Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

 
5.16. Газни одоризация қилиш 
Табиий газ олтингугуртдан тозалангандан кейин рангга ҳам 
ҳидга ҳам эга бўлмайди. Шунинг учун газ чиқиб кетганда уни билиш 
жуда қийин бўлади. Ташиш ва газдан фойдаланишни хавфсизлигини 
таъминлаш учун махсус кескин (ўткир) ва ѐқимсиз ҳид билан 
одоризация (ҳидлантирилади) қилинади. Шунинг учун газнинг 
таркибига одорантлар киритилади ва унга қуйидаги талаблар 
қўйилади. Одорантлар билан биргаликда ѐнган маҳсулотлар 
физиологик жиҳатдан зарарсиз бўлишга етарлича эгувчан паст 
ҳароратда қайнаш коррозияни чақирмаслиги, газ билан ўзаро 
кимѐвий реакцияланиш, сувли ва углеводородлар ютилувчан, 
хонада жойлашганда нарсаларга ѐки тўпроққа кучли ютилиши 
керак. Одорантларнинг баҳоси юқори бўлмаслиги керак
Бундай талабларга этилмеркантин кўпроқ жавоб беради, лекин 
фойдаланишда мавжуд бўлган камчиликлари ҳисобга олинади. У 
захарлилиги томонидан олтингугуртдан қолишмайди. Шунинг учун 
газ қайта ишлашга кетаѐтганда, меркаптандан тозалаш олиб 
борилади, меркаптанни оксидлари билан кимѐвий ўзаро 
реакцияланади, шунинг эвазига ташишда одорланган газнинг ҳиди 
секин – аста кучсизланади.
Бундан 
ташқари 
этилмеркаптан 
сифатида 
сулфон, 
метилмеркаптан, пропилмеркаптан, калодарант, пенталарам ва 
бошқалардан фойдаланилади. Одорант сифатида юқори даражадаги 
олтингугуртдан ва олтингугуртли бирикмалардан тозаланган табиий 
газнинг 
меркаптанли 
аралашмалари 
қўлланилади. 
Газни 
одорозасиялаш газ узатманинг бош иншоотида ва газ тақсимлаш 
станцияларида олиб борилади. Газдаги одорантнинг буғларини 
концентрацияси шундай бўлиши керакки, газнинг ҳажмий 
концентрациясини ҳидини кескин сезилиши ва портлашнинг энг 
қуйи остонасининг 1/5 нисбатидан ошмаслиги керак..
Этилмеркаптаннинг сарфини ўртача йиллик меѐри 1000 м3 


226 
газда 16 граммни ташкил қилади. Ёз мавсумида одорантнинг сарфи 
тахминан қиш мавсумига нисбатан 2 марта кам сарфланади. Газнинг 
оқимида одорант қўшиб берадиган қурилмага одоризатор деб 
аталади. Одоризаторлар қўлланилишига мувофиқ томчили, 
буғлантиргичли, барботажли ва полуавтоматик турларга бўлинади.
Газ узатмасига одорант томчили одоризатор ѐрдамида 
томчилар ѐки жуда юпқа оқим орқали киргизилади (5.32-расм). 
Диафрагма билан ҳосил қилинадиган босимлар фарқи ҳисобига 
одоризатор ҳаракатга келтирилади. Одорант пўкакли камерадан 
диафрагма орқали ўтади, назорат қилинадиган шиша ва қувурча 
орқали газ узатмага кириб келади.
Камерадаги пўкак ѐрдамида доимий сатҳ сақланиб турилади. 
Одорантнинг 
сарфини 
диафрагмани 
алмаштириш 
орқали 
ўзгартириш мумкин.Энг кўп қўлланиладиган одорантларга 
буғлантиргичли (пиликли) ва барботажли (сувга буғ аралаштириш) 
одоризаторлар қўлланилади. 
Буғлатгичли одоризаторларнинг ишлаш тартибини кўриб 
(5.33-расм) чиқамиз. Одорант билан биргаликда қисман фланелли 
йўлакча ботирилади. Одорант билан фланелли йўлакчанинг 
оралиғидаги юза усти орқали газ ўтади ва одорант билан тўйинади. 
Резервуар қиздиргич билан таъминланган. Одорантнинг ҳарорати 
буғлантиргичнинг жадаллигига боғлиқ бўлганлиги учун одоризация 
қилиш даражаси иссиқлик ростлагич ѐрдамида ушлаб турилади.

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish