Internet saytlari
www. ziyonet.uz
www.tdpu.uz
www.pedagog.uz
www.psychology.uz
www.nutq.intal.uz
www.psychology.net.ru
1-Мавзу: Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат фанининг предмети, мақсад ва вазифалари
Режа:
Кириш
-
Педагогик махорат хакида тушунча, унинг укитувчи фаолиятида тутган урни ва ахамияти.
-
Педагогик махоратнинг таркибий кисмлари
-
Укув жараёнини педагогик технология асосида ташкил этишнинг зарурлиги
-
Педагогнинг функцияси ва билиш кобилияти.
-
Педагог махорати.
-
Ўқитувчилик фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ва касбий маҳорати ҳақида тушунча
-
Бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашга қўйиладиган талаблар
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар
• Буюк максадларимизга, эзгу ниятларимизга эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиши, хаётимиз тараккиёти ва истикболи, амалга оширилаётган ислохотларимиз ва режаларимизнинг самарали такдири, авваламбор, давр талабларига жавоб берадиган юкорималакали, онгли, тафаккурга эга булган мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммоси билан боглик...
И.А.Каримов
Кириш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг максади—таълим сохасини тубдан ислох килиш, уни утмишдан колган мафкуравий карашлар ва саркитлардан тула халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлокий талабларга жавоб берувчи юкори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини яратишдир. Дунёга янги куз билан карайдиган, уддабурон, ишнинг кузини билувчи, буюк келажагимиз пойдеворини курувчи ва юксалтирувчи мутахассис кадрларни тайёрлаш, республикамиз педагоглари олдида турган энг мухим ва масъулиятли вазифадир.
Педагог ихтисослигини танлаган хар бир инсон кимларни укитаётган ва тарбиялаётганлиги учун узига жавобгарликни олади. У узининг касбий тайёргарлигига жавоб бериш билан бирга педагог, укитувчи, тарбиячи, муаллим булиш хукукига эга булиши учун жуда куплаб мажбуриятларни олиши зарур. Муаллимлик касбининг шарафлилиги, нафакат, унинг укитувчи, турли билимларни ургатувчи ва мохир тарбиячи булганлиги учунгина эмас, балки унинг узи танлаган касб-хунар йуналишидаги барча мутахассисликлар буйича махсус фанларни ва уларнинг пойдевори булган фундаментал фанларни хамда укитиш ва тарбия беришни, психология ва педагогика асосларини аъло даражада эгаллаган булиши шарт. Шу билан бирга хакикий муаллим турли даражадаги билимга, хохиш ва иродага хамда тарбияга эга булган талабаларни ажойиб санъаткор каби узига эргаштира олиши зарур. Бундай касбий педагогик хусусиятга эга булган муаллим узига куйидаги мажбуриятларни олиши керак. Биринчидан, булажак укитувчи, тарбиячи булажак педагоглик фаолияти учун узининг имкониятларини бахолаши, узининг кучли ва кучсиз томонларини билиши, касбий педагогик тайёргарлик даврида кандай касбий зарурий сифатларни шакллантириш кераклигини ва кандайларини мустакил педагогик жараёнда шакллантириши керак? Иккинчидан, булажак педагог интеллектуал фаолиятининг умумий томонлари (тафаккур, хотира, кабул кила олиши, куз олдига келтириши, эътибор) ни хулк-атвор маданияти ва шу жумладан педагогикавий алокасини эгаллаган булиши шарт. Учинчидан, педагог учун мажбурий дастлабки шарт-шароит мувафаккиятли фаолият асоси булган укувчини узининг тенгкури деб караши ва унинг хулк-атвори узаро алокасидаги конун-коидаларни билиши керак. Педагог, укувчи ва тарбияланувчини, унинг барча хусусиятларидан катъи назар, билиши ва кабул килши шарт. Туртинчидан, педагог нафакат талабалар укиш фаолиятининг ташкилотчиси ва укиш жараёнини ташкил этувчиларнинг узаро алокасини илхомлантирувчи булиб хизмат килиш билан бирга маълум маънода билим, тарбия бериш ва демак, умумий максадларга эришишда уларнинг тенгдоши сифатида катнашиши зарур. Бу эса талабалар олдига доимо узларининг ташкилотчилик, коммуникатив хусусиятларини педагогик-психологик билимларни узлаштириш жараёнида ривожлантириб боришларини ва улардан педагогикавий амалиётлардан самарали фойдаланишга интилишларини юзага келтиради. Педагоглар учун хам Гиппократ касамини тааллукли деб каралса, уни куйидагича изохлаш мумкин. Талабадаги инсонийлик ва шахсликни хурмат килиш, узингизга кандай муносабатда булишларини хохласангиз уларга хам шундай муносабатда булинг;
1. Доимо узингизни ривожланиш ва усишга, укишга унданг, зероки, кимки узи укимаса, бошкаларда укишга иштиёк тугдира олмайди.
2. Талабаларга билимни шундай берингки, токи, улар узлаштиришни хохласин ва узлаштирсин.
3. Укитишнинг максади факат талабага маълум билимларни беришдан иборат булмай, уларда мустакил ва укитувчи ёрдамисиз юкори чуккиларни эгаллаш малакаларини яратишдан иборат.
Республикадаги барча ихтисосликлардан 86 йуналиш учун касбий педагог бакалаврлар ва педагог магистрларни тайёрлаш амалга оширилмокда, бу йуналишларда тайёрланаётган педагог бакалаврлар асосан академик-лицейлар ва касб-хунар коллежлари учун мулжалланган булса, шунча микдордаги педагог магистрлар мос равишдаги олий укув юртлари учун педагог укитувчилардан иборат булмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |