233
ривожланишига таъсир кўрсатувчи тимсоллардан бири
сифатида гавдаланади.
Ойна инсониятнинг ақл
- заковати билан кашф
этилган ноёб қурилмадир. У кашф қилингунгача, одамлар
қиёфани акс эттирувчи табиий воситалардан, хусусан,
оқмас ҳавзаларнинг сувидан фойдаланишган. Бунинг учун
ҳатто махсус мармар ва шиша ҳовузлар қурилганлиги ҳам
маълум. Уларда чўмилиш тақиқланган ва фақат ташқи
кўринишни тартибга солиш учун фойдаланилган. Шунинг
учун халқ оғзаки ижодида ойнанинг келиб чиқиши сув
образи билан боғлаб талқин қилинади. Бу эътиқодий
қарашнинг излари, айниқса, сеҳрли эртакларда яқкол
сезилади. Эртак қаҳрамони кўпинча сеҳрли ойнадан
маълум жойни сувликка (дарё ёки кўлга)
айлантириш учун
магик восита сифатида фойдаланади. Ҳосил қилинган
сувлик эса қаҳрамонни қувиб, таъқиб қилиб келаётган рақиб
персонажнинг олдига тўсиқ бўлиб, магик ҳимоячи
вазифасини бажаради. Бу мотив жуда кўп сеҳрли
эртакларда учрайди. Жумладан, «Бойвачча ва пари» номли
ўзбек халқ эртагида ялмоғиздан қочиб келаётган эртак
қаҳрамонлари ёвуз кампир уларга етай-етай деб қолганида,
унинг йўлига ойна, қайчи, тароқни галма-гал ташлаб,
таъқибчидан халос бўладилар. Ташланган қайчидан
чангалзор, тароқдан қалин ўрмон, ойнадан эса катта бир дарё
пайдо бўлиб, ниҳоят, дарё ялмоғизни
домига тортади-ю,
эртак қаҳрамонлари ундан қутуладилар
3
.
Яна кечқурун ойнага, сувга қарамаслик тақиқи ҳам бор.
Шунингдек, аёлларга ҳайз кўрганда, ҳомиладорликда, янги
туққанда ойнага қараш тақиқланади. Чунки бу даврда
аёллар рамзий маънода нопок ҳисобланади.
Сеҳрли-фантастик эртакларда сув ости мамлакати, тоғ усти
(хусусан, Ёнар тоғ,
2
Кўҳиқоф
3
каби ғаройиб тоғларнинг эпик
тимсоли), ғорларнинг ичи, қудуқ туби ҳам ғаройиб
предметлар сақланадиган маконлардан саналади.
Бу эртакда сеҳрли тош сув ости мамлакатига йўл бошловчи
тилсим куч сифатида талқин қилинмоқда. Шу ўринда
3
Бойвачча ва пари эртаги // Ўзбек халк эртаклари. 2 жилдлик. 2-жилд. – Т.: “Фан”, 1996, 263-бет.
2
Гулиқаҳқаҳ пари. Ўзбек халқ фантастикаси. VI-китоб. – Тошкент: Ёш гвардия, 1988. –Б.35.
3
Само тулпори. Ўзбек халқ фантастикаси. V-китоб. – Тошкент: Ёш гвардия, 1987. –Б.107.
234
беихтиёр қадимги одамларнинг Яда тоши ёрдамида ёмғир
чақириш
маросимини
ўтказганликлари
ҳақидаги
маълумотлар ёдга тушади. Чунки бунда ҳам тош ва сув
образининг ўзаро боғланиши кўзга ташланади. Демак,
юқоридаги каби мотивларнинг
яратилишига шундай
тасаввур-тушунчалар мавжудлиги асос бўлганлигига шубҳа
йўқ қилич сув ва осмон стихияси билан боғлаб талқин
қилинади. Пичоқсоз уста уни олов билан сувнинг магик
хоссасидан фойдаланиб яратади. Шунинг учун уста ўзи
ясаган сеҳрли пичоқни “олов билан сувнинг ўғли” деб
таърифлайди. Аслида бу таъриф ҳаётий асосга эгадир.
Негаки, пичоқсоз усталар пичоқ ясаш учун даставвал бир
бўлак темирни (металлни) олиб, уни оловда яхшилаб
тоблайдилар. Шундай қилинса, унга ишлов бериш осон
кечади. Сўнгра ишлов берилган чўғдек
металл сувга солиб
совутилади. Кўриняптики, шу жонли реал ҳолат эртакда
пичоққа берилган таъриф орқали таъкидланмоқда.
Масалан, “Ёрилтош” эртагида сингилнинг ўз опаси сўзига
амал қилмай, тақиқланган кўлмакдан сув ичиб, кийикка
айланиши воқеаси шундай ҳикоя қилинади: “Бир жойда
кўлмак сув кўринибди. Бола:
сувни ичай деган экан, опаси:
ичма, бу кийикнинг ичадиган суви дебди. Бола: ичсам нима
бўлади? – дебди. Опаси: ичсанг кийик бўлиб қоласан, -
дебди. Укаси опасига (катта авлод вакили)нинг сўзига
кирмай шу сувдан ичган экан, кийик суратига кириб қолибди.
Чунки қадимги одам тасаввурида сув сеҳрли кучга эга деб
қаралган ва шу бос ҳар қандай сувни ичиш тақиқланган.
Аждодларимиз у ёки бу жонивор сувини ичган одамга ўша
сув орқали жониворнинг хусусиятлари ҳам ўтади, деб
ўйлаган. Ана шу каби қадимий тасаввур-тушунчалар мазкур
эртакда табу орқали ифода этилган.
Узукнинг ижтимоий-магик вазифа бажарганлигини халқ
орасида яшаб келаётган айрим урф-одатлар,
маросим
унсурлари мисолида янада чуқурроқ асослаш мумкин.
Жумладан, жанубий хоразмликлар янги туғилган чақалоқни
бойлик ва саломатлик рамзи сифатида ичига тупроқ, туз,
танга ва тилла ёки кумуш узук солинган сувга
чўмилтиришади. Жанубий Сурхондарёда эса “чилтон суви”
ичадиганларга, яъни момолар касби билан шуғулланиб,
235
аёллар ва болалар табобатига оид амалларни бажаришни ният
қилган хотин-қизларга ичига кул ва тилла узук солинган
махсус сув ичирилади. Буларнинг барчаси халқнинг узук
билан боғлиқ мифологик, фетишистик ва магик қарашларини
ўзида ифода этади.
Хуллас, олис ўтмишда аждодларимизнинг сув билан боғлиқ
бундай дастлабки тажрибалари ва тасаввурлари уларга
нисбатан ҳозирги муносабатларнинг шаклланишида ўзига
хос асос вазифасини ўтаган. Ўзбек халқ эртакларида сув ва
оловга эътиқод қадимдан шаклланган бўлиб, ҳамон давом этиб
келаётир.
Do'stlaringiz bilan baham: