структурасидир. Унда ҳар бир бўлим бошида барча бошқариш функциясини ўз қўлида тўплаган ва унга бўйсунувчи раҳбарларга ягона раҳбарликни амалга оширувчи барча ваколатларга эга бўлган ягона раҳбар туради.Чизиқли бошқаришда ҳар бир звено ва ҳар бир бўйсунувчи бир раҳбарга эга бўлади, у орқали ягона канал бўйича барча бошқариш буйруқлари ўтади. Бундай пайтда бошқариш звенолари бошқарилаётган объектларнинг барча фаолияти натижаси учун масулиятни ўзларига олади.
Бошқаришнинг чизиқли структурасида қарорлар занжири бўйича юқоридан пастга берилади, қуйи звено раҳбари юқори звено раҳбарига бўйсунганлиги учун шу мавжуд ташкилотнинг ўзига хос раҳбарлик иерархияси шаклланади (масалан: участка устаси, муҳандис, сех бошлиғи, корхона директори). Бундай пайтда яккабошчилик тамойили қўлланилади: унинг моҳияти шундан иборатки бўйсунувчилар фақат ягона раҳбар фармойишини бажаради. Бошқаришнинг юқори органи бевосита ижрочилар раҳбарини четлаб ўтиб фармойиш бера олмайди, чунки у бошлиқ «менинг» бошлиғимнинг бошлиғидир деган тамойил ўз таъсирини ўтказади. Чизиқли бошқариш структурасида ҳар бир бўйсунувчи ўз бошлиғига эга бўлса, ҳар бир бошлиқ бир неча бўйсунувчига эга бўлади. Бундай структура бошқаришнинг қуйи даражаси катта бўлмаган ташкилотларда қўлланилади. Чизиқли структурада ташкилотни бошқариш тизими ишлаб чиқаришнинг консентратсияси, технологик хусусиятларини, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ассортиментини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш белгиси бўйича ташкил этилади. Ҳар бир раҳбар тўла ҳокимиятга эга, аммо тор, махсус билим талаб этмайдиган функционал муаммоларни ҳал этишда нисбий кичик имкониятларга эга бўлади.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   208




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish