Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги фарғона политехника институти



Download 167,34 Kb.
bet4/9
Sana21.02.2022
Hajmi167,34 Kb.
#46874
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ergasheva N kurs ishi

КУРС ИШИНИ БАЖАРИШ БЎЙИЧА УМУМИЙ
УСЛУБИЙ КЎРСАТМА

Ҳозирги вақтда республикамизда ишлаб чиқарилаётган пахта толасининг асосий қисми чет элга экспорт қилинмоқда. Хорижлик истеъмолчилар пахта толасининг сифатига ўзларининг юқори талабларини қўймоқдалар. Юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш сифатли хом ашё, замонавий техника ва технологияга боғлиқ бўлсада, малакали мутахассислар ҳам бу жараёнда муҳим ўрин тутади. Малакали мутахассислар тайёрлаш ҳукуматимизнинг доимо эътиборида бўлиб келмоқда. Бинобарин бу вазифани муваффақиятли амалга оширишда, талабаларнинг эркин фикрлай олиш кўникмасини шакллантришда, илмий-тадқиқот ишларини мустақил олиб боришни ташкил этишда таълим беришнинг замонавий усулларидан бири курс ишларини бажариш ҳисобланади. Пахта тозалаш корхоналари технолог соҳаси мутахассислари корхонанинг техник жиҳатдан узлуксиз ишлашини таъминлаш вазифасини бажариши билан бир қаторда, бугунги кунда бозор талаби саналган кўплаб соҳалар бўйича билимга эга бўлишлари ва мустақил фикрлай олишлари зарур бўлади. Шунинг учун ушбу фандан курс ишини бажаришдан мақсад бозор иқтисодиёти шароитида технологияларга таянган ҳолда ишлаб чиқаришни муваффақиятли ташкил этиш ва корхона фаолитини режалаштириш бўйича маълум билим ва кўникмаларга эга бўлиши саналади. Йўналишдаги мутахассисларни тайёрлашда «Иқтисодиёт ва менежмент асослари» фани бўйича чуқур назарий билимларни бериш билан бир қаторда мустақил илмий-тадқиқот олиб бориш бўйича кўникмаларни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.


Пахта тозалаш корхоналари фаолиятини ташкил этиш ва бизнес-режалаштириш бўйича курс ишларини бажариш талабаларнинг олган назарий билимларини мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришга қаратилади.
Ушбу услубий кўрсатма курс ишини бажаришда пахта тозалаш корхоналари фаолиятини ташкил этиш ва режалаштиришга қаратилган.
Лойиҳа пахта хом ашёси ботаник ва селексион турлари тавсифлари, асбоб-ускуналар техник тавсифлари, тармоқ меъёрлари (меҳнат унумдорлиги меъёри, тола чиқиши меъёри, ишлаб чиқариш меъёри, материаллар сарфи меъёрлари ва ҳ.к.)га асосланиб ишлаб чиқилади.
Курс лойиҳасига ҳисоб-тушунтириш ёзувлари зарурий формулалар ва ҳисоб-китоблар, жадваллар, чизмаларни ўз ичига олган матндан иборат бўлади. Матнда бўлимлар аниқ ажратиб кўрсатилган бўлиши лозим. Курс иши ва якуний малака иши иқтисодий бўлими ҳажми 20-25 варақдан иборат бўлиб, А4 (21х29) формат қоғозга қўлёзма шаклида тайёрланади (матн қоғози варағи юқори ва пастдан 20 мм, чапдан 30 мм ва ўнгдан 15 мм четлаб туширилади). Барча варақ ва жадваллар номерланади. Ҳар бир жадвал номланади.
Меъёрлар ва статистик материаллардан фойдаланилган ҳолда манба ва варақ нумери кўрсатилиши лозим, масалан, (10, 76-б).
Фойдаланилган адабиётлар рўйхатини тузишда муаллиф исми, шарифи, отасининг исми, манба тўлиқ номланиши нашр жойи ва номи, чоп этилган вақти, фойдаланилган бети тартибланган ҳолда кўрсатилиши шарт. Рўйхатдаги адабиётлар матндаги ҳавола бўйича тартиб билан жойлаштирилиши зарур.
Курс иши нумерланган, тикилган ҳолда раҳбарга текшириш учун топширилади. Лойиҳа бўйича материаллар жойлашиши: титул варағи, топшириқ, мундарижа, кириш, бўлимлар бўйича асосий мазмун, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Курс иши кириш қисмида мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришга оид қонунлар, Президент фармонлари, ҳукумат қарорларидан келиб чиққан ҳолда пахта тозалаш саноати корхоналари олдида турган долзарб масалалар моҳияти очиб берилади. Асосий эътибор пахта тозалаш тармоғи фан-техника тараққиёти масаласига қаратилади.

КУРС ИШИ (ЛОЙИҲАСИ) ГА ТОПШИРИҚ



1

1 йилда қайта ишлов бериладиган пахта миқдори

Тонна

сумма

2

Заводда ўрнатилган жинлар сони

Дона

3

3

Жин маркаси







4

Жиндаги арралар сони

Дона

130

5

Жиннинг режалаштирилган ўртача иш унумдорлиги

Кг. арра/соат

53

6

Режа бўйича тола чиқиши

%

32

7

Корхонанинг ишлаш режими

Смена

2

8

Корхонанинг ишлаш вақти

Соат

7

9

Момиқ олишни умумий даражаси
А тип
Б тип

%
%


4
5


10

Ускуналарни ФИК







11

Корхона қошидаги тайёрлов масканида тайёрланадиган пахта миқдори

Тонна

38000

12

Капитиал таъмирлашга ажратилган вақт

Кун





Download 167,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish