Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги бухоро дaвлaт университети



Download 2,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/191
Sana06.07.2022
Hajmi2,95 Mb.
#744426
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   191
Bog'liq
нутқ ўс..

Keywords: Dientology, socio-psychological, sociological, social 
identity, competence, professional ethics. 
This article presents scientific considerations on the socio-
psychological foundations of improving the psychological 
training of medical personnel on the basis of medical 
deontology.Factors affecting the socio-psychological competence 
of medical personnel are also mentioned.
Мустақил 
Ўзбекистонимизда 
деонтологиянинг 
шаклланишига буюк алломаларимиз Хоразмий, Фарғоний, 
Исмоил ал Бухорий, Ат-Термизий, Абу Наср Фаробий, Абу 
Али ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Исмоил Журжоний, 
Марғиноний, Замахшарий, Махмуд Кошғарий ва бошка буюк 
олимларимиз ўзларининг яратган нодир асарлари билан катта 
таъсир кўрсатишди. Айникса Абу Али ибн Сино тиббиёт 
сохасидаги ўлмас асарлари билан Ўрта Осиёда тиббиётнинг 
шаклланишига ўзининг бебахо хиссасини кўшган. Абу Али 
ибн Сино яхшиликка олиб борувчи ахлок, коидаларини 
ривожлантиришга ёрдам берувчи тадбирлар оркали тарбияни 
изчил амалга ошириш мумкинлигини алоҳида кайд этади. 
Абу Али ибн Синонинг таъкидлашича, «Энг мухим ахлокий 
бойлик адолатдир». Ахлокий тушунчалар аклга, билимга 
асосланиши лозим. Лекин инсон канчалик билимдон ва олим 
бўлмасин ахлокий тамойилларга таянмаса, у одобсизлик ва 
ёмонликка йул кўяди. Ибн Сино ўзининг «Куш тили» асарида 


310 
иккиюзламачилик, Ёлғончи-лик, хоинлик каби иллатларни 
қоралайди. Инсон устидан ҳар кандай зуравонликни 
коралайди. Ибн Синонинг ёзишича, инсоннииг энг яхши 
фазилатларидан бири ўзининг ёмон ахлокий иллатларини 
англаб, уларни йўкотишга интилишидир. Унинг яхши 
хислатлари ичида бошқаларга эътибор ва ғамхурлик билан 
муносабатда бўлиш алохида ўрин тутади. Кимки ўз ахлокини 
тарбиялаш учун ўз олдига кўйган вазифасини бажариб, ўз 
хулкини тузатишга интилса, унга ҳеч нарса қўрқинчли эмас. 
Кимки ўз хатосини тузата олсагина, у бошқаларнинг 
тарбияси ҳакдиа гамхурлик қила олиши мумкин. 
Тиббиёт 
деонтологиясининг 
асосий 
вазифалари 
куйидагилардан иборат: 
-
тиббиёт 
ходимлари 
хулқ-атворининг 
даволаш 
самарадорлигини имкони борича оширишга каратилган 
тамойилларини ўрганиш. 
-
тиббий хизматдаги нокулай омилларга, ҳамшира ва врач 
фаолиятидаги зиддиятларга, патологик кўринишларга барҳам 
бериш. 
-
тиббиёт 
ходимлари 
билан 
беморлар 
ўртасида 
ўрнатиладиган ўзаро муносабатлар тизимини ўрганиш; 
-
замонавий тиббиёт ва бемор талабига жавоб бермайдиган 
тиббиёт хизматининг зарарли омилларини тугатиш. 
Тиббиёт ходими беморлар билан, ўз касбдошлари билан 
мулокотда сабр-чидамли, самимий хушмуомалада булиши, 
касбдошларига мехрибон бўлиши лозим. 
Бозор иқтисодиёти шароитида хусусий тиббий муассасалар 
пайдо бўла бошлади. Бу муассасалар беморларга пуллик 
хизмат кўрсатадилар. Хусусий тиббий муассасаларда хизмат 
қиладиган тиббиёт ходимлари фаолиятида деонтология 
масаласи айникса долзарб ҳисобланади. Чунки уларга 
бирламчи мурожаат қилган киши ушбу даргох,, унда хизмат 
кўрсатувчи ходимлар тўғрисида ўз фикр-мулохазаларини, 
6аҳоларини беришади. Шунинг учун ҳам уларнинг 
фаолиятида хушмуомалалик мухим ўрин эгаллайди. 
Хушмуомала— ички маданиятнинг ифодаланиш шакли, 
одамлар билан муомала 
килиш
шаклидир. Унинг негизини 
кишининг ўз кадр кимматини билиши ва Бошқаларии ҳурмат 


311 
қилиш хисси ташкил этади. Хушмуомала бошқа одамлар 
билан муносабатда ва оғирвазмин бўлишда, ўз иззатнафсини 
тия билишда, бошқаларнинг майл ва истакларига карши 
чикишлик, балки ҳурмат билан карашда ифодаланади. 
Одоб-хулк-атворнинг шартли равишда кабўл қилинган 
қоидаси бўлиб, у одамнинг жамоат орасида ўзини тута 
билишидан далолат беради. Бўларга онгли равишда амал 
қилган одам бошқаларни ҳурмат кила олади. Уларнинг истак 
хохишини тушуна олади. Одоб-хулқ-атвор борасидаги 
меъёрни хис қилиш демакдир. Бу хулк,-атвор меъёри 
кишилар билан муносабатда зийрак, эҳтиёткор ва эътиборли 
бўлишга, факат ўз нуқтаи назаридангина иш кўриб колмай, 
балки бошқа одамларнинг фикрини ҳисобга олиб иш кўришга 
асосланади. 
Тиббиёт ходими фаолиятидаги камчиликлардан бири бу 
тиббиёт ходимининг ўз вазифаларини механик бажаришидир. 
Бунда тиббиёт ходими ўзи билганча беморни парвариш 
қилиш билан шуғулланиб, 
ҳарорат 
ўлчаш, инъекция килиш, 
дори моддаларни таркатиш каби вазифаларни бажаради 
холос. Улар беморга психологик нуқтаи назардан эътибор 
бермайди. Унинг бемор билан мулокоти доираси чегараланнб 
колади.
Бу эса тиббиёт ходимлари билан бемор ўртасида 
совук, муносабатлар юзага келишига сабаб бўлади. Натижада 
тиббиёт 
ходимининг 
кўнгил 
сўрашни 
билмаслиги, 
эътиборсизлиги беморларнинг шикоят қилишларигача бориб 
етади. Хозирги замон тиббиётига «тиббиёт ходими социал-
психологик компетентлиги» тушунчаси кириб келди. Агар бу 
жараён таҳлил килинадиган бўлса, унинг ҳар бир боскичи 
бемор билан тиббиёт ходими ўртасидаги муносабатга бориб 
тақалади. Кўпгина ҳолларда тиббиёт ходимлари бу фазилатга 
эга бўлмайдилар ва бемор сирини бошқа беморларга 
етказадилар. Натижада бундай тиббиёт ходимларига бўлган 
ишонч йўколади. Беморларга ҳурмат билан мурожаат қилиш, 
уларга намунали хизмат кўрсатиш бемор билан тиббиёт 
ходими ўртасидаги муносабатни янада яхшилайди. Бунда 
беморни тушуниш, унга эътибор билан қараш ҳам ўзаро 
ишончни 
мустахкамлайди. 
Бунда 
беморнинг 
аклий 
ривожланганлиги, билимдонлиги ва шахсий фазилатларини 
тиббиёт ходими иш жараёнида ўрганиб бориши мухимдир. 


312 
Шундагина ҳар бир беморга индивидуал ёндошиш мумкин 
бўлади. Тиббиёт амалиётида турли тавсифдаги тиббиёт 
ходимларини учратиш мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, cоғлиқни сақлаш тизимида 
фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимлари учун қуйидаги 
амалий тавсиялар тақдим этилади. 
1. Суҳбат жараёнида суҳбатдошнинг ҳиссиёти, унинг 
кечинмаларини тушунишга қийналиш ҳолатлари безовта 
қилган 
шароитларда 
биринчи 
галда 
кузатувчанлик 
хусусиятини шакллантиришга мақсадга мувофиқ. Бунинг 
учун кинофильмларни томоша қилиб, унинг қаҳрамонлари 
тўғрисидаги тавсифини бошқа томошабинлар билан 
солиштириш орқали эришиши мумкин. 
2. Новербал хатти-ҳаракатларни баҳолаш учун ҳам худди шу 
сингари фаолиятни амалга ошириши ва фильмни овозсиз 
томоша қилиб, қаҳрамоннинг хатти-ҳаракатини баҳолаши 
муҳимдир. 
3. Тиббиёт ходимлари ўртасида мулоқотмандлик, шахснинг 
экапрессив ва новербал хатти-ҳаракатлари, муомала 
жараёнида ўз фикрларини назорат қилиши ва суҳбатдошнинг 
тинглашга доир социал тренинг ташкил этиши мақсадга 
мувофиқ. 
4. Тиббиёт ходимларига социал малакалар, социал перцепция 
ва суҳбатдошга таъсир кўрсатиш ҳамда бошқаришга доир 
психологик маърифат машғулотларини ташкил этиш 
муҳимдир. Юқоридагиларга асосланиб, мазкур бобда баён 
этилган илмий мушоҳадаларни умумлаштирган ҳолда 
тиббиёт ходимлари социал-психологик компетентликни 
ривожлантириш дастури ва уни тиббиёт ходимлари касбий 
фаолияти самарадорлига таъсири масаласини тадқиқ қилиш 
бўйича қуйидагилар аниқланди: 
Тиббиёт 
ходимларининг 
социал-психологик 
компетентлигини ривожлантириш аниқ назарий асосланган 
ва амалий режалаштирилган дастурга зарурат сезади. 
Социал-психологик компетентликнинг ривожлантириш 
дастури учун методологик асос сифатида хизмат қилувчи 
дастурларга таяниш мақсадга мувофиқ. 

Download 2,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish