Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бобур номидаги Андижон Давлат университети


Ўзбекистонда қайта қуриш ва миллий уйғонишнинг янги давридаги сиёсий қатағон. «Пахта иши», «Ўзбеклар иши»



Download 31,81 Mb.
bet65/94
Sana25.02.2022
Hajmi31,81 Mb.
#275420
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   94
Bog'liq
Қатоғонлик сиёсати бакалавр

Ўзбекистонда қайта қуриш ва миллий уйғонишнинг янги давридаги сиёсий қатағон. «Пахта иши», «Ўзбеклар иши»

Мазкур мавзуни талабаларга тушунтириш ва уларда бу соҳада билим шакллантириш учун асосий манба ва материал сифатида союиқ президентимиз И.А.Каримовнинг қатор нутқ, мақола ва асарларида совет империяси даврида Ўзбекистон ва унинг халқи мустамлакачилик сиртмоғида яшаган, вақти-вақти билан турли хил сиёсий, мафкуравий айбларни ниқоб қилиб қўллаган қатағон сиёсатнинг моҳиятини очиб бериш зарур. Бунда юртбошимизнинг айбсиз қатағон қурбонларини реабилитация қилишдаги хизматларини таъкидлаб ўтиш лозим.


Шунингдек, Республикадаги «Ўзбекистон овози», «Халқ сўзи», «Ҳуррият» газеталари, «Шарқ юлдузи», «Фан ва турмуш», «Мулоқот», «Жамият ва бошқарув» журналларида эълон этилган мақолалардан ҳам фойдаланиш лозим.
Асосий манбалар сифатида 2003 йили «Академия» нашриётидан чиққан Алишер Азизхўжаевнинг «Чин ўзбек иши» китобидан, 2004 йили «Андижон нашриёт-матбаа» очиқ акциядорлик жамияти чоп этган Рустамбек Шамсутдинов ва Шоди Каримовнинг «Ўзбекистон тарихидан материаллар» (Учинчи китобнинг) 597-607-бетларидаги матнлардан фойдаланишни тавсия этамиз. Шунингдек, 2007 йил августида «Ҳуррият»да эълон қилинган Хабибулло Олимжоновнинг «Доҳийлар ва иблислар ёки «Пахта иши», «Ўзбеклар иши» кампаниясини ким бошлаб ким тугатгани бу сўнгги қатағон миллат бошига қандай кулфатлар солгани тўғрисидаги эслов» номли мақола ҳам диққатга сазовордир.
Қатағонликнинг навбатдаги янги босқичи 80-йилларга тўғри келади. Бу қатағонлик компартия ва советлар ҳукуматининг яна бир навбатдаги найранги бўлиб, «ўзбек иши», «пахта иши», «ўзбек мафияси», «қўшиб ёзиш» каби изоҳли луғатимизга мустамлакачилар томонидан киритилган янги сўзлар билан боғлиқ. Бу «иш» аслида 80-йилларда Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик Қўмитаси (ДХҚ)нинг раиси бўлиб ишлаган армани миллатига мансуб Мелкумов билан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетнинг биринчи котиби Шароф Рашидов ўртасидаги ўзаро келишмовчиликдан чиққанига алоҳида урғу бериш керак.
Бундан ташқари «Пахта иши», «Қўшиб ёзишлар» масаласи аслида 1983 йили бошланган, бунда ўша вақтда республиканинг биринчи раҳбари Иномжон Усмонхўжаевнинг Марказдан Ўзбекистонга кадрлар билан «ёрдам бериш»ни сўраб қилган мурожаатидан сўнг бу иш авж олганини таъкидлаш керак.
Ўзбекистонга Марказдан келган «Кадрлар десанти»нинг халқимиз, ватанимиз бошига солган кулфатларини очиб ташлаш керак. Фақат прокуратура соҳаси бўйича Ўзбекистонга ташланган бу «социалистик десант»нинг сони 100 дан ортиқ эди. Деярли барча областлар прокурорлари ва ҳатто Тошкент шаҳар прокурори ўша «десантчи»лардан қўйилди. Кейинчалик район прокурорлари лавозимига улардан қўйилди.
Ички ишлар вазирлиги таркибида 27 бошқарма ва бўлимдан бор-йўғи иккитасигина ўзбек бошқарган. У ҳам бўлса хўжалик ва тиббиёт бошқармалари эди.1 бундай ҳолатни партия органларида райком котиблари «десантчи»лардан қўйилди.
«Ўзбеклар иши», «пахта иши» бўйича қанча одамларнинг қамоққа олинганлиги тўғрисида турлича маълумотларбор. Баъзи манбаларда 22 минг, бошқасида 30 минг, ҳатто 48 минг одам ҳибсга олинганлиги кўрсатилган.
И.Усмонхўжаев республикада қўшиб ёзиш ва порахўрлик авж олиб кетганлиги туфайли 23 минг киши қамоққа олингани мақталиб айтган эди. Комфирқанинг қўғирчоқ, итоаткор раҳбари И.Усмонхўжаев УзКП Мкнинг IV пленумида сўзлаб «1986 йилда раҳбар ҳодимларидан салкам 750 киши, шу жумладан 8 обком секретари, район, шаҳар партия комитетларининг 10 секретари. Шаҳар ва район ижроия комитетларининг 40 раиси, министрлар ва идораларнинг 18 раҳбарини алмаштирилганлиги билан кўкрак керган эди.
Инсонийлик қиёфасини йўқотган Гдлян бошлиқ ваҳшийлар гуруҳи маҳбусларни сўроқ қилиш давомида ҳатто фашистлар ҳам етти ухлаб тушига кирмаган даҳшатли. Энг қалтис ва таъсирли усулларни ишга солганларини мисоллар билан фош этиш керак. Булар тингловчиларда ўша қатағоннинг ташкилотчиларига ва ижрочиларига нисбатан нафрат уйғотади, уларда мустақиллик берган эркинлик, озодлик. Тинч-фаровон ҳаётга шукур қилиш туйғусини шакллантиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон КП МК биринчи котиби Р.Н.Нишоновдан иқтибос келтириб. Ўзбекистон тақдири, миллат ва халқ тақдири унинг қўлига ишониб топширилган мамлакатнинг биринчи одами қандай разиллик, қабихликка борганини очиб ташлаш керак. Бу билан «Ўзбекистон иши» Москванинг топшириғи ва кўргазмаси билан амалга оширилган бўлсада, унинг асосий жаҳолат изи ва ўзаги Ўзбекистоннинг ўзида бўлганлигини аниқ исботлаб бериш мумкин бўлади. Бу ўринда шоир Султон Акбарийнинг «Қатағон» достонидан мана бу мисраларни келтириш мумкин:
Миллатчи дедилар сайроқ қушни,
Патриот дедилар ватанфурушни.
Феодал дедилар қизил чўлни.
Пролетар дедилар қулни.
Пантуркист дедилар туғма сўзни
Марксист дедилар ола кўзни.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов: «Ўзбекистон жамоатчилиги ўзининг энг яқин тарихидаги Горбачёв, Лигачёв командаси халқни жиловда тутиб туриш, Унинг ўсиб келаётган милий ва сиёсий онгни бўғиш ниятида «пахта иши», «ўзбеклар иши» деб аталмиш туҳматларни тўқиб чиқарган, биз ўзбекларга турли-туман шармандали тамғалар ёпиштирилган фожеали сақифаларни ҳеч қачон унутмайди»1 деган эди.
Ҳуллас, Ватанимиз ўтмишининг совет салтанати даври. Ҳусусан 80-йиллардаги қатағонлик йиллари дардли, аламли ва мотамсаро воқеаларга тўла халқимизнинг миллат сифатида қадди букилган, хўрланган ва оёқости қилинган давридир. Келажакдан умиди бўлган инсон ва миллат сифатида яшайман деган авлодларимиз тарихимизнинг яқин ўтмишидаги аччиқ сабоқларидан ҳаётий ҳулосалар чиқармоқлари ҳам қарз, ҳам фарздир.



Download 31,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish