Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти


Паст босимли конларда газларни утилизация қилиш



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

10.4. Паст босимли конларда газларни утилизация қилиш
 
 
Нефть ва газ тармоқларида меѐрий экологик муҳитни таъминлаш 
ҳамда табиий газни нефтли йўлдош газларни ва газларни дегазацияси 
бўйича утилизация қилиш тадбирлари режалаштирилган. Ҳозирги 
вақтда нефть конларида қудуқлардан маҳсулотларни йиғишда ва 
нефтгазконденсат аралашмасини тайѐрлаш жараѐнида махсус 
ажратиш қурилмаларида нефтнинг таркибидан газлар ажратилади ва 
конденсатлар газсизлантирилади ҳамда газтранспорт тизимига 
беришнинг имконияти йўқлиги туфайли паст босимга эга бўлганлиги 
учун машъалаларда ѐқиб атмосферага чиқарилади. 
Крук, Ғарбий Крук, Жанубий Кемачи, Шимолий Ўртабулоқ ва 
Умид 
нефтгазконденсат 
конлари 
―Муборакнефтгаз‖ 
МЧЖ 
конларининг гуруҳига киради ҳамда Бухоро ва Қашқадарѐ вилояти 
территориясида жойлашган. Бу гуруҳга кирувчи конларнинг 
таркибига нефтгазконденсат конлари (НГКК), газконденсат конлари 
(ГКК) ва нефть конлари (НК) мансубдир. 
Муборак гуруҳи конларида нефть ва газ уюмлари ягона тизимда 
биргалик ишлатилади. Қудуқларнинг кўп қисмидан маҳсулотлар ѐпиқ 
герметик тизим орқали йиғилади. Йўлдош газларни утилизация қилиш 
учун Жанубий Кемачи НГККда сиқув компрессор станцияси (СКС) 
қурилмоқда. Атроф муҳитга қўшимча ифлослантирувчи моддаларни 
кондаги мавжуд объектлардан чиқарилиши доимий равишда ҳисобга 
олинади.
Маълумки яқин вақтга Жанубий Кемачи конидан уюмнинг 
нефтли қисми ишлатилган ва ҳаракатдаги нефть қудуқларидан 
маҳсулот иккита автоматик гуруҳли ўлчов қурилмалари орқали
(АГЎҚ) йиғилади. 2004 йилда Жанубий Кемачи конида саноат синов 
ишлатиш (ССИ) учун газни комплекс тайѐрлаш қурилмаси (ГКТҚ) 
қурилган. ССИ давридаги аниқлаштирилган кон маълумотлари 


347 
олинган ва бу маълумотлар асосида қатламдаги резервуардан 
углеводородларни максимал қазиб олишни таъминлаш учун саноат 
ишлаб чиқариши лойиҳаланган.
Нефть ва газ уюмлари биргаликда ишлатилганда қазиб олувчи 
қудуқларнинг ҳамма маҳсулоти (газ суюқлик аралашмаси -ГСА) 
тўғридан –тўғри ГКТҚга келиб тўпланади. У ердан газнефтконденсат 
ва сувли аралашма нефтни тайѐрлаш қурилмасига (НТҚ) берилади, у 
ерда комплекс тайѐрланади ва ГСАси иккита таркибий қисмга 
ажратилади: газга ва суюқ углеводородларга, қатлам суви ва эриган 
газларга. Қудуқларга уланган КБН (кириш блоки ниткаси)-1,2,3,4,5 
лар ѐрдамида газни йиғиш нурли тизим орқали амалга оширилади ва 
коллектор ѐрдамида ташилиб ГКТҚсига берилади. Нефтгазконденсат 
аралашмаси дроссел-эффектдан фойдаланиб ПҲАҚ (паст ҳароратли 
ажратиш қурилмасида) тайѐрланади.
Гидрат ҳосил бўлишида ингибитор сифатида диэтиленгликол 
(ДЕГ) қўлланилади. ГКТҚсининг бир йилик имконияти 3.0х10
9
м
3
/йилга тенг. Тозаланган ва қуритилган газ (КСт05786726-04:2003 
мувофиқ) 
ўлчаш 
тугуни 
орқали 
бириктирувчи 
Жанубий 
Кемачи-Ўртабулоқ 
газузатмасига 
берилади 
ва 
у 
ердан 
Ўртабулоқ-МГҚИЗ газузатмасига ташилади.
Жанубий Кемачи конида қуйидаги нефткон жиҳозлари мажмуаси 
ўрнатилган: қудуқлар, АГЎҚ, нефтьузатмалари, резервуарлар, 
насослар ва машъала жиҳозлари, ГКТҚ, НТҚ ва бошқалар. Бу 
иншоотлардан чиққан чиқиндилар атроф муҳитга антропоген таъсир 
кўрсатади.
Крук ва Ғарбий Крук конининг машъала газлари умумий оқим билан 
Жанубий 
Кемачи 
конидаги 
СКСсининг 
бириктирувчи 
газузатмаси-коллектори орқали йўналтирилади ва у ерга Шимолий 
Ўртабулоқ ва Умид конлаидан ҳам газ кириб келади. Машъала 
газларини сарфини ўлчаш учун ҳар бир кондан бирлаштирувчи 
газузатмаси-коллекторига чиқишида ўлчов тугунлари ўрнатилган. 
Крук кони билан НТҚси, АГЎҚ *1,2,3,4,5,6 дан машъала газини оади 
ва Ғарбий Крук кони гази билан биргаликда Жанубий Кемачи 
конидаги ССК сига йўналтирилади. ССК сига Шимолий 
Ўртабулоқнинг АГЎҚ-1,2,3дан газ КБН-2 орқали газ ҳам кириб 
келади. Гидравлик ҳисобларга мувофиқ 530х6 мм диаметрли 
газузатмасининг босим 0,1 МПа ва охирги учидаги ҳарорат 34
0
С га 
тенгбўлади ҳамда узунлиги 5,0 км.га тенг.


348 
10.1-жадвал

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish