Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик-тeхнология институти



Download 0,78 Mb.
bet1/6
Sana21.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#44085
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ашурова ректиф колонна 50 тс


ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА-МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО МУҲАНДИСЛИК-ТEХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
“МАГИСТРАТУРА” БЎЛИМИ
“НEФТ-ГАЗКИМЁ САНОАТИ ТEХНОЛОГИЯСИ” КАФEДРАСИ

“Кимё саноати махсус жиҳозларининг конструкцияси, ҳисоби ва лойиҳалаш асослари” ФАНИДАН


КУРС ЛОЙИҲАСИ

Мавзу: Нефтни бирламчи ҳайдаш қурилмаси ректификацион колоннасини ҳисоблаш ва лойиҳасини ишлаб чиқиш




БАЖАРДИ:




М3-18 КНГТ гуруҳ магистранти







Ашурова










ҚАБУЛ ҚИЛДИ




Жумаев Қ. К.

Бухоро – 2019 й.



МУНДАРИЖА






БЎЛИМЛАР НОМЛАНИШИ

бет

1

2

3




Кириш




1.

Ректификацион колонналарнинг асосий русумлари




1.1

Колоннали ускуналарни синфлаш





1.2

Тарелкали колонналар




1.3

Насадкали колонналар




2

Хисоблаш кисми




3

Ташкилий қисм
Колонналарни ишлатиш







Хулоса







Фойдаланилган адабиётлар рўйхати




Кириш
Республикамизнинг нефт-газ саноати халқ хўжалигининг асосий звеноси бўлиб, муҳим энергетика базаси ҳисобланади. Республикамиз мустақил бўлгандан кейин нефт-газ саноатини ривожлантиришга катта аҳамият берилди. Илгариги ўз ҳолича иш юритувчи нефт, газ, нефт ва газни қайта ишлаш тармоқлари ягона тармоқ - “Узбекнефтгаз” миллий холдинг корпорациясига бирлаштирилди. Бу корпорациянинг таркибида нефт ва газни кайта ишлаш бўйича учта йирик корхона ишлаб турипти. Булар: “Ўзнефтни қайта ишлаш” давлат санаоат бирлашмаси, Шўртон ва Муборакдаги газни қайта ишлаш заводлари. “Ўзбекнефтмаҳсулот” акциядорлик бирлашмаси таркибига Фарғона, Олти Ариқ ва Бухородаги нефтни кайта ишлаш заводлари киради. Шўртон газни қайта ишалш заводининг яқинида газни кимёвий усул билан қайта ишлаш комплекси қурилди. Бу комплекс газдан полиэтилен, полимербензин ва шу каби махсулотларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган.


Бу корхоналар учун хомашё: нефт, газ конденсати ва табиий газ ҳисобланади. газ конденсатининг кимёвий таркиби нефтнинг кимёвий таркибига ўхшаш бўлиб, фақат қайнаш температурасининг охири билан фарқланади /газ конденсати нефтга караганда бирмунча енгил хисобланади/. Шу сабабли газ конденсати ва нефтлар бир хил қурилмаларда қайта ишланади.
Нефт ва газ конденсатини кайта ишлаш икки хил йўналишда амалга оширилади. Биринчиси ёқилғи-ёқилғи йўналиши. Бунда нефт ва газ конденсатини атмосфера босимининг 3600С гача қиздириб, улардан бензин, керосин ва дизел ёқилғиси фракцияларини ажратиб олинади. қолган оғир қисми-мазутни каталитик крекинг, термик крекинг ёки гидрокрекинг қурилмаларига берилиб, қўшимча равишда бензин, керосин ва дизел ёқилғиси олинади.
Иккинчи йўналиш-ёқилғи-мойлар олиш йўналишидир. Бу йўналишда нефт ва газконденсатидан енгил фракциялар олингандан сўнг, қолдиқ -қисми мазутни вакуум остида ишловчи қурилмаларда турли фракцияларга ажратилиб улардан ҳар хил нефт мойлари олинади.
Олти-Ариқ нефтни қайта ишлаш заводи 1906-йилда илк бор ишга туширилган. Бунда нефт махсус қубларда ҳайдалар эди. 1917 -йилда қублар технологик қурилмаларга алмаштирилди. Кейинчалик технологик қурилмалар такомиллаштирилди. 1950-60-йилларда эски курилмалар замонавий технологик қурилмалар билан алмаштирилди. Ҳозир заводда 7-та технологик қурилма мавжуд бўлиб, завод ёқилги-ёқилғи йўналиши билан ишлайди. Бу ерда оғир қолдиқ-мазут термик крекинг қурилмасига берилиб. енгил фракциялар ва термик қолдиқ олинади.
Фарғона шаҳридаги нефтни кайта ишлаш заводи 1959 йилда ишга туширилган. Завод ёқилғи мой йўналишида ишлайди. Енгил фракциялар ажратиб олингандан сўнг, оғир қолдиқ мазут вакуум шароитида ишлайдиган қурилмаларда ҳар хил фракцияларга ажратилади. Ҳар қайси фракция алоҳида-алоҳида тозаланиб, улардан турли хил мойлар олинади. Ҳозирги заводда 30 дан ортик технологик курилмалар ишлаб турипти.
Заводда илк бор йилига 600 минг тонна нефтни ҳайдайдиган АВТ қурилмаси ишга туширилган, кейинчалик яна бирнечта АВТ қурилмалари фойдаланишга топширилди. 1965-68 йилларда йилига 300 ва 600 минг тонна бензинни риформинг этувчи қурилмалар ишга туширилди.
Заводда Марказий Осиёда ягона мой ишлаб чиқарувчи блок қурилган. Йилига 500 т турли хилдаги мойлар тайёрланади. Республикамиз халқ хўжалиги тармокларини зарур мой маҳсулотлари билан тўла таъминланади.
Каталитик риформинг қурилмаларида АП-56, АП-64 маркали алюмоплатина катализаторлари иштирокида бензинни октан сони кўтарилар эди. 1995-97 йилларда ЛЧ 35/11-600 қурилмаси франциянинг “Прокатализ” фирмаси билан ҳамкорликда қайтадан таъмирланди. Алюмоплатина катализаторини ўрнига, таркибига рений ва бошка металлар қушилган Н-582 ва Н-482 маркали катализаторлар жойланди. қурилманинг гидроочистка блокига яъни бензинни олтингугуртли бирикмалардан тозалаш учун алюмокобальт-молибден катализатори ўрнига НК-306 катализатори жойланди. Бунинг натижасида завод таркибига тетраэтилсвинец /ТЭС/ қўшилмаган турли хил юқори октан сонли экологик тоза автомобил бензинларини ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлди.
Заводда дизел ёқилғисини гидрочистка этадиган қурилма йўқ эди. 1997-99 йилларда Япониянинг “Мицуи энд Ко, ЛТД” ва “Тойо Инжиниринг Корпорейшин” фирмалари билан хамкорликда янги қурилма ишга туширилди. Ҳозир завод камолтингугуртли экологик тоза дизел ёқилғиси ишлаб чиқмоқда.
1995-97 йилларда Бухоро шаҳрининг яқинида йилига 2,5 млн.т газ-конденсатини қайта ишлайдиган завод қурилиб, ишга туширилди. Бу заводнинг технологик қисмини Франциянинг “ТЕКНИП” фирмаси қуриб берди.
Заводда газ конденсатидан бензин, керосин, дизел ёқилғисини ҳайдаб олиш қурилмаси, бензинни каталитик риформинг этувчи, керосин фракциясини меркаптанлардан тозаловчи, дизелеқилғиси фракциясини олтингугурт бирикмаларидан тозаловчи технологик қурилмалар ва бу технологик қурилмаларни чиқиндиларини қайта ишловчи, шу қаторда бир нечта ёрамчи қурилмалар бор. Бу қурилмалар энг янги замонавий технологиялар билан таъминланган.
Завод юқори сифатли махсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Таркибига тетраэтилсвинец /ТЭС/ қўшилмаган бензин, сифатли керосин ва камолтингугуртли дизел ёқилғиси тайёрлайди.
Ҳозирги кунда юқоридаги заводларда дунё стандартига жавоб берувчи нефт махсулотлари ишлаб чиқарилмокда. Бу заводлар Республикамиз халқ хўжалигини ҳамма тармоқларини нефт махсулотлари билан тула таъминламоқда.
Юқорида эслатиб ўтганимиздек Республикамизда иккита йирик табиий газни қайта ишлаш заводлари ва газни кимёвий қайта ишлаш комплекси мавжуд. Муборак газни кайта ишлаш заводда табиий газларни олтингугурт бирикмаларидан (асосан Н2Sдан) тозаловчи, газларни қуйи температурада совутиб сув ва газ конденсати томчиларидан тозаловчи, нордон газлардан олтингугурт ишлаб чиқарувчи, газ конденсантини тиндирувчи технологик қурилмалар ишлаб турибти. Олтингугурт ишлаб чиқарувчи қурилмани чиқинди газларни кайта ишлаб, унинг таркибидаги H2S газидан қўшимча миқдорда олтингугурт олувчи “Сульферин” қурилмаси ишга тушиши билан атмосферага чиқиб кетаётган газларни таркиби тозаланади. Шундай қилиб, Муборак газни қайта ишловчи завод Халқ хўжалигини товар табиий гази, тоза олтингугурт ва тиндирилган газ конденсанти билан таъминлайди.
Шўртон газни қайта ишлаш заводи асосан Камолтингўгуртли табиий газни қайта ишлашга мўлжалланган. Бу заводда табий газни совитиб қуйи температурада сув ва газ конденсат томчиларидан тозаловчи; цеолитлар ва абсорбентлар ёрдамида олтингугурт бирикмаларидан (асосан Н2S) тозаловчи; нордон газлардан олтингугурт ишлаб чиқарувчи; газ конденсанти тиндирувчи; табиий газдан қуйи температурада пропан-бутан фракциясини ажратиб олувчи технологик қурилмалар ишлаб турибди.
Ҳозирги вақтда, Шўртон газни қайта ишлаш заводининг яқинида янги замонавий газ- кимё комплекс ишлаб турибди. Бу комплексни “ АББ Луммус Глобал” компанияси билан ҳамкорликда қурилди. Бу комплексда табиий газни олтингугуртли бирикмалардан (асосан Н2S газидан) абсорбентлар ёрдамида тозаловчи; табиий газни совитиб қуйи температурада сув ва газ конденсати томчиларидан тозаловчи; газни метан, этан ва пропан - бутан фракцияларига ажратувчи; этан фракциясини пиролиз қурилмасига берилиб, асосан этилен олувчи; этилендан полиэтилен махсулотларини олувчи қурилмаларни ўз ичига олган. Заводнинг қуввати йилига 125 минг тонна полиэтилен ишлаб чиқариш мўлжалланган бўлиб шундан 45 минг тоннаси қўшни давлатларда (асосан қозоғистон, қирғизистон ва Туркманистон) сотилмоқда.
Шундан қилиб Республикамизнинг «Ўзбекнефтгаз» холдинг шаклидаги миллий корпорациясининг корхоналари мамлакатимизнинг халқ хўжалиги тармоқларини сифатли нефт ва газ махсулотлари билан тўла таъминламоқда. Четдан бу махсулотлар олиб келинмайди.
Юқорида нефт ва газ конденсатини бир хил технологик қурилмаларда кайта ишланади деб ўтган эдик. Шу сабабли биз Фағона нефтни қайта ишлаш заводининг асоссий технологик қурилмаларини иши билан танишиб чиқамиз.
Заводга келган нефт махсус қурилмаларда таркибидаги майда сув томчиларидан тозаланади, шу вақтда сувда эриган тузлар ҳам чиқиб кетади. Сув ва туздан тозаланган нефт иссиқлик алмаштирувчи аппаратларида 2000С гача иситилиб, ректификация каллоннасига берилади. Бу калоннанинг тепа қисмидан нефтни таркибидаги 2000С гача қайнаб чиқадиган фракцияси, яъни бензин фракциясининг буғлари ажралиб чиқади. Уларни совитиш системасига юборилади. қисман бензиндан тозаланган нефт атмосфера босимида 360 градусгача қиздирилиб ректификация каллоннасига берилади. Калоннага нефт буғ ва суюқлик ҳолида келади. Буғлар калоннанинг тепа қисмига кўтарилиб ҳар хил фракцияларга ажратилади. Тепа қисмидан бензин буғлари ён қисмидан керосин ва дизел ёқилғиси фракциялари олинади. Калоннанинг тагидан суюқ қолдиқ мазут олинади. Олтиариқдаги заводда мазутни термик крекнинг жараёнига берилиб, мазутдан қўшимча равишда енгил фракциялари олинади. Фарғонада эса, мазут вакуум шароитида ишлайдиган печда 460-4800 градусгача қиздирилиб, ректификация калоннасида турли мой фракцияларга ажратилади. Калоннанинг остидан қолдиқ қисми - гудрон олинади. Гудронни махсус қурилмага берилиб, бу ерда суюқ пропан ёрдамида суюқ ва қаттиқ қисмга ажратилади. Суюқ қисми мой фракцияси дейилади, қаттиқ қисми эса битум олиш цехига юборилади.
Маълумки, нефтдан тўғридан-тўғри олинган фракцияларни ва нефтдан ажратилиб чиққан газларни халқ хўжалигида ишлатиб бўлмайди. Буларни товар махсулот холига келтириш учун махсус қурилмаларда қайтадан ишлаш керак.
Нефтдан олинган бензин фракциясини октан сони 55-60 га тенг бўлиб уни автомобилларда ёқилғи сифатида ишлатиб бўлмайди. Бензинни каталитик риформинг қурилмаларида октан сонини 80 – 99гача оширилиб, ундан сифатли 80 ва 93 бензин махсулоти олинади.
Нефтдан олинган керосин ва дизел ёқилғиси фракцияларини таркибида олтингугурт бирикмалари кўп бўлади. Уларни гидрочистка жароёнига берилиб меркаптанлар ва бошка бирикмалардан тозаланади.
Вакуум шароитида ишлайдиган калоннадан олинадиган мой фракцияларини, ҳар қайсисининг алоҳида алохида қайта ишланилади. Биринчи навбатда уларни таркибидаги оғир ароматик углеводородлар ва смоласимон бирикмалар ажратиб олинади. Кейин юқори молекулали қаттиқ парафинлар ажратиб олинади. Қолган суюқ қисмидан турли хил мойлар тайёрланади.
Ажратиб олинган оғир ароматик углеводородлар кокслаш жараёнига берилади.
Ҳозирги пайтда Республикамиз ривожланишининг устувор йўналишларидан бири иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш, экспортга йўналтирилган ва маҳаллийлаштирилган ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, жаҳон стандартларига жавоб берадиган якуний маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш мақсадида замонавий, мослашувчан технологияларни кенг жорий қилиш жараёнларини амалга ошириш ҳисобланади.
Технологик қурилмалар қувватларининг аҳамиятли даражада ўсиши ташқи ва ички энергия ресурсларидан оптимал фойдаланиш билан боғлиқ қатор масалаларни юзага келишини белгилайди. Шунинг учун ҳам, амалдаги жиҳозларни такомиллаштириш ва янгиларини лойиҳалашда асосий эътибор технологик ва конструктив параметрларни ҳисоблашнинг аниқ усулларини ишлаб чиқишга қаратилади.
Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: “Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз”.
Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида “таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш”га алоҳида эътибор қаратилган.


Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish