ХУЛОСА
.................................................................................................
40
АДАБИЁТЛАР
......................................................................................
41
ИЛОВА
...................................................................................................
42
4
КИРИШ
Ҳозирги кунда бозор иқтисодиёти шароитида олий таълимнинг
долзарб вазифаларидан бири сифатида- меҳнат бозорида рақобатбардош
бўлган ва ўз устида мустақил ишлаш қобилиятига эга бўлган ижодкор
шахсни шакллантириш ва ташаббускор фаолият олиб боришга қодир бўлган
мутахассисни тайёрлаш вазифалари белгилаб берилган. Замонавий шароитда
тайёр билимларни ўқитувчидан талабага етказиш тизими, бундай
вазифаларнинг ечимини таъминлаб бермайди. Талаба пассив билимлар
истеъмолчисидан билимларни мустақил равишда ахборот маънбаларидан
эгаллай оладиган шахсга айланиши лозим. Бу борада таълим муассасаларида
фанлар бўйича талабаларнинг мустақил ишларини самарали ташкил этиш
муҳим аҳамият касб этади.
Чунки, мустақил иш талабада таълим йўналиши бўйича малака
талабларида белгиланган умуммаданий ва касбий компетентликни
шакллантиришга ва профессионал фаолиятини мувоффақиятли олиб бориши
учун чуқур билим ва малакаларни эгаллашга хизмат қилади. Бу борада
фанлар бўйича мустақил ишларни компетентли ёндошув принциплари
асосида ташкил этиш орқали билимларни эгаллашнинг фаол методларига
ўтиш, талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг
имкониятларини ҳамда бўлажак касбий фаолиятидан келиб чиққан ҳолда
жамоавий ўқитишдан индивидуал ўқитишга ўтиш имкониятларини
яратилади.
“Мехатроникада бошқаришнинг компьютер технологиялари” фани
“Технологик
жараёнларни
бошқаришнинг
ахборот-коммуникация
тизимлари” таълим йўналиши учун базавий фан бўлиб ҳисобланади. Ушбу
фан бизни ўраб турган дунё, турли хил объектлардан иборат эканлиги ва улар
ахборотларни қабул қилиш-узатиш жараёнлари орқали ўзаро алоқада
эканлигини ҳамда доимий ахборотни қайта ишлаш ва сақлаш билан машғул
эканлиги хусусидаги тасоввурларни шакллантиради. Шунинг учун ушбу
фаннинг асосини “дастур“, “тизим”, “прототип” каби категориялар ташкил
этади.
Талабалар
“Мехатроникада
бошқаришнинг
компьютер
технологиялари” фанини ўрганиш жараёнида қуйидагиларни ўзлаштириши
лозим:
-
“Мехатроникада бошқаришнинг компьютер технологиялари” фанини
ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида
бажариш учун талаба технологик жараёнлар ишлаб чиқариш
корхоналарида
мавжуд
технологик
жараёнларни
бошқаришда
қўлланиладиган
ахборот-коммуникация
тизимлари
ҳамда
уларда
қўлланиладиган дастурлани таснифи, уларнинг тузилиши ва ишлаш
тамойиллари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
5
- замовнавий дастурлаш тиллари базасида қўлланиладиган технологиялар:
цикллар, массивлар, файллар, кластерлар, ҳодисалар, ўзагрувчилар ва
бошқа технологияларни қўллаган ҳолда технологик жараёнларни
бошқаришда қўлланиладиган дастурларни яратиш бўйича малакаларга эга
бўлиши;
- дачиклар, микроконтроллерлар ва дастурлар ўртасида алоқани таъминлаш;
ахборот-коммуникация тизимлари ёрдамида технологик жараёнларни
бошқаришда қўлланиладиган дастурларни қўллаш ва яратиш кўникмаларига
эга бўлиши керак.
Табиийки, фан бўйича катта ҳажмдаги билимларни ва барча ўқув
материалларни аудиторияда эгаллаш имкониятлари йўқ. Шунинг учун ўқув
материалларнинг бир қисми мустақил ўзлаштирилиш учун белгилаб
берилади. Фанни ўзлаштиришда таълимни бундай ташкил этилиши бир
томондан талаба томонидан ўқув материалини мустақил ўзлаштириш
имконини берса, иккинчи томондан талаба ўзини бутун умр мобайнида
узлуксиз билим олишга тайёрлайди.
Мазкур услубий кўрсатмаларнинг асосий мақсади “Мехатроникада
бошқаришнинг компьютер технологиялари” фанини ўзлаштириш жараёнида
талабаларнинг мустақил ишларини самарали ташкил этишни ва бошқаришни
таъминлашдир. Услубий кўрсатмалар мазкур йўналишнинг малака
талабларида белгиланган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда
тайёрланган ва фанни чуқур ўзлаштиришга йўналтирилган.
6
Do'stlaringiz bilan baham: |