1- савол. Ер шарининг шакли тўғрисида тушунча.
Эрамиздан 530 йил аввал Пифагор ерни шар шаклида деган эди. Лекин, шунга қарамасдан, ернинг шарсимонлиги фанда Магеллан саёҳати (1519-1523)дан кейингина тасдиқланди. XVII асрда Ньютон, Гюйгенс ернинг шар шаклида бўлишига шубҳа қилдилар ва уларнинг фикрича, ер ҳеч қачон суюқ ҳолатда бўлмаган ҳамда шар шаклига кирмаган, балки марказдан қочирма куч қонунига биноан ер эллипсоид шаклида бўлса керак деган фикрни майдонга ташладилар.
Охирги йилларда олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, ернинг юзаси маълум бўлган геометрик шаклларнинг бирортасига ҳам тўғри келмайди, у ўзига хос шаклга эга. Ер юзасини ўлчаш ҳам худди шундай фикрга олиб келади. Бу ўлчашлар натижасида ернинг ҳақиқатан ҳам эллипсоид шаклига яқинлиги аниқланди. Лекин унинг юзаси геометрия қоидаси жиҳатидан эллипсоид шаклига мос келмайди? Материкларнинг кўтарилганлиги, денгиз ва океанларнингг чўкканлиги ер юзасининг ўзига хос шаклга эга эканлигини кўрсатади. Янги маълумотларга кўра, ер меридианининг узунлиги 40008,548 кмни, экваторининг узунлиги эса 400075,704 кмни ташкил этади. Ернинг ўртача радиуси – 6371,221 кмга тенг. Ернинг сатҳи – 510 млн. км2. Ернинг ћажми – 108304 млн. км3. Ернинг массаси эса 5,96*1024 кг га тенг эканлиги аниқланган.
2- савол. Ер шарининг тузилиши тўғрисида тушунча.
.
Ернинг ички тузилишини ўрганиш катта илмий ва амалий аҳамиятга эга. Зилзилларни ўрганиш ернинг массасини ва зичлигини аниқлашга имкон беради. Шу билан бирга планетамизнинг концентрик қобиқлардан тузилганлиги ва унинг қуйидагилардан:ядро, оралиқ қобиқлар ва литосфера каби қатламлардан иборат эканлиги маълум бўлди.
300 км гача
Атмосфера
гидросфера
биосфера
ионосфера
стратосфера
тропосфера
35-70
км
литосфера гранитли кобик
базальт кобик
ядро
оралик
кобик
передатит кобик
(мантия)
50-70
км
900
км
2700
км
6371
км
. Геоид мураккаб шаклга эга,аммо бу шакл сфероидга, яъни Р0Р1Q эллипс (1-шакл) РР1 кичик ўқи атрофида айланишдан ҳосил бўлган эллипсоидга ўхшайди. Айланиш ўқи орқали ўтган текисликларнинг сфероид сиртини кесишдан ҳосил бўлган чизиқларга меридианлар дейилади: улар сфероидда эллипс кўринишида бўлади, айланиш ўқига перпендикуляр бўлган текисликларнинг кесишишидан ҳосил бўлган чизиқларга параллеллар дейилади. Улар доиралар шаклида бўлади. Текислиги сфероид марказидан ўтган параллелларга экватор дейилади.
Q1 1-шакл
P1
QQ1 – а ва PР1 – в чизиқларга (1-шакл ) сфероидининг катта ва кичик ярим ўқлари дейилади. D-экваторнинг радиуси, в-Ернинг айланиш ярим ўқи. Ер сфероидининг ўлчови мана шу ярим ўқларнинг узунликлари билан аниқланади. D= a-b/ Q кийматига сфероиднинг сикилиши дейилади. 1 меридиан ейининг узунлигини ҳисоблашга имкон берадиган градус улчашлар орқали а,в ва d қийматларини аниқлаш мумкин. Меридианнинг турли жойларида градус узунлигини билиб, Ер шаклини ва улчовини белгилаш мумкин.
P
b
O a Q
3- савол. Гидросфера тўғрисида маълумот.
Ернинг сув қатламига денгиз, океан, дарё сувлари ҳамда Арктика ва Антарктида материкларидаги музликлар киради. Гидроосфера сувлари билан ер ости сувлари узвий боғлиқдир. Гидросферанинг геосфералардан фарқи у ернингг (туташ қобиқларини ташкил эта олмаслигидадир. У ер юзасининг 70,8% ини, яъни 361 млн км2 майдони (ернинг қуруқлик қисми 29,2% ни, яъни 149 млн км2 майдонни ташкил этади) эгаллайди. Гидросфера қатлами ўзининг таркиб топган вақтидан буён сувларнинг айланма ҳаракатланиши билан характерланади. Гидросфера ерда ҳаётнинг пайдо бўлишига асосий омилдир.
4-савол. Литосфера тўғрисида маълумот.
Литосферадаги минераллар таркиби
кислород 48,8%
кремний – 27,3%
натрий – 26%
калий – 2,6%
алюминий – 8,7%
магний – 2,1%
темир – 5,1%
кальций – 3,6%
Do'stlaringiz bilan baham: |