11-МАВЗУ. ИЖТИМОИЙ ИШДА КОММУНИКАТИВ ЖАРАЁНЛАР
Режа:
Ахборотнинг мазмун-моҳияти.
Коммуникация турлари ва коммуникатив жараён босқичлари.
Шахслараро мулоқот тизими ва ташкилий коммуникация.
Ижтимоий ишда коммуникациянинг мазмуни.
Таянч сузлар: ахборот, алока, коммуникация, коммуникатив жараён
Ташкил қилиш билан шуғулланувчилар нони — бу ахборотдир. Агар корхона ичида ахборот оқимларининг келиши ва ташқи дунё билан алоқалар бузилса, корхонанинг яшаши хавф остида қолади. Аммо фақат битта ахборотни ўзи етарли эмас. Ахборотлар мувофиқ тарзда қайта ташкил қилинса ва ишлов берилса, коммуникатсион (чиқишувчанлик ёки киришувчанлик) алоқалари пайдо бўлса корхона фаолиятини самарали ташкил қилиш таъминланади. Ҳар бир амалиётчига маълумки— ахборотларни ўз вақтида зарур ҳажмда олувчига берилишигина эмас, унинг керакли бўлимга берилиши муҳим рол ўйнайди. Ахборотларнинг ўта ортиқчалиги ҳам, унинг камлиги каби негатив таъсир кўрсатади. Кўп бошқа-рувчилар ахборотлар оқими яхши йўлга қўйилганда ҳам коммуникатсиянинг бўлиши қийинчилик билан пайдо бўлишига шубҳаланмайдилар. Бу пайтда иш-билармон менежерлар ташкилотни ўзини-ўзи ривожлантиришнинг дастурини ишлаб чиқишга мослашган маслаҳатчиларни ёрдамга чақирадилар. Бундай дастурлар ҳар бир кишини ёхуд гуруҳни ўзаро киришувчанлик диалектикасини ўрганишга, ўз муаммоларини ҳал қилишда конструктив қатнашишга ўқитади. Агар ҳар бир кишини ривожлантиришни рағбатлантиришга эришилса, бу бутун ташкилотга фойда келтиради. Бошқариш — бошқаларни ҳам ютуққа олиб келиш демакдир, уларнин муваффақияти умумий мақсадларга эришишга хизмат қилади. Тамойилга кўра ҳар бир ташкилот ривожланишнинг уч фазасини ўтайди: бошланғич, ташкилий, интегратсион. Биринчиси — энг муаммосиз, чунки ахборот-киришувчанлик алоқалари худди катта оиладагидек мавжуд бўлиб, мақсадга нисбатан бирлик ва аниқликни мавжуд қилади.
Ташкилий ифода эса ҳис-туйғуга (эмотсионал) асосланган муносабатлар орқада қолиб уларга тўсиқ сифатида қаралади. Ташкил қилишнинг технологияга асосланган ва ратсионал тамойиллари афзалликларга эга бўлган, ўзаро алоқалар тугаб, ҳақиқий киришувчанлик кам бўлади. Бунда меъёрий-зарурий ахборотларни чегаралаш мураккаблашиб кетади. Бу пайтда ҳақиқий ташкил қилиш маданиятини шакллантириш осон эмас. Фақат бирмунча корхоналаргина интегратсия фазада бу масалалар билан шуғулланишни уддалай оладилар. Бу фазада ташкилотни мудроқ ҳолатдан имконий эҳтиёжлар ва алоҳида ходимлар хоҳиши ва гуруҳларнинг умумий мақсадлари доирасида интегратсиялаш орқали унумли ривожланишга ўтказиш мумкин. Бу масалани ташкилот ўз кучи ва дастури орқали ҳал қилмаса унда янги мақсадлар тепадан мажбурлашга олиб келиши мумкиндай туюлади. Аммо таркиб топган тизимлар можароларни одатдаги бостириш услублари, «ишчанлик» мулоҳазалар афзалликлари қарши натижага эга бўлса «ташқаридан» малакали мутахассис ёрдами фойдадан холи эмас. Унинг асосий мақсади ахборотлар ва киришувчанлик (коммуникатсион) алоқаларни амалийлигини оширишдир.
Бундай пайтда ахборотни олувчи, узатувчи ва манба маълум қонуниятларга бўйсунади. Ахборотга талаб ва эҳтиёж ўрганилади. Ахборотларни ўз эгаларига етказиб бериш шакллари ва оқимларининг амалдаги ҳолати ўрганилиб, ахборот ва киришувчанликдаги тақчиллик аниқланади. Ҳар бир бошқарувчи ахборотларга эга бўлишнинг маълум бир афзалликларига эга бўлиши, ахборотни олувчига ва киришувчанлик алоқаларига тўсқинлик қиладиган филтрлар ва руҳий тўсиқларни топиши зарур.
Чуқур билимсиз, ҳақиқий киришувчанлик мумкин эмас, фақат доимий ўрганиш орқали одам ўз талантини намоён қилади, фақат шундагина у кўп томонли фаолиятга қобилиятли бўлади.
Агар биз ахборотлар ва киришувчанлик алоқалари яхшиланишини хоҳласак, унда алоқалар ҳажмидаги махсус билимларга эга бўлишимиз ва хулқимизни ўзгартиришимиз лозим.
Ҳар бир гуруҳда тўғри ва қайта алоқалар мавжуд. Ҳозирги ривожланган тарздаги меҳнат тақсимоти натижасида биз барча оператсияларни мустақил бажариш имкониятидан маҳруммиз, шунинг учун бизга бошқалар билан ҳамкорлик жуда ҳам зарур.
Шундай қилиб, ўзаро коммуникатсия (киришувчанлик) — бу ўзаро тушунишга олиб келадиган ғоялар ва ахборотлар билан айрибошлашнинг икки томонлама жараёнидир.
Коммуникатция (киришувчанлик) муваффақиятига ишонч ҳосил қилиш учун қайта алоқаларга эга бўлиш керак. Бошқарувчилар қайта алоқаларнинг самарадорлигини икки шартини эсда тутишлари лозим:
Биринчиси — ҳар доим ходимлар билан мулоқотга киришда қайта алоқаларнинг аниқ усулларини кўзда тутиш. Энг яхши иш гуруҳлар йиғилиши ёки шахсий суҳбат.
Иккинчиси — кишиларга эътибор. Қайта алоқаларнинг муҳим сигналлари сезилмайдиган шаклда қабул қилинади. Ким билан мулоқотга киришилса, унинг хулқи, кўз ифодаси, овоз тони ва ишорасини сезиб олишга эътибор бериш лозим.
Қайта алоқаларни ташкил қилишда ташкилот расмий ахборотларини тарқатишнинг икки йўли мавжудлигини эсда тутиш керак: вертикал (иерархия даражаси бўйича пастга ва юқорига) ва горизонтал (бир хил ходимлар орасида).
Do'stlaringiz bilan baham: |