1.1.Бинолар ва уларнинг сметасини тузиш усуллари ва зарурий меъёрий асослар. - 1.1.Бинолар ва уларнинг сметасини тузиш усуллари ва зарурий меъёрий асослар.
- Мазкур ШНҚ корхоналарни қуриш, амалдаги корхоналарни кенгайтириш, қайта тиклаш ва техник янгилаш (кейинги ўринларда - капитал қурилиш деб юритилади) лойиҳа ҳужжатларининг таркиби, ишлаб чиқилиши, маъқулланиши ва тасдиқланишига талабларни (мажбурий ва тавсия этиладиган) белгилайди ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар қандай сармоя ҳисобига қуриладиган объектларни лойиҳалаштиришда мажбурий ҳисобланади. Ушбу ШНҚ буюртмачилар (сармоячилар), давлат бошқаруви ва назорати идоралари, корхоналар, ташкилотлар, бирлашмалар, бошқа юридик (шунингдек чэт эллик)-сармоячилик жараёни иштирокчиларининг фойдаланишлари учун мўлжаллангандир.
- Маълум бир қурилиш майдончаси учун мўлжалланмаган (бир турга мансуб, кўп марта қўлланиладиган) лойиҳа ҳужжатларининг ишлаб иқилиши, маъқулланиши ва тасдиқланиши алоҳида меъёрий ҳужжатларга биноан амалга оширилади.Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва танлов асосида пудратчини аниқлаш, унга ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш белгиланган тартибда буюртмачининг ташаббуси билан унинг ҳисобидан амалга оширилади.Лойиҳа ҳужжатлари фақат юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда бериладиган лицензиялар асосида бажарилиши мумкин.Зарур ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар хокимликлари, Вазирликлар, идоралар Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда лойиҳалашнинг ҳудудий ва соҳалик хусусиятларини инобатга оладиган ҳудудий ва соҳалик меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқаришлари ва тасдиқлашлари ҳам мумкин.
1.2. Бинолар сметасини тузишни ташкил қилиш ва унинг иқтисодий аҳамияти. - 1.2. Бинолар сметасини тузишни ташкил қилиш ва унинг иқтисодий аҳамияти.
- Лойиҳа ечимларини маъқуллатиш тадбирлари қонун ва мазкур ШНҚ талабларини инобатга олган ҳолда маҳаллий ҳокимият идоралари омонидан белгиланади.Лойиҳа ҳужжатлари шаҳарсозлик ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ҳолда ишланади ва ўрнатилган тартибда тегишли ташкилотлар билан келишилади.Белгиланган тартибда экспертизани ижобий хулосаси бўйича тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари объект қурилишига рухсатнома берилиши учун асос ҳисобланади.Марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш,экспертизадан ўтказиш тартиби, ва ДТИА (ДТИХ), ТИА (ТИХ), ҳамда қарз (заём) маблағларини жалб қилиш йўли билан лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тайёрлаш мазкур ШНҚ нинг 1иловасига мувофиқ ҳолда қатъий белгиланади.
- Тасдиқланган лойиҳага (ишчилойиҳага) мувофиқ ҳолда ишланган ишчи ҳужжатлар маъқуллатилмайди.Амалдаги меъёрлар, қоидалар, давлат стандартлари ва кўрсатмаларидан асосли четга чиқилган ҳолда тайерланга ҳужжатлардаги ушбу четга чиқилган қисм давлат назорати идоралари ва ушб) меъёрлар, қоидалар, стандартлар ва кўрсатмаларни тасдиқлаган ташкилотлар томонидан маъқўлланиши керак.Айрим асосланган ҳолларда.қурилиш учун жой танлаш бўйича ТИА ва ТИҲда келишилган ечимларнинг лойиҳалаштириш жараёни ўзгарганида, ҳамда объектни муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларга улаб қўйиш шартларидан четга чиқилганда, буюртмачи бош лойиҳачи ва ёрдамчи пудратчи лойиҳа ташкилотлари иштирокларида лойиҳа ечимларидаги ушбу ҳолларни давлат назоратининг тегишли идоралари ва манфаатдор ташкилотларда маъқуллатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |