БУХОРО МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
«КЕЛИШИЛДИ»
Ўзбекистон Республикаси
Олий ва Ўрта махсус таълим вазири
_____________ И.У.Мажидов
«____» «___________» 2020 йил
|
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Бухоро муҳандислик-технология институти ректори
проф. Н.Р.Баракаев
________________________
«____» «________» 2020 йил
|
5А 310701 – «Электр механикаси»
мутахассислиги бўйича махсус фанлардан магистратурага кириш синовлари
ДАСТУРИ
БУХОРО – 2020
Дастур Олий таълимнинг «Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари» таълим йўналишида ўтилган фанлар, шу жумладан, “Электр машиналари”, “Умумсаноат андозавий механизмларни АЭЮлари " ва “Электр механик тизимлар ва комплексларни бошқариш”, “Комплект электр юритмалар ва уларни созлаш” фанлар мажмуасини ўзида акс эттирган.
Мазкур дастур 5А 310701 – «Электр механикаси» мутахассислиги бўйича махсус фанлардан магистратурага кириш синовларини топширувчиларга мўлжалланган.
Дастур “Электр механикаси ва технологиялари” кафедраси йиғилишида муҳокама қилинган ва институт ўқув-услубий кенгашига тавсия этилган (№21-сонли «29» «июн» 2020 йил).
Ушбу дастур институтнинг 2020 йил __________№ -сонли кенгаш баённомаси билан тасдиқланган.
Ўқув ишлари бўйича проректор доц.Ш.М. Ходжиев
Кафедра мудири доц.Хафизов И.И.
Тузувчилар:
|
И.И.Хафизов -«Электр механикаси ва технологиялари» кафедраси мудири, ф-м.ф.н., доцент.
Д.А.Рахматов - «Электр механикаси ва технологиялари» кафедраси доценти, т.ф.н.
|
Тақризчилар:
|
Н.Н. Садуллаев – Бух. МТИ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор, техника фанлари доктори, профессор.
Ш.В.Қурбонов – Бухоро “ҲЭТК” АЖ ОДХ бўлими бошлиғи
|
Кириш
Ҳозирги вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда.
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида:
Аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган ҳҳамда қуйидагиларни назарда тутадиган 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожланти-ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланган.
Хозирги кунда Республика энергетика саноати халқ хўжалигининг устувор тармоқларидан бири ҳҳисобланади. Бизнинг халқ хўжалигимиз мустаҳкам энергетика базасига эга бўлиши учун Президентимиз Ш.М.Мирзиев қуйидаги асосий стратегик вазифаларни белгилаб берди:
юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш;
иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳҳамда маҳсулот ва хизматлар бозорида монополияни босқичма-босқич камайтириш;
принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш;
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш сиёсатини давом эттириш ҳҳамда, энг аввало, истеъмол товарлар ва бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босиш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш;
иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш;
фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этиш;
хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало, уларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш; экспорт фаолиятини либераллаштириш ва соддалаштириш, экспорт таркибини ва географиясини диверсификация қилиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва сафарбар этиш.
Инвестиция муҳитини такомиллаштириш, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш ва шу каби бир қатор масалалар.
Ушбу устувор вазифани бажаришда юқори билимли илмий-педагогик фаолиятларни бажара оладиган мутахассисларни тайёрлаш, уларни иқтисодиётнинг турли энергетика соҳасига кенг сафарбар этиш асосий вазифа бўлиб ҳҳисобланади.
Дастурда «Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари» таълим йўналиши мутахассисларини тайёрлаш ишчи ўқув режаларидаги “Электр машиналари”, “Умумсаноат андозавий механизмларни АЭЮлари " ва “Электр механик тизимлар ва комплексларни бошқариш”, “Комплект электр юритмалар ва уларни созлаш” фанларини ўз ичига қамраб олади.
«Электр механикаси» мутахассислиги бўйича магистрлик даражасини олиш учун 2 ўқув йилидан иборат муддатда электр механиканинг назарий, амалий, ташкилий ва бошқа жиҳатлари бўйича чуқур билимга эга бўлишлари, лойиҳаларни бошқариш, ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш, фавқулодда содир бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарларни таҳлил қилиш, лойиҳа командасини бошқариш қобилиятига эга бўлишлари лозим бўлган кадрларни танлаш мақсадида кириш синовлари дастури ишлаб чиқилган.
Айнан шу мақсадлар «Электр механикаси» мутахассислиги бўйича магистратурага кириш ва ундан ушбу мутахассислик бўйича чуқур билимларни олиш талабини қўймоқда.
«Электр механикаси» мутахассислиги бўйича магистратурага киришга иштиёқи бўлганларга “Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари” йўналишида ўтилган фанлардан қуйидаги тушунчаларга эга бўлиши, саволларга жавоб бера олиш ва амалий топшириқ ҳҳамда муаммоли вазиятларни еча олиши талаб қилинади.
5А 310701 – «Электр механикаси»
Do'stlaringiz bilan baham: |