Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Магистрлик диссертация мавзусининг долзарблиги



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/36
Sana21.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#60365
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
polietilenning qijin yonuvchanligini oshirishda antiperen nano zarrachalarning sinergizm tasirini organish

Магистрлик диссертация мавзусининг долзарблиги: 
Полимерлардан буйим таёрлашдан аввал уларга технологик жараён ва 
экологик талабларга жавоб берадиган полимерларни табиатига мос, буйимни 
тури ва сифатларига тўғри келадиган турли қўшимчалар киритилади. 
Полимерларни зичлаштириш, экструзиялаш, яни ситиб чиқариш, босим 
остида қуйиш каби усулларда қайта ишлашда уларга қўшимчалар, ёрдамчи 
моддалар ва баъзида бошқа полимерлар ҳам қўшилади. Бундай аралашмалар 
полимер композицион материаллар (ПКМ) деб аталади, ва улар полимер 
материалларнинг янги катта синфини ташкил қилади. Бу аралашмалар икки
ёки кўп фазали системалар бўлиб, ўз таркибида асосий ёки узлуксиз фаза 


сифатида органик полимерларни тутади. Бошқа фаза тўлдирувчини ташкил 
қилади. Ҳозирги замон амалиёти полимер комозицион материалларни 
аввалги ан-анавий материалларга нисбатан арзонлигини кўрсатмоқда. 
Транспорт ва энергетикада қўлланиладиган материалларнинг метал қисмини 
ПКМларга алмаштириш уларни енгиллаштиришга, ёқилғи ва электир 
энергиясини тежашга ёрдам беради. ПКМларни машинасозликда, техникада 
электир-энергияси ва бошқа соҳаларда қўллаш кўпгина танқис металлар: 
титан, кобальт, никел, хром, молебден, вольфрамларни тежашга ва ишлаб 
чиқариш жараёни босқичларини камайтиришга, материаллардан унимлироқ 
фойдаланишга имкон беради. Полимерларга қўшимча моддалар қўшишда 
қуйидаги мақсадлар кўзланади: материални физик ва механик ёки электир 
хоссаларни яхшилаш; иссиқлик ва ёруғлик таъсирига бардошлилигини 
ошириш; материалларни тан нархини камайтириш; ташқи кўриниши яъни 
рангини ёки бошқа оптик хоссаларини ўзгартириш; қайта ишлаш жараёнини 
осонлаштиришдан иборатдир. 
Полимер композицион материаллар ноёб хусусиятга эга бўлганлиги 
учун қурилиш материалларни ишлаб чиқишда, унга ўхшаш анъанавий 
материалларни топиш қийин бўлади. Полимер композицион материалларни 
транспорт ва саноатнинг турли соҳаларида, маиший хизмат соҳаларида 
қўлланилиши уларга бўлган талабни ошишига сабаб бўлмоқда. 
Пластмассаларнинг турли-туманлик хусусиятларини аниқлаш орқали, 
полиэтилендан саноатда кенг фойдаланилади. Ушбу хом-ашёни ишлаб 
чиқаришга қўллашдан олдин унинг захираси ва қайта ишлаш усулининг 
соддалиги, танлаш соҳасининг катталиги билан ҳамда хом-ашё қийматини 
нисбатан пастлиги билан аниқланади. Полимерлардан полиэтилен 
плёнкаларни ишлаб – чиқариш орқали, саноатнинг барча соҳаларда 
полимерларга бўлган талаб ошиб бормоқда.
Қурилишда ишлатиладиган композитли плёнкали материалларга 
талабнинг ортиши, олдимизга полимер композицияларни физик-кимёвий 
хоссаларини тўлиқ ўрганишни мақсад қилиб қўйди.


Ҳозирги кунда Ўзбекистонда қурилиш - таъмирлаш ишлари жадаллик 
билан ривожланиб бормоқда. Кўп қаватли уйлар, ишлаб-чиқариш
корхоналари ва заводларни қуришда температурага чидамли, узоқ вақт 
ишлатиш мумкин бўлган полимер қопламаларга бўлган талабнинг ошишига 
сабаб бўлмоқда.
Биноларни капитал таъмирлашда ва қурилишда 40% дан ортиқ 
ишлатиладиган қурилиш маҳсулотлари енгил, температурага чидамли ва 
мустаҳкам полимер материал ҳисобланади. Жаҳон стандартларига мос ва 
сифатли биноларни қуришда қийин ёнувчан, температурага чидамли, енгил 
ва юқори мустаҳкамликка ва қийин ёнувчан полимер композицион 
материалларни олиш долзарб бўлиб, қийин ёнувчи композицион материаллар 
бўлган талаб ошиб бормоқда. 

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish