Марказий банк ва тижорат банкларида танишув амалиётини ўташ бўйича дастур
№
|
Амалиёт мазмуни
|
Муддати кунларда
|
1
|
Банк ташкилий тузилмаси, мулк шакли, юқори структураси.
|
2
|
2
|
Банклар, уларнинг филиаллари ва бўлимлари ўртасидаги муносабатлар. Кўрсатилаётган хизмат ҳажми
|
1
|
3
|
Амалиёт объектида иш юритиш ҳужжатлари билан танишиш
|
1
|
4
|
Амалиёт объекти стратегик режаси ва унинг тузилиши билан танишиш
|
1
|
5
|
Банкларда бухгалтерия ҳисоботларини юритиш тартиби
|
1
|
6
|
Банкларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тизими
|
1
|
7
|
Амалиёт объектининг давлат солиқ органлари ва бюджет ташкилотлари билан алоқаси
|
1
|
8
|
Банкларнинг молиявий натижалари: Хизмат кўрсатишдан тушган тушумларни ҳисоблаш, кўрилган фойда, баланс фойдаси таркибий тузулмаси
|
2
|
9
|
Банкларнинг умумий активларини ҳисоблаш
|
1
|
10
|
Банк фойдаси таркиби тузилиши ва уни қайта тақсимлаш
|
1
|
Ҳаммаси:
|
12
|
ТАНИШУВ АМАЛИЁТИНИ ЎТАШ БЎЙИЧА КЕНГАЙТИРИЛГАН ДАСТУРИ
1- мавзу: Банк ташкилий тузилмаси, мулк шакли, юқори структураси.
Амалиёт объектининг ташкил топиши. Амалиёт объекти Низоми, таъсисчилари, манзили, банкдаги ҳисоб рақами, ҳозирги кундаги ходимлар сони. Амалиёт объекти тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар. Амалиёт объектининг давлат томонидан рўйхатга олиниши ва унга модернизатсиялаш шароитида белгиланган имтиёзлар. Бошқарувнинг ташкилий тузилмалари ва функтсиялари.
2-мавзу: Банклар, уларнинг филиаллари ва бўлимлари ўртасидаги муносабатлар. Кўрсатилаётган хизмат ҳажми
Амалиёт объектининг мулк шакли, бошқарув усули, Ўзбекистон Республикасининг “Банклар туғрисида”ги қонун, ундаги ўзгаришлар. Банк фаолиятига таъалуқли норматив - меъёрий ҳужжатлар. Банк тўғрисидаги қонунчиликнинг такомиллашуви. Банкда иш юритиш ҳолати. Банк таркиби, бўлимлари вазифалари. Банк кўрсатадиган хизматлар турлари.
3-мавзу: Амалиёт объектида иш юритиш ҳужжатлари билан танишиш
Вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимиятлан келган топшириқлар ва уларнинг ижроси, ўзаро ҳамкор Банк ва ташкилотлардан келган хатлар, уларнинг ижроси, буйруқлар ва уларнинг расмийлаштирилиши
Мавзуга оид ҳужжатлардан намуналар ҳисоботга илова қилинади.
4-мавзу: Амалиёт объекти бизнес режаси ва унинг тузилиши
Амалиёт объекти бизнес-режаси мазмуни, моҳияти, таркибий қисмлари. Банк бошқарувида режалаштириш жараёнлари ва режанинг бажарилиши назорати, мониторинг ва унга ўзгартиришлар киритиш тартиби. Истиқболли режалари ва уларнинг амалга оширилиши.
Мавзуга оид ҳужжатлардан намуналар ҳисоботга илова қилинади.
5-мавзу: Банкда бухгалтерия ҳисоботларини юритиш тартиби.
Банкда бухгалтерия ҳисоби маъзмуни, тузилиши. Банкда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби. Хўжалик жараёнларини бухгалтерия счетларида акс эттириш, ҳисобга олиш тартиби ва унинг таҳлили. Ҳисоботларни таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби ва муддатлари. Маҳсулотлар, ярим тайёр маҳсулотлар, омбордаги маҳсулотлар ҳисоби. Банк объектида инвентаризатсия ўтказиш тартиби ва амалга ошириш жараёни.
Банкда аудит текширувини ташкил этиш, тайёрлаш, ўтказиш тартиби.
6-мавзу: Банкнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тизими
Кадрлар таркиби, структураси, кадрлар қўнимсизлиги. Иш ҳаққи тўлаш тартиблари. Вақтбай иш ҳақи, ишбай иш ҳақи, моддий рағбатлантириш моддий ёрдам бериш тартиблари.
Мавзуга оид ҳужжатлардан намуналар ҳисоботга илова қилинади.
7-мавзу: Амалиёт объектининг давлат солиқ органлари ва бюджет ташкилотлари билан алоқаси.
Банк тўлайдиган солиқ турлари. Белгиланган солиқ турлари, тўлаш тартиби ва улар бўйича ҳисоботларни расмийлаштириш. Банкнинг бюджет ташкилотлари билан алоқаси ва улар билан ўзаро ҳисоб-китоблар.
Мавзуга оид ҳужжатлардан намуналар ҳисоботга илова қилинади.
8-мавзу: Банкларнинг молиявий натижалари: Хизмат кўрсатишдан тушган тушумларни ҳисоблаш, кўрилган фойда, баланс фойдаси таркибий тузулмаси
Банкнинг молиявий натижалари, баланси моҳияти, тузилиши. Актив қисмининг тузилиши ва таснифи. Пассив қисмининг тузилиши ва таснифи.
Мавзуга оид ҳужжатлардан намуналар ҳисоботга илова қилинади.
9-мавзу:Банкларнинг умумий активларини ҳисоблаш
Банклардаги мавжуд моддий ва номоддий активларни ҳисоблаш.
10- мавзу: Банк фойдаси таркиби тузилиши ва уни қайта тақсимлаш
Асосий ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондлари мазмуни ва моҳияти. Банкнинг асосий фондлари таркиби. Асосий фондларни баҳолаш (бошланғич қиймат бўйича, тикланиш қиймати бўйича, қолдиқ қиймати бўйича). Асосий воситалар актив қисмининг умумий активлардаги улуши, эскириш коеффитсиенти, янгиланиш коеффитсиенти, яроқлилик коеффитсиенти ҳамда уларни ҳисобдан чиқариш тартиби.
Танишув амалиёти ҳисоботини тайёрлаш ва раҳбарлардан тақризлар олиб, уни кафедрага топшириш
Белгиланган муддатда кафедра қошидаги ко0миссия ҳузурида ҳисоботни ҳимоя қилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |