Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти


Табиий газни фракцияларга ажратиш



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

 
5.5.Табиий газни фракцияларга ажратиш 
Газни қайта ишлаш заводларидаги асосий жараѐн бу – 
бензинсизлаштириш жараѐни ҳисобланади. Қайта ишланадиган 
нефть газини ҳажмидан, бу газдаги зарур компонентларни ажратиш 
даражасига ва бошқа омилларга кўра бензинсизлаштиришни тўрт 
усули қўлланилади: 
Компрессорлаш; 
Паст ҳароратли конденсация ва ректификация; 
Абсорбциялаш; 
Адсорбциялаш; 
Бензинсизлантиришни компрессорлаш усулида газни сиқишга 
асосланган бўлиб, ҳаволи ва сувли совуткичларда совитилади. Бунда 
газ 
таркибидаги 
оғир 
углеврдородлар 
ва 
сув 
буғлари 
конденсацияланади, сўнгра сепараторларда ажратилади. Бу усул 
орқали газдан зарур компонентлардан етарли даражада ажратиш 
имконини таъминлайди ва одатда бошқа бензинсизлаштириш 
усуллари билан бириккан ҳолда ўтказиш талаб этилади.
Паст ҳароратли конденсациялаш (ПТК) жараѐнида сиқилган 
газ махсус совуқагент (пропан, аммиак) лар иштирокида то паст 
(минусли) ҳароратгача совитилади. Натижада газнинг катта қисми 
конденсацияланади. 
Углеводородли 
конденсат 
сепараторда 
ажратилади, сўнгра ректидиацион колонна – деетанизаторга 
берилади. Колонна юқорисидан метан ва этан, пастидан эса беқарор 
газсимон бензин чиқарилади.
Паст ҳароратли ректификациялаш (ПТР) жараѐнини паст 
ҳароратли конденсациялаш (ПТК) дан фарқи, яъни ПТР жараѐни 
анча паст ҳароратда боради ва ректификацион колоннага икки 
фазали аралашма: совитилган ва углеводородли конденсат 
киритилади. Колонна юқорисидан бензинсизлантирилган газ, 
пастидан эса метансизлантирилган конденсат чиқарилади, 
конденсатдан этан иккинчи колонна – деетанизаторда ажратилади.
Бензинсизлантиришни абсорбциялаш усули суюқ нефть 
маҳсулотларида газ компонентларининг турли эрувчанлигига 


187 
асосланган жараѐн абсорберларда ўтказилади. Абсорбер баландлиги 
бўйича 
кўндаланг 
тўсиқлар–барботажли 
тарелкаларга 
жойлаштирилган. Газ оқимини пастки тарелкадан юқоригача 
кўтарилишида унинг таркибидаги оғир углеводоролар аста–секин 
абсорбентга ютилади ва абсорбер юқорисидан тўйинган абсорбент 
чиқарилади. Тўйинган абсорбент десорбциялаш орқали десорбер 
юқорисидан газли бензин чиқарилади, пастдан қайта тикланган 
абсорбент совитилган холда абсорберга қайтарилади. Абсорбция 
жараѐни ҳароратси қанча паст бўлса, абсорбентларни ютиш 
қобилияти шунча юқори бўлади.
Бензинсизлантиришни адсорбциялаш усули C3Н8+ юқори 
углеводородлар миқдори 50 дан 100 г/м
3
гача бўлган нефть 
газларини қайта ишлашда қўлланилади. У адсорбентлар юзасига 
буғлар ва газларни ютилишига асосланган. Адсорбент сифатида 
одатда активланган кўмирдан фойдаланилади. Бунда адсорбент 
газдаги оғир углеводородлар аста–секинлик билан тўйинади. 
Ютилган углеводородларни хайдаш ва адсорбентни қайта тиклаш 
учун ўта қиздирилган сув буғи билан ишлов берилади. 
Адсорбентдан хайдалган сув ва углеводород буғлари аралашмаси 
совитилади ва конденсацияланади ҳамда олинган беқарор бензин 
осонгина сувдан ажратилади.
Адсорбциялаш жараѐнлари қўлланилишидаги камчилиги 
уларнинг даврий ишлашидир.
Газларни 
фракцияларга 
ажратишни 
абсорбция-ректификациялаш 
усули 
қуйидаги 
5.1-расмда 
келтирилган. Нефтни деструктив қайта ишлаш жараѐнлари 
қурилмаларининг сепараторидан кўпинча газ олинади. Бунда 
газнинг бир қисми суюқ фаза - бензин дистиллятида қолади. Шу 
қаторда, газ фазаси бензиннинг бир мунча енгил фракция 
буғларидан ташкил топган бўлади. Бу фракцияларда алоҳида газ 
олиш ва бензинда эриган газларни ажратиш учун абсорбция ва 
барарорлаштириш жараѐнлари ҳизмат қилади. Барқарорлаштириш 
колоннаси юқорисидан асосан C
3
ва C
4
углеводородлари, пастидан 
барқарорлашган бензин чиқади. Газ фазаси 1-газ сепаратори 
юқорисидан 
чиқарилишида, 
2-абсорберга 
ютувчи-нефть 
маҳсулотлари абсорбент сифатида киритилади. Абсорбент махсус 
десорберда буғланади ва у ерга тўйинган ҳолатда берилади. 
Абсорбцияга биринчи навбатда газ фазасидаги оғир углеводородлар 


188 
учрайди. Абсорбентнинг молекуляр оғирлиги қанчалик кичик бўлса, 
углеводород газларни эриши шунчалик юқори бўлади. Газларни 
ажратишда абсорбссия жараѐни кенг қўлланилади. Масалан, газнинг 
енгил қуруқ қисмини бироз оғир қисмини олдиндан ажратишда ѐки 
бензиндан газсимон углеводородларни ажратишда қўлланилади. 
Газсимон углеводородларни аниқ фракцияларга ажратиш учун 
ректификасия усулидан фойдаланилади. Бу усул орқали водороддан 
то ―қуруқ газлар‖ C
1
– C
2
, шунингдек C
3
(пропан – пропиленли) 
фракцияси ва C
4
(бутан – бутиленли) фракцияси олинади. 
Бойитилган 
газ 
сепаратордан 
сўнг 
икки 
босқичда 
компрессорланади. Бунда ҳар босқичда сиқишдан сўнг газнинг 
ҳароратси 
ошади 
ва 
бироз 
оғир 
углеводородлар 
конденсасияланишидан иссиқлик ажралади. Бу иссиқлик 3-совуткич 
орқали пасайтирилади ва 1, 2 ва 4-сепараторларга конденсат тушади. 
Газ фазаси иккинчи компрессорлашдан сўнг 5-этан колоннасига 
киритилади. 
Бу 
колоннага 
конденсат 
ва 
бензинни 
барқарорлаштириш колоннаси ҳайдаб берилади. Этан колоннасида 
ректификасия йўли билан етангача бўлган қуруқ газ ажратилади. 
Колонна 5 юқорисидаги ҳарорат паст бўлишини сақлаш учун пропан 
ѐки аммиакли конденсаторда совутилади. Колонна қолдиғи паст
босимида ишловчи 10-пропан колоннага ўз оқими билан ўтади. Бу 
колонна юқорисидан пропан–пропилен фракцияси чиқарилади. 
Колонна қолдиғи ўз оқими билан 11-бутан колоннасига ва юқори 
қайновчи қолдиғига ажратилади. Колонналар пастидан бериладиган 
иссиқлик 7- буғли қайнаткич орқали етказилади. Бундай схемадан 
термик крекинг қурилмаси босим остидаги газларни ажратишда 
фойдаланилади. Босим этан колоннасида 36-38 атм, пропан 
колоннада 16-18 атм ва 6-8 атм бутан колоннасида сақланади. 
ҳарорат етан колоннаси юқорисида 0 дан +5
0
С гача, пропан ва бутан 
колонналарида 50- 60
0
С ни, пастки қисимдаги ҳарорат эса учала 
колоннада – 120
0
С атрофида бўлади(колонналар пастки қисимдаги 
маҳсулотлар таркиби ва босим турлича бўлади). Кўпгина заводларда 
газларни ажратиш схемасига фракцияловчи абсорбер-десорбер 
қурилмаси киритилган. Абсорбер-десорбер деб номланувчи 
қурилма мужассамловчи колонна бўлиб, юқори қисмидан совуқ 
адсорбент киритилади, пастки қисмидан иссиқлик таъминланади. 
Газ қурилманинг ўрта қисмига берилади. Одатда қурилма 40 – 50 та 
терелка билан жиҳозланган бўлиб, улар абсорбция ва десорбция 


189 
бўлимлари ўртасида тахминан тенг тақсимланган. Газ ва суюқ фаза 
кўп поғонали тўқнашув натижасида газни оғир қисми абсорбентга 
ютилади ва пастга тўйинган абсорбент оқиб, қайноқ буғ орқали 
десорбцияланади. Натижада фракцияланувчи колонна юқорисидан 
C
1
–C
2
, колонна пастки қисмидан эса тўйинган абсорбент билан 
C
3
–C4 углеводородлари чиқарилади. Фракцияловчи абсорбердаги 
босим одатда 12– 20 атм.да сақланади. Босим оширилиши билан газ 
компонентлари ютилиши ортади, аммо пропанни ютилиши камаяди 
ва бу вақтда этанни абсорбцияси маълум даражада кўпаяди. 
Газ таркибидаги олтингугуртли органик брикмалардан тозалаш 
табиий газ таркибида ажратилиши қийин бўлган олтингугуртли 
бирикмалардан меркаптанлар РШ, углеродли олтингугурт 
оксидлари CОS, углеродли олтингугурт SС2. Газларни олтингугурт 
сақловчи H
2
S ва CО
2
моддаларидан аминли тозалаш саноат 
қурилмаларида табиий газ таркибидаги олтингугуртли органик 
моддалар деярли ажратилмайди. Шу мақсадда махсус тозалаш 
жараѐнлари: молекуляр тизимларда адсорбция; физик абсорбентлар 
ѐрдамида абсорбция; кимѐвий тозалаш жараѐнлари қўлланилади. 
Булардан ташқари, углеводород конденсати- абсорбент сифатида 
иштирок этувчи, паст ҳароратли абсорбция жараѐни, паст ҳароратли 
конденсасия жараѐнлари, ишқорли тозалаш жараѐнлари ва 
бошқалар саноат миқѐсида кенг қўлланилади.
Табиий газ таркибидаги меркаптанлардан РШ тозалаш физик 
жараѐнлари паст ҳароратли абсорбция усулида жараѐннинг 
технологик тизими схемаси - расмда келтирилган. Газ 1- абсорберда 
совуқ ҳолдаги углеводородли абсорбент III билан контактлашади. 
Тўйинган абсорбент IВ 2-десорберга регенирасия учун киритилади 
ва газ таркибидан ютилган компонентлар В чиқарилади ва 
регенирирланган абсорбент эса совитилиб абсорбция жараѐнига, 
1-абсорберга 
қайтарилади. 
Табиий 
газ 
таркибидаги 
меркаптанлардан тозалаш технологик тизим схемаси расмда 
келтирилган. Асосий оқимларнинг компонентлар таркиби, миқдори 
ва технологик маълумотлари жадвалларда келтирилган.


190 

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish