“Иқтисодиёт назарияси" фани
Ўқув-услубий мажмуа
91
2.
Клейтон қонуни
(1914 йилда қабул қилинган). Бу қонун маҳсулот сотиш соҳасидаги
чекловчи фаолиятларни, нарх бўйича камситиш, маълум кўринишдаги бирлашиб кетишлар,
ўзаро боғланиб кетувчи директоратлар ва бошқаларни тақиқлайди.
3.
Робинсон-Пэтмэн қонуни
(1936 йилда қабул қилинган). Бу қонун савдо соҳасидаги
чекловчи фаолиятлар, «нархлар қайчиси», нарх бўйича камситишлар ва бошқаларни
тақиқлайди.
1950 йилда Клейтон қонунига
Селлер-Кефовер тузатиши
киритилди. Унда ноқонуний
бирлашиб кетишлар тушунчасига аниқлик
киритилиб, активларни сотиб олиш орқали
бирлашиб кетиш тақиқланди. Агар Клейтон қонуни йирик фирмаларнинг горизонтал
равишдаги бирлашиб кетишларига тўсиқ қўйган бўлса, Селлер-Кефовер тузатиши вертикал
равишдаги бирлашиб кетишларга чеклов киритди.
8.3.
Ўзбекистонда рақобатчилик муҳитининг вужудга келиши ва монополиягақарши
қонунчилик
Рақобатнинг амал қилиши маълум шарт-шароитлар мавжуд бўлишини тақозо қилади.
Бу шарт-шароитлар фақат бозор муносабатлари қарор топган муҳитда бўлиши мумкин.
Шундай экан, бозор иқтисодиётини юзага келтириш айни вақтда рақобатчилик муҳитининг
шаклланишини билдиради. Бозор муносабатлари ривожланган мамлакатларда рақобатчилик
муҳити узоқ давр давомида, ўз-ўзидан, эволюцион йўл билан вужудга келган. Бу аста-секин
эркин рақобат муҳитини келтирибчиқарган.
Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш стратегиясига кўра
“иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда
маҳсулот ва хизматлар бозорида монополияни босқичма-босқич
камайтириш; принципиал
жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи
бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш”
1
га кенгроқ
эътибор
берилмоқда. Жумладан, 2017 йил ва ундан кейинги йилларда Иқтисодиёт тармоқлари учун
самарали рақобат муҳитини яратиш ҳамда маҳсулотлар ва хизматлар бозорида босқичма-
босқич монополияни қисқартириш кўзда тутилмоқда. Унга кўра,
-
корхоналарнинг бирлашиши ва қўшиб олинишида монополияга қарши
органнинг
дастлабки розилигини олиш талабларинибирхиллаштириш;
-
рақобатни чекловчи келишувлар, битимлар ва келишилган ҳаракатларга қарши кураш
механизмларинитакомиллаштириш;
-
устун мавқега эга бўлган корхоналарнинг акция ва
улушларини сотиб олишда
тадбиркорлик субъектларининг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартибинисоддалаштириш;
-
манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш мақсадида
шуъба корхона томонидан
таъсисчининг устав фондидан улуш сотиб олишини ва шуъба корхона вакилларининг
таъсисчикузатувчиларкенгашидааъзолигинитақиқлашишлариниолибборишназарда
тутилмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам уюшмалар,
концернлар,
корпорациялар,
компаниялар
шаклидаги монополиялар сақланиб қолган бўлиб,
улар кўпинча тармоқ вазирликлари мавқе ва
вазифаларига эга бўладилар. Маҳсулот ва
хомашёларнинг алоҳида
турларини лимит ва
фонд кўринишида тақсимлашнинг эскича тизими,
шунингдек, бизнесни амалга ошириш учун
рухсат,
лицензия, сертификатлар бериш,
келишиш каби мавжуд маъмурий тўсиқлар
монополистик тенденцияларга кўпроқимкон
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон
Республикасини янада
ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, ПФ-4947-сонли Фармони. 3.2-банди.