“Иқтисодиёт назарияси" фани
Ўқув-услубий мажмуа
114
инвестициялар киритган ҳамда экспортбоп ва ички бозорда импорт ўрнини босувчи
харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларига бир қатор
имтиёзлар берилди.
Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти жадал ривожланиб,
иқтисодиётнинг мустақил ва самарали секторига айланиб бормоқда (20.1-жадвал).
20.1-жадвал.
Иқтисодиёт тармоқларида кичик бизнеснинг улуши
Кичик бизнес улуши (%)
2000й.
2016й.
ЯИМда
31,0
56,9
Саноат маҳсулотида
11,3
45,0
Қурилишда
37,0
70,7
Чакана товар айланишида
45,3
89,6
Иш билан бандликда
49,7
78,1
Экспортда
10,2
28,5
Жадвалдан кўриниб турибдики, 2000-2015 йиллар мобайнида фаолият кўрсатаётган
кичик корхоналар сони 2,3 марта кўпайди, кичик бинеснинг ЯИМдаги улуши 2000 йилдаги
31% дан 2016 йилда 56,9% гача ошди, бугунги кунда кичик бизнес соҳасидаги ходимлар иш
билан банд жами аҳолининг 78% дан ортиғини ташкил қилмоқда, саноат соҳасидаги кичик
корхоналар маҳсулотлари ҳажми умумий саноат маҳсулотидаги улуши 12,9% дан 45,0%
гачаошди.
Бундан ташқари, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
харакатлар стратегиясининг 3.4-бандига кўра,
Иқтисодиётда давлат иштирокини
камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада
кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга
қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш:
1
-
хусусий мулк ҳуқуқи ва кафолатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, хусусий
тадбиркорлик ва кичик бизнес ривожи йўлидаги барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш,
унга тўлиқ эркинлик бериш, «Агар халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва кучли бўлади» деган
тамойилни амалгаошириш;
-
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш учун қулай
ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлик тузилмаларининг фаолиятига давлат,
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари томонидан ноқонуний аралашувларнинг
қатъий олдиниолиш;
-
давлат мулкини хусусийлаштиришни янада кенгайтириш ва унинг тартиб-
таомилларини соддалаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларида
давлат иштирокини камайтириш, давлат мулки хусусийлаштирилган объектлар базасида
хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларяратиш;
-
инвестиция муҳитини такомиллаштириш, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва
ҳудудларига хорижий, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб
қилиш;
-
корпоратив бошқарувнинг замонавий стандарт ва усулларини жорий этиш,
корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролиникучайтириш;
-
тадбиркорлик субъектларининг муҳандислик тармоқларига уланиши бўйича тартиб-
таомил ва механизмларни такомиллаштириш васоддалаштириш;
-
мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини тартибга солишда
давлат иштирокини камайтириш, давлат бошқаруви тизимини марказлаштиришдан чиқариш
ва демократлаштириш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш, нодавлат,жамоат
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, ПФ-4947-сонли Фармони.
Do'stlaringiz bilan baham: |