ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ДЕНОВ ТАДБИРКОРЛИК ВА БОШҚАРУВ ИНИСТИТУТИ
ДЕНОВ ТАДБИРКОРЛИК ВА ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
«РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ » КАФЕДРАСИ
5230700 - «Банк иши ва аудити» таълим йўналиши 1-курс талабалари танишув амалиёти учун
ДАСТУР ВА УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
Денов-2021 й.
5230700 - «Банк иши ва аудити» таълим йўналиши 1-курс талабалари танишув амалиёти учун
ДАСТУР ВА УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
Услубий кўрсатма “Рақамли иқтисодиёт” кафедрасининг 2020 йил 26-августдаги № 1-сонли йиғилишида муҳокамадан ўтган ва факултет кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган.
Кафедра мудири: ____________и.ф.н К.Турабоева
Услубий кўрсатма Тадбиркорлик ва бошқарув факултети Кенгашининг 2020 йил “27” августдаги “1” - сонли мажлисида муҳокамадан ўтган ва иниститут ўқув-услубий Кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган.
Факултет кенгаши раиси:_____________ к.ф.н.Б.Иралиев.
Ушбу услубий кўрсатма Денов тадбиркорлик ва педагогика институти “Тадбиркорлик ва бошқарув” факултети “Рақамли иқтисодиёт” кафедрасида тайёрланди.
Тузувчилар: Ш.Худайназаров
Б.Локаев
Тақризчи: К.Турабоева
.
КИРИШ
Мазкур дастур ва услубий кўрсатма “Таълим тўғрисида”ги қонун ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларидан келиб чиққан ҳолда 5230700–“Банк иши ва аудити” таълим йўналиши Давлат таълим стандартига ҳамда “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиёти ҳақидаги Низом”га (ОЎМТВ 1998 йил 30 октябр 305-сонли буйруқ билан тасдиқланган), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 16 сентябрдаги №387-сонли буйруғига асосан ишлаб чиқилди.
Бугунги кунда замон талабларига жавоб бера оладиган мутахассис кадрларни тайёрлаш, Давлат таълим стандартлари асосида таълим бериш ва унинг барча таркибий тузилмаларини такомиллаштириб бориб, назарий билимларни амалиёт билан боғлашдек долзарб масалалардан биридир.
Мутахассислик фанлар бўйича билимлар мажмуасини ўзлаштирган, назарий ва амалий машғулотлар узвийлигида малака ҳамда кўникмаларни мукаммал шакллантиришда, етук кадр бўлиб этишишда танишув амалиётининг ўрни беқиёс ҳисобланади. Шу билан бирга, ёш иқтисодчи - мутахассисларни реал ишлаб чиқариш шароитларига тайёрлаш энг муҳим шартлардан бири ҳисобланади. Мазкур дастур ва услубий кўрсатма иқтисодиётни модернизатсиялаш ва диверсификатсиялаш шароитида “Банк иши ва аудити” таълим йўналиши бўйича 1-курс талабалари танишув амалиётини ташкил этишнинг асоси ҳисобланади.
Танишув амалиётини ўташ талабада назарий билимларни янада мукаммал даражада амалиёт билан боғлашга ҳамда келгусида БМИ бўйича унга тегишли бўлган маълумотларни тўплаб, тайёрлаб бориш имконият яратиб, ёшларни етук кадр ҳамда ўз соҳасининг мукаммал мутахассиси бўлишга олиб келади.
И.Умумий қоидалар
Ушбу дастур ва услубий кўрсатма Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 30 октябрдаги 305-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари талабаларининг танишув амалиёти ҳақида Низом” билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлар тугрисида”ги ПҚ-3151-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2017 йил 29 июлдаги 07/1-1786-сон топшириғи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 августдаги 527-сонли буйруғига асосан асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Денов тадбиркорлик ва педагогикада Банк иши ва аудити талим йўналиши бўйича таҳсил олаётган 1-курс талабаларига танишув амалиёти учун тавсия этилади.
Денов тадбиркорлик ва педагогика ректорининг “Танишув амалиётига чиқариш тўғрисида”ги буйруғига асосан тайинланган раҳбарлар яъни, “Рақамли иқтисодиёт” кафедраси профессор-ўқитувчилари олиб борадилар. Бунда умумий раҳбарлик “Рақамли иқтисодиёт” кафедраси мудири зиммасига юклатилади. Амалиёт жойида танишув амалиёти раҳбарлари бўлиб Банк, ташкилот ва муассасалар раҳбарларининг буйруғи асосида тайинланган етакчи мутахассислар, бўлим бошлиқлари бўлиши мумкин.
Танишув амалиётининг бош мақсади
Do'stlaringiz bilan baham: |