Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги давлат солиқ ҚЎмитаси



Download 1,65 Mb.
bet84/95
Sana01.05.2022
Hajmi1,65 Mb.
#601218
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   95
Bog'liq
moliya

3. Уй хўжаликлари даромадлари
Маълум бир даврда уй хўжаликларининг ихтиёрига келиб тушувчи пул маблағлари суммалари уларнинг даромадлари дейилади. Бундай даромадлар турли шаклларда намоён бўлади, миқдорий ва сифат кўрсаткичлари тизими билан ўлчанади, иқтисодий мазмунига кўра турли манбалардан таркиб (ташкил) топади.
Енг умумий кўринишда, уй хўжаликларининг жам и даромадларини икки гуруҳга ажратиш мумкин:
• уй хўжаликларининг натурал шаклдаги даромадлари;
• уй хўжаликларининг пул шаклидаги даромадлари.
Натурал даромадлар товар шаклига эга эмас ва улар ўз-о ъзин и та ъм инлашга мўлжалланган уй хўжалиги а ъзолари меҳнатининг натижасидан иборат бўлади. Уларнинг таркибига қуйидагилар кириши мумкин:
• шахсий ёрдамчи хўжаликдан олинган маҳсулотлар;
• уй хўжаликларида истеъмол қилинадиган ва қишлоқ хўжалиги корхоналаридан олинган натурал тўловлар.
Расмий (шаклий) белгисига кўра (маблағлар тушумининг натурал шакли бўйича) уй хўжаликлари даромадларининг бу гуруҳига натурал шаклдаги ижтимоий трансфертларни ва иш берувчи томонидан тақдим этилган (берилган) натурал кўринишдаги имтиёзларни ҳам киритиш мумкин. Бироқ молиявий нуқтаи назардан, бу маблағлар уй хўжаликларининг ўз-ўзини та ъминлаш функциясини ифодаловчи натурал даромадлар бўлолмайди ва улар пул маблағларининг дефицитлиги шароитида компенсацион инструментлар сифатида хизмат қилади.
Турли манбалар ҳисобидан уй хўжаликларининг ихтиёрига келиб тушувчи пул маблағларининг барча суммаси пул даромадлари дейилади. Бозор муносабатлари тараққий этган (ривожланган) шароитда айнан пул даромадлари уй хўжаликларининг ҳаётийчанлигини таъминлаш ва уларнинг ривожланишини асоси ҳисобланади. Уй хўжаликлари пул д а ром ад ла рин и таҳлил қилишнинг асоси аҳолининг шахсий даромадлари ҳисобланади ва улар қуйидаги кўрсаткичлар ёрдамида ҳисобланади (ўлчанади):
• номинал даромадлар;
• эга бўлинган даромадлар;
• реал даромадлар.
Уй хўжалиги а ъзоларининг маълум даврдаги шахсий (индивидуал) даромадлари тўпламининг пулдаги ифодасига номинал даромадлар дейилади. Бу кўрсаткич солиққа тортиш даражаси ва баҳолар динамикасига боғлиқ бўлмаган ҳолда даромадлами тавсифлайди. Уй хўжаликлари номинал даромадларининг ЯлМдаги салмоғи ҳар бир мамлакат миллий хўжалигининг ривожланиш даражасига боғлиқ бўлиб, тараққий этган мамлакатларда унинг даражаси 65-75 фоиз атрофида айланади. Бир вақтнинг ўзида , ҳисобланган номинал даромадлар ва ҳақиқатда олинган номинал даромадлар ўртасидаги фарқни англамоқ лозим. Улар бир -бирларидан шу даврда ҳисобланган, лекин тўланмаган даромадлар, шунингдек, ўтган даврлар учун қарзларнинг қайтарилиши натижасида олинган даромадлар ўлчамига (миқдорига, суммасига) фарқланади. Иш ҳақи бўйича тўлаш муддати ўтиб кетган қарздорликнинг мавжуд бўлиши о ътиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатлар учун долзарб муаммолардан биридир.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг уй хўжалигининг ихтиёрида қоладиган даромадламинг пулдаги ифодасига уй хўжалигининг эга бўлинган даромади дейилади. Бу даромад якуний истеъмол ва жамғариш учун мўлжалланган. Ёппасига ўлчанганда эга бўлинган даромад аҳолининг ихтиёрига бориб тушувчи ЯлМнинг тегишли қисмига тенг келади. Уй хўжаликлари эга бўлинган даромадларининг ўсиши аҳолининг молиявий имкониятларини салоҳиятли равишда кенгайтиради, ишлаб чиқаришни рағбатлантиришнинг бозор механизмларини фаоллаштиради. Ривожланган мамлакатларда уй хўжаликлари эга бўлинган даромадларининг ЯлМдаги салмоғи 70 фоизни ташкил этаяпти.
Баҳолар даражасига эга б о ълин г ан нисбатан ўзгартирилган (корректировка қилинган) даромад уй хўжаликларининг реал эга бўлинган даромади дейилади. Бу кўрсаткич номинал даромадламинг реал сотиб олиш қобилиятини ўзида акс эттиради. Унинг динамикаси (ўзгариши) эса, маълум даврдаги эга бўлинган даромадлар ва истеъмол баҳолари индекси (ёки баҳолар индексига тескари бўлган пулнинг сотиб олиш қобилияти индекси) ўсиш суръатларининг нисбатига боғлиқ бўлади. Агар баҳоламинг ўсиш суръати номинал эга бўлинган даромадламинг ўсиш тезлигидан паст бўлса, уй хўжаликларининг реал эга бўлинган даромадлари ўсади. Баҳоламинг юқори суръатларда ўсиши шароитида реал даромадлар қисқаради. Бу нарса, ўз навбатида, аҳоли истеъмол талаби ва сотиб олиш қобилиятининг пасайишига олиб келади. Бу жараён иқтисодиётнинг барча секторларидаги ишбилармонлик фаоллигига салбий та ъсир кўрсатади.
Уй хўжаликларининг пул даромадлари турли манбалар ҳисобидан шаклланади ва уларнинг бюджетларига келиб тушади. Уларнинг энг асосийлари қилиб қуйидагилами кўрсатиш мумкин:
• меҳнат ҳақи;
• ижтимоий тўланмалар;
• тадбиркорлик фаолиятидан келувчи даромадлар;
• мол-мулкдан келувчи даромадлар.
Меҳнат (иш) ҳақининг таркибига қуйидагилар киради:
• бажарилган ишлар баҳоси, тариф ставкалари ва мансаб окладлари бўйича иш ҳақининг ҳисобланган суммалари;
• рағбатлантирувчи устама ва қўшимчалар;
• иш режими ва меҳнат ш ароитлари билан боғлиқ б о ълг ан компенсацион тўланмалар;
• мукофотлар ва бир марталик рағбатлантирувчи тўланмалар;
• ҳар йиллик ва қўшимча меҳнат та ътилларини тўлашлар;
• сафар харажатлари;
• берилган махсус кийим-бош ва махсус овқатланишнинг қиймати;
• ва бошқалар.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг қуйи чегараси давлат томонидан аниқланади ва уни давлат меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимал миқдори (МҲТММ) деб қайд этади. МҲТММнинг таркибига устамалар, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи то ъланмалар киритилмайди. Бюджет манбалари ҳисобидан молиялаштириладиган ташкилотлар учун МҲТММ тегишли бюджетлар ҳисобидан, бошқа субъектлар учун эса уларнинг о ъз манбалари ҳисобидан та ъминланади.
Бюджет соҳаси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳозирги пайтда ислоҳ қилинмоқда. Бу нарса ушбу соҳада йиғилиб қолган муаммолар билан (меҳнатга ҳақ тўлашнинг ходимлар малакаси ва улар ишларининг ҳақиқий натижалари билан кучсиз бўлганганлиги, марказдан туриб бюджет соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш жараёни устидан тўлиқ назоратни амалга оширишнинг иложи йўқлиги ва бошқалар) боғлиқдир.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish